178
Бажарилмоқда
88
Бажарилган
7
Бажарилмаган




Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро ҳолати 

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.  

Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни
янада кучайтириш.


1 июнь

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида
қонун ижодкорлиги фаолияти
ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари билан
ўзаро ҳамкорлик учун масъул бўлган раҳбар ўринбосарини
(амалдаги штат бирликлари доирасида) белгилаш;

ушбу раҳбар ўринбосари Парламент палаталари
билан ўзаро ҳамкорлигининг механизмлари назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Президент Администрациясига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.  

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

Йил давомида

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),
Давлат бошқаруви академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари тавсиясига асосан котибият ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув курслари ташкил қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

- маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилган;

- 2021 йил 12 февраль куни маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини тўғри ва самарали йўлга қўйиш мақсадида Сенат Раиси Танзила Нарбаева раислигида семинар ташкил этилган;

- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, янги тузилган котибиятлар ишини тўғри ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида маҳаллий Кенгашлар котибият мудирлари учун жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари Давлат бошқаруви академиясида икки кунлик ўқув-семинар ўтказилган.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар кенгашларининг барча 217 нафар котибият мудирлари онлайн тарзда ўқитилган.

Машғулотлар Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти, сенаторлар, депутатлар ҳамда Давлат бошқаруви академияси ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан ўтилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.  

Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусида халқаро форумни 2021 йил 24 июнь санасида ўтказиш.


1 май

Олий мажлис палаталари (келишув асосида),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти
учун максимал даражада
қулай шароитлар яратиш;

барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

Бажарилди

Форумни ўтказиш юзасидан Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2021 йил 9 апрелдаги 852-IV/КҚ-211-IV-сонли қўшма қарори қабул қилинган. Қарор билан Форум концепцияси, Форумни ўтказиш регламенти, Ташкилий чора-тадбирлар дастури ва Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

4.  

Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.


1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги,
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳада:

бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш;

вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш;

рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптимал-лаштириш;

юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонини меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда ўртача 15 фоизгача оптималлаштириш;

вазирликларда фаолиятни туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5053-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5352348



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

5.  

Ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.


1 апрель

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқарувини номарказлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва уларни такомиллаштириш;

вилоят, туман, шаҳар
ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш
учун ходимлар сони
ва маошини ҳудуднинг
ўзига хослиги ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгилаш;

қуйи тизим раҳбарлари
ва ходимларини янгича талаблар ва замонавий
ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб боришнинг аниқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

(муддати узайтирилган)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси Президент Администрациясига киритилган.

Бундан ташқари, ушбу бандда назарда тутилган топшириқларнинг бир қисми юзасидан (давлат бошқарувини номарказлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва уларни такомиллаштириш) Президент Администрацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

6.  

Маҳаллий ижро
ва вакиллик органлари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш.


1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмлари;

ҳокимликлар ва маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари;

халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро алоқалари;

ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегараси, вазифа ва функциялари;

муниципал мулкни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва аниқ тартиби назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

7.  

Давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этиш.


1 март

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора тизимни жорий қилиш;

коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш;

вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жойларда, шу жумладан маҳаллаларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳолаб бориш тизимини
йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Президент Администрациясига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

8.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг янги тизимини йўлга қўйиш.


1 март

Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Адлия вазирлиги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мажбурий бўлган кўрсатмалар талабларини бажармаслик, “Ijro.gov.uz” тизимига зарур маълумотларни киритмаслик ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз муддатида бажармаслик ёки сифатсиз ижро этиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва ҳокимиятлар бўлиниши тамойилига қатъий риоя қилинган ҳолда назорат қилиш бўйича Адлия вазирлиги ваколатларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш мақсадида “жамоатчилик эшитувлари”
ва “жамоатчилик мониторинги” тизимларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари
ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

таҳлиллар асосида тегишли давлат идораларининг ижрога халақит бераётган ортиқча вазифа ва функцияларни қисқартириш;

оммавий ахборот воситаларида халққа ислоҳотлар моҳияти
ва натижаларини етказиб боришга қаратилган “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” мавзусида кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш;

тегишли давлат органларидаги ижро сифати ва ҳолатини вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида, республика даражасида эса – Вазирлар Маҳкамасида ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган. (ПФ-6166-сон 10.02.2021)

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (171-сон, 31.03.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5279413#5280380



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

9.  

Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада оширишга қаратилган яхлит тизимни яратиш.


1 март

Олий Мажлис Сенати
(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ банки

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг мувофиқлаштирилган тизимини ташкил этиш ҳамда уларнинг вазифа ва ваколатларини
аниқ белгилаш;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ихтиёрига ўтказиш;

аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча маблағларни йўналтириш;

жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш
ва кредит олишда уларга
амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/pdfs/5320582



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

10.  

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишида бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш.


март

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари томонидан жисмоний шахслардан ахборот тариқасида сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишни тақиқлаш;

давлат, банк, ижтимоий
ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини идентификация қилишнинг
ягона рақамини жорий этиш;

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини унификациялаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари ўртасида электрон маълумот алмашинувини Ягона миллий тизимдан фойдаланган
ҳолда йўлга қўйиш орқали
улар ўртасида қоғоз
кўринишида ҳужжат тақдим
этиш амалиётига чек қўйиш;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фойдаланиши мумкин бўлган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг минимал талаблари ва стандартларини ишлаб чиқиш;

аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида интерактив инфокиосклар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш;

 

кўрсатилган давлат хизматларининг натижасини почта алоқаси орқали етказиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ–6191-сон, 23.03.2021й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5339616



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

11.  

Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1 ноябрь

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;

бепул юридик ёрдам тизимини ривожлантиришни давлат томондан қўллаб-қувватлаш чоралари;

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш  назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

12.  

Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш.


1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

халқ депутатлари вилоят, туман
ва шаҳар Кенгашлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш;

маҳаллаларда ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралда маҳалла институтининг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини кенгайтириш максадида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқари органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021 -2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 46-сонли қарори қабул қилинган;

2. “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси 2021 йилнинг 15 мартда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилган;

3. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси 2021 йилнинг 5 мартда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилган.

4. Янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси 2021 йил 2 апрелда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

13.  

Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш.


1 апрель

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

очиқ эълон қилиниши
лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги концепциясини ишлаб чиқиш;

ҳар йил якунлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индексини аниқлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотни янгилаб бориш даврийлиги муддатини қайта кўриб чиқиш;

оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқишга доир муддатларни мақбуллаштириш;

“Очиқ ва ҳисобдор ҳукумат” ғоясини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўриш назарда тутилади.

Бажарилди

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

14.  

Давлат органлари харажатлари бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.

1 май

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад
ва харажатлари, давлат
улушига эга бўлган ташкилотлар харидлари, давлат субсидия
ва грантларига оид маълумотларни эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилди

Молия вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон (Адлия вазирлигида 7 май 2021 йилда 3299- сон билан рўйхатга олинган) “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий вебсайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида буйруғи қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

15.  

Ҳокимликлар томонидан “E-qaror” электрон тизими орқали қарор қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

 


1 май

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш;

электрон тизимдан фойдаланиш, уни юритиш ва унда жамоатчилик иштирокини таъминлаш тартиби;

электрон тизим орқали
қабул қилинмаган ҳужжатларни амалга киритганлик
ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда тизим орқали қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини мазкур тизимда ишлаш бўйича ўқитиш назарда тутилади.

 

 

 

Бажарилди

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (390-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

16.  

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш.


1 март

Олий мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати,

“Тараққиёт стратегияси” маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

энг аввало, таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотларни кенг жалб қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг доимий вакили институтини жорий этиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти учун да Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтириш назарда тутилади.

Бажарилди

“2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6181-сон, 04.03.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5319756

Шунингдек, “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5012-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5317637



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

17.  

Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини
ҳар томонлама ривожлантириш
учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш.


1 май

Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Журналистлар уюшмаси,

МТРК,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, уларнинг мустақил фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

журналист ва блогерлар эркин фаолият юритиши
учун ҳуқуқий асосларни
янада кучайтириш;

давлат органларида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

давлат органлари томонидан ўз фаолиятида оммавий ахборот воситалари билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни
йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини қайта кўриб
чиқиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси Президент Администрациясига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

18.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш
ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.


1 март

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли
асосда ошириш;

халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга
татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Бажарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 14 апрелдаги 1064-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури” тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

19.  

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига
эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

апрель

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда, давлат хизмати, таълим, илм-фан ҳамда соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда, тазйиқ
ва зўравонликнинг олдини олишда, оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбиясида хотин-қизлар ва эркаклар
учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш;

гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш;

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини 2021–2023 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ҳамда мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

 

 

 

 

Бажарилди

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегияси 2021 йилнинг 28 май куни Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлисида тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро ҳолати 

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

20.  

Суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.


1 октябрь

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Давлат хизматлари агентлиги,
Олий суд,
Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон суд бошқарувчи-лари ассоциацияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

суд бошқарувчилари талабгорларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳуқуқини кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган ташкилотларга бериш;

суд бошқарувчиси аттестатини давлат хизматлари марказлари орқали бериш бўйича шаффоф тизимни яратиш;

“Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори”га суд бошқарувчиси касбини киритиш;

уч йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажига
эга “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослашувидаги адвокатларнинг суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтамасдан суд бошқарувчилари аттестация комиссиясининг тест имтиҳонларига кириши амалиётини жорий қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

21.  

“Tashkent Law Spring” иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

1 апрель

Адлия вазирлиги,
Олий суд,

Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

видеоанжуман шаклидаги форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

суд ҳокимияти ва давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;

юридик техникум ва олий юридик таълим муассасалари талабалари форумда онлайн тарзда иштирок этиши
учун шароит яратиш назарда тутилади.

Бажарилди

Жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари “Tashkent Law Spring” II Халқаро юрпдик форуми бўлиб ўтди.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

22.  

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш.

1 май

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек, мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-696-сон, 14.06.2021й.) қабул қилинди.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

23.  

Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ва мунтазам ёритиш;

Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” тизимини йўлга қўйиш;

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар билан ўзаро муносабатда бўлиш қоидаларини белгилаш ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган (гауптвахтада ҳибсда сақлаш қўлланилган, маъмурий қамоққа олинган, жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган ва қамоққа олинган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазоларга ҳукм қилинган, мажбурий даволаш муассасасига жойлаштирилган) шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш;

ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноқнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шу жумладан бундай жойларга ҳар чоракда камида бир марта мониторинг ташрифларини амалга ошириш;

қийноқ учун жавобгарлик белгиланган нормаларни халқаро конвенция талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек, қийноқ жиноятини содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қилиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институти қўлланилмаслигини белгилаш;

Олий Мажлис палаталари ҳар йили Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиб бориш тартибини белгилаш;

Омбудсман фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

Бажарилди

“Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5163-сон, 26.06.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

24.  

Нодавлат суд-экспертиза фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш механизмларини жорий этиш.

апрель

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишнинг давлат-хусусий шериклик асосидаги шаклларини жорий қилиш;

суд-экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

нодавлат экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини белгилаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси 2021 йил 26 апрелда Президент Администрациясига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

25.  

Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки ушбу муассасада ётиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалаларни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

март

Олий суд,
Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш масаласини
киритиш ҳуқуқига эга шахсларнинг доираси;

ариза бериш ҳамда
уни кўриб чиқиш тартиб-таомили ва муддати, шунингдек, суд томонидан қарор қабул қилиш
тартиби назарда тутилади.

Бажарилди

Ўзбекистон Республикасининг “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Фуқаролик процессуал кодексига шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизиш ва унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтиришнинг процессуал тартиб-қоидаларини белгиловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси 2021 йил 21 июнда Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.3. Маъмурий ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш

26.  

Юридик шахсларнинг молиявий жавобгарлиги институтини қайта кўриб чиқиш.

1 август

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,

Олий суд, Ички ишлар вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида юридик шахсларни молиявий жавобгарликка тортишни амалга ошириш тартиби
ва механизмларини аниқлаштириш;

юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдорини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

27.  

Маъмурий жазолар миқдорини маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш.


1 июнь

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган
жазо миқдорларини ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, жарима тарзидаги маъмурий жазоларнинг миқдорини мақбуллаштириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасиниг Қонунини лойиҳаси 2021 йил 1 июнда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

28.  

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш.

апрель

Ички ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида амалга оширишни йўлга қўйиш;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатларини (даврийлигини) узайтириш;

янги автомототранспорт воситаси олинганда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (125-сон, 09.03.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5324826



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

29.  

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш.

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

автомототранспорт воситалари ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон базани яратган ҳолда, ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга босқичма-босқич ўтказиш ишларини бошлаш;

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани “ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш имконияти;

ҳайдовчиликка номзодлардан амалий ва назарий имтиҳон олиш жараёнларини жамоатчилик томонидан, шу жумладан видео кузатув қурилмаларидан фойдаланиб Интернет тармоғи орқали кузатиш имконини яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 2021 йил 18 май куни Ҳукуматга киритилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сон “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

30.  

Халқаро стандартлар
ва инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этган ҳолда жазони
ижро этиш ва пробация хизматини янада такомиллаштириш.

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил-колонияларни босқичма-босқич қисқартириш;

биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни манзил-колонияга ўтказиш амалиётини бекор қилиб, уларни жазони енгилроғи билан алмаштириш асосида тўғридан-тўғри пробация назоратига олиш тартибини жорий қилиш;

жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан
илгари шартли озод
қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколатини жазони ижро этиш муассасалари (органлари)дан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказиш;

пробация хизмати марказий ва ҳудудий маҳкамалари мақомини ошириш, ушбу хизматнинг кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, уларни ижтимоий мослаштириш ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш;

пробация назоратидаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларини, уларга электрон браслет воситасини таққан ҳолда, реал вақт режимида электрон кузатиш ва мониторинг қилиш тартибини жорий қилиш;

“пробация фаолияти” таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;

ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манзил-колонияларини тугатиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 2021 йил 14 майда Ҳукуматга киритилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси 2021 йил 27 майда Ҳукуматга киритилган.

Мазкур банднинг пробация хизматига оид хатбошилари ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ–6196-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

31.  

Бизнес-омбудсманнинг маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш бўйича ваколатларини аниқлаштириш.

1 май

Бизнес-омбудсман,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси.

Лойиҳада Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш
ва тўсқинлик қилиш, шунингдек, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик ҳолатларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларига нисбатан қўлланиладиган чоралари доираси назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Бизнес-омбудсманнинг маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш бўйича ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган Қонун лойиҳаси 2021 йил 16 апрелда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

32.  

Аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизим жорий қилиш ишларини фаоллаштириш.

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла
ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳудудларда содир бўлаётган ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш борасида фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторининг ролини ошириш, ташкилотлар масъулиятини кучайтириш;

маҳаллаларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг жиноятчиликни жиловлаш
ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги фаолиятини республиканинг жиноятчилик ўсган барча маҳаллаларида йўлга қўйиш;

“маҳаллабай” ўрганиш, аниқланган ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни мунтазам равишда мониторинг қилиш ишларини амалга оширишда замонавий техника ва рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6196-сон 26.03.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

33.  

Божхона назорати тартиб-таомилларини такомиллаштиришда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

1 июль

Давлат божхона қўмитаси,

Ахборот технологиялари

вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

божхона назорати тартиб-таомиллари соҳасига
рақамли технологияларни
кенг жорий этиш;

тоифадан ташқари мақомидаги “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари”ни синов тариқасида босқичма-босқич ташкил этиш;

божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашувини кескин қисқартириш;

давлат божхона хизмати органлари таркибий тузилмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан юк ташувчиларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни текшириш, уларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш жараёнини рақамлаштириш, умумий онлайн назорат амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси 2021 йил 29 январда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

34.  

Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш.

1 май

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия,

Олий суд,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш;

аниқ индикаторларни ўзида акс эттирувчи коррупцияга қарши курашишнинг
асосий йўналишларини белгилаш ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг воситаларини такомиллаштириш;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

1. Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси лойиҳаси ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси 2021 йил 5 май куни Президент Администрациясига киритилган.

2. Коррупцияга карши курашиш йўналишидаги Миллий қонунчилик ҳамда бир қатор мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, аниқ индикаторларни ўзида акс этгирувчи коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинган ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ушбу чора-тадбирлар режаси “Е-Антикоррупция” лойиҳасини амалга ошириш механизмлари ҳамда коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасига илова тариқасида киритилган.

3. “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

4. Коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») ҳукукий асосларини яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш,
ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

35.  

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш.

1 август

Адлия вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Ўзстандарт агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш;

Техник тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ишчи органи сифатида Лойиҳа офисини ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни хорижий давлатларнинг тажрибасига мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада халқаро стандартларни имплементация қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базасига жойлаштириш назарда тутилади.

Бажарилди

Ҳукуматнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатларни тизимлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (110-сон, 26.02.2021й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5311546



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

36.  

Интернет тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш.


1 апрель

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуника-циялар агентлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Интернет тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Интернет тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштиришга оид Фармон лойиҳаси Президент Администрациясига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

37.  

Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш.

1 апрель

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари штат бирликлари ҳисобидан юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларини рағбатлантириш чораларини белгилаш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун бино ва моддий техника ресурсларига маблағларни тегишли маҳаллий бюджет, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилиши;

юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

Бажарилди

"Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-5168-сон, 29.06.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро ҳолати 

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш

38.  

Инфляциявий таргетлаш доирасида да инфляция даражасини 10 фоиздан оширмаслик ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш.

 

Йил давомида

Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

иқтисодиётга ажратилган кредитнинг ўсиш суръатларининг ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиши суръатлари билан мувофиқлигини таъминлаш;

инфляцияни пасайтириш ҳамда пул ресурслари бозорида ижобий реал фоиз ставкаларининг шаклланиши учун зарур шароитлар яратиш;

пул-кредит инструментларидан самарали фойдаланиш;

иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш;

асосий истеъмол товарларининг нархлари мавсумий тебранишлари даражасидан келиб чиқиб “хатар даражаси таҳлили” тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Инфляцияга монетар омиллар таъсирини қисқартириш мақсадида жорий йилда ҳам “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитлари сақлаб қолинмоқда. Бунда, бугунги кунга қадар Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 3 маротаба Бошқарув йиғилиши ўтказилган бўлиб, асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилган.

Жорий йилнинг апрель ойида йиллик инфляция даражаси 10,7 фоизни ташкил этиб, январь ойидаги кўрсаткичдан 0,9 фоиз бандга пасайган. Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг йиллик ўсиши 13,6 фоизни ташкил этиб, умумий инфляция даражасига таъсири юқорилигича (6,0 фоиз банд) сақланиб қолмоқда.

Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар нархлари ўсиши мос равишда 8,5 ва 8,6 фоизни ташкил этиб, ушбу гуруҳлар умумий инфляцияга пасайтирувчи таъсир кўрсатмоқда.

2021 йилнинг январь-апрель ойларида иқтисодиётга ажратилган кредитлар қўйилмалари қолдиғи 5,7 фоизга ошган бўлиб, 2020 йилнинг мос давридаги кўрсаткичга (11,4 фоиз) нисбатан 5,7 фоиз бандга секинлашган.

Пул бозоридаги ўртача тортилган фоиз ставкалар апрель ойида 14,2 фоиз ёки реал ҳисобда 3 фоизлик ижобий даражада бўлди. “Uzonia” индекси ҳам дастлабки 4 ой давомида тўлиқ асосий ставка фоиз коридори доирасида шаклланган.

Ўз ўрнида, банк тизими ликвидлигини самарали тартибга солиш мақсадида жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида Марказий банк томонидан жами 2,9 трлн. сўмлик облигациялар муомалага чиқарилган.

Бундан ташқари, ушбу даврда жами 2,5 трлн. сўмлик депозит аукционлари ўтказилган бўлса, кунлик ўртача овернайт депозит операциялари ҳажми 187 млрд. сўмни ташкил этган.

Муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларининг 2020 йил декабрь ойидаги 14,8 фоиздан 2021 йил апрель ойида 17,4 фоизгача ўсиши, январь-апрелда муддатли депозитлар ҳажмининг 17,2 фоизга, жумладан жисмоний шахслар муддатли депозитларининг 20,8 фоизга ошишига хизмат қилган.

Кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалар апрель ойида 21,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоиз бандга пасайган ҳолда 2020 йил декабрь ойи кўрсаткичларидан юқори даражада шаклланган.

Марказий банк 2021 йил якунлари бўйича инфляциянинг 9,0-10,0 фоиз даражасида шаклланишини прогноз қилмоқда.

Жорий йил охиригача тартибга солинадиган нархларни оширилмаслиги, ўтган йилнинг апрель ойи ва октябрь ойларидаги юқори база эффекти, 2020 йилнинг IV чораги ва 2021 йилнинг I чорагида сўм алмашув курснинг нисбатан барқарор шаклланганлиги келгуси чоракларда йиллик инфляция даражасини пасайтирувчи омиллар бўлади.

Марказий банк ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда “2021 йилда инфляция даражасини 10 фоиздан оширмаслик ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси” 2021 йил 26 февралдаги 02/1-289-сон билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.

Шунингдек, 2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарори қабул қилинган.


Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

39.  

Инфляцияга номонетар омиллар таъсирини пасайтириш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чораларни амалга ошириш.

 


1 апрель

 

 

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик;

импорт бозорида монополияга йўл қўймаслик, импорт товарларини олиб киришда рақобат шароитларини яхшилаш, шунингдек, ташқи бозорларни диверсификация қилиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кафолатланган захирани яратиш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришда квота асосида сотиб олиш ва уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш;

асосий истеъмол товарларининг транспорт харажатларини субсидиялаш;

тегишли ҳудудларнинг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, ёғ, ўсимлик ёғи, ун ва бошқалар) талабидан келиб чиқиб, уларни квота асосида бозор шароитларида сотиб олиш ва ички бозорга интервенция қилиш чоралари назарда тутилади.

Бажарилди

“Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (135-сон, 15.03.2021й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5331584



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

40.  

Бюджет барқарорлигини таъминлашга қаратилган бюджет қоидаларини жорий этиш.

 


1 ноябрь

 

 

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб Бюджет қоидаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишни назарда тутиш.

Бунда умумий фискал балансни ҳисоблашда Ҳукумат номидан жалб қилинган ва қайта кредитланган ташқи қарз маблағларини инобатга олишни таъминлашга қаратилган бюджет қоидалари белгиланади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

41.  

Ташқи қарз ҳажмини мақбул даражада сақлаб туриш.

Йил давомида

 

 

 

 

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Марказий банк, вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан ошмаслигини таъминлаш.

Бажарилмоқда

2021 йил январь-апрель ойларида давлат кафолати тақдим этилмади, давлат ташқи қарзини жалб қилиш бўйича 494,5 млн. доллар миқдоридаги 4 та қарз битими имзоланган.

Шу билан бирга, давлат ташқи қарзини мақбул даражада сақлаш ва валюта хатарларини самарали бошқариш мақсадида давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш чораларини ўз ичига олган йўл харитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сонли Фармони билан тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

42.  

Суверен халқаро облигацияларда миллий валюта улушини ҳозирги 25 фоиздан камида
40 фоизга ошириш.

2021–2023 йиллар давомида

Молия
вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

халқаро молиявий консультантлар ва юридик консультантларни ёллаш;

эмиссия рисоласини ишлаб чиқиш ҳамда суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш дастурини белгилаш;

маркетинг тадбирларини амалга ошириш, хусусан, халқаро инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш;

шаклланган буюртмалар ҳажми ва молиявий консультантларнинг таҳлилларидан келиб чиқиб, халқаро молия бозорларида хорижий ёки миллий валютадаги суверен облигацияларни жойлаштириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар тегишли ҳукумат қарори қабул қилингандан сўнг амалга оширилиши кўзда тутилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

43.  

Давлат қарзи бўйича маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш.

Йил давомида

Молия
вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бўйича маълумотларни шакллантириш;

давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар тўғрисида ижро агентликлари ва лойиҳа ташаббускорлари томонидан маълумотларни
ўз веб-сайтларида жойлаштириши;

ушбу маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар Олий Мажлис палаталарига киритиб бориш ҳамда Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш;

ҳар бир ҳудудда ташқи
қарз ҳисобига амалга оширилаётган инфтратузилма лойиҳалари бўйича кенгашларга ахборот киритиш ва ОАВда ҳисобот бериш тартибини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи Молия вазирлигининг расмий веб-саҳифасида эълон қилинган.

Мазкур шарҳда Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида имзоланган ташқи ва ички қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи, давлат ташқи қарзининг тармоқлар кесимидаги тақсимоти, валюта таркиби, кредиторлар кесимиида, давлат қарзига хизмат кўрсатишх харажатлари, 2020 йилда имзоланган давлат ташқи қарзи битимлар рўйхати, лойиҳа номи, қарз шартлари ва ижрочи агентликлар тақдим этилган.

Шу билан бирга, ҳисоботда давлат ташқи қарзи портфелини ташкил қилувчи 365 та лойиҳалар рўйхати, жумладан лойиҳа номи, қарз қиймати, қарз валютаси, ижрочи агентликлар номи келтирилган.

Мазкур ҳисобот Молия вазирлигининг 2021 йил 26 февралда Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.2. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш,
қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет тақчиллигини камайтириш

44.  

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигини камайтириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиздан ошмаслигини таъминлаш;

бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш;

“яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикасини Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 1 мартда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими барча вазирлик ва идораларга тадбиқ этиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Жумладан:

Франциянинг LINPICO SARL консалтинг ташкилоти, Америка Ғазначилик департаменти, Европа иттифоқи, хамда Осиё тараққиёт банкининг экспертлари билан хамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

45.  

Давлат харидлари соҳасидаги 1 миллиард сўмгача бюджет буюртмачилари томонидан аванс тўловлари миқдорини
30 фоизга етказиш.


1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат харидлари соҳасидаги 1 миллиард сўмгача бюджет буюртмачилари томонидан аванс тўловлари миқдорини
30 фоизга етказиш назарда тутилади.

Бажарилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори (139-сон 16.03.2021) қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, Ҳукуматнинг 241-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 11-банд қўшилган: «11. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси бир миллиард сўмгача тузиладиган шартномаларида 30 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур тартиб иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди».

https://lex.uz/docs/5332386



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

46.  

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатларини ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш.

 


1 ноябрь

Молия вазирлиги,
Ҳисоб палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Бюджет кодексига Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ҳар йили ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш тизимини жорий этишга қаратилган ўзгартиришлар киритиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

47.  

Туман бюджети харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни жорий этиш.


1 апрель

Молия вазирлиги

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

жорий йилда ҳар бир ҳудудда биттадан туманда бюджет харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказиш;

туман бюджети харажатларининг 5 фоизининг мақсадли ишлатилишини якуний назорат қилиш учун туман депутатлари Кенгашида тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш;

Туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик томонидан билдирилган тадбирларга йўналтириш бўйича намунавий тартибни тасдиқлаш назарда тутиш.

Бажарилди

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5072-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

48.  

Бюджет тизими шаффофлигини ошириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бунда:

бюджет ташкилотлари
ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлар, берилган қарзлар ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни
ўз веб-сайтларида чоп этишини таъминлаш;

Ҳисоб палатаси томонидан маълумотлар ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида мавжудлиги, тўлиқ жойлаштирилиши устидан назорат қилиши
ва жаримага тортиш амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сон қонунига мувофиқ бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасига қадар ўзининг расмий веб-сайтларига тегишли маълумотларни жойлаштириб боришлари белгиланган. Хусусан, Молия вазирлиги томонидан 65 та вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида маълумотларни жойлаштириб бориш холатлари юзасидан ўрганиш натижалари жорий йилнинг 8 апрелида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

49.  

Ҳаёт суғуртаси тармоғини ҳамда шахсий суғуртани аҳоли орасида оммалаштириш, уларни кенг миқёсда тарғиб қилиш ҳамда  янги ҳаёт ва шахсий суғурта турларини ривожлантириш.

 

 

1 сентябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасида ҳаёт суғуртаси тармоғини ҳамда шахсий суғуртани 2023 йилгача ривожлантириш чоралари;

янги ва замонавий сотиш инструментларини жорий этиш йўли орқали суғурта маҳсулотларини сотиш каналларини кенгайтириш;

муҳим суғурта маҳсулотларини энг қулай тўлов усулларида амалга ошириш;

ҳаёт суғуртаси тармоғида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг фойда солиқ юкини икки бараварга камайтиришни кўриб чиқиш назарда тутилади.

 

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.3. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш

50.  

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

Йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

барча хўжалик субъектлари томонидан тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтилишини таъминлаш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдони амалга оширишнинг барча бўғинларида рақамли маркировкани жорий этиш;

улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектларнинг савдо нуқталарида онлайн ККМ ўрнатилишини таъминлаш;

товар-моддий захираларни ва товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун электрон шартномалар (ишончномалар) алмашинувини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2021 йил 8 февралда Давлат солиқ қўмитасининг 69-сон буйруғи билан Чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

1. Республиканинг барча ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобварақ-фактура юритилиши хатловдан ўтказилган бўлиб, йил якунига қадар электрон ҳисобварақ-фактура юритмаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон ҳисобварақ-фактуралар юритилишини таъминлаш белгиланган.

Ҳозирги кунда барча қўшилган қиймат солиғи ҳамда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланишга ўтган.

2. Бугунги кунда барча (48 та) лицензияси бор ишлаб чиқарувчи корхоналар маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошлаган (9 та ишлаб чиқарувчида лицензия мавжуд эмас). Ушбу ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан жами 162,0 млн. дона маркировка кодлари олинган, шундан 91,9 млн. дона маҳсулот маркировкаланган.

маркировкаланган маҳсулотларни кузатиш тизимини жорий қилиш мақсадида, тизимга барча улгуржи савдо корхоналари уланиши таъминланган. Чакана савдо корхоналарини тизимга улаш бўйича манзилли ишлар доирасида жами 8 825 та чакана савдо корхоналаридан 4 566 таси ёки 52% рўйхатдан ўтказилган.

3. Республика бўйича жами 211 258 та тадбиркорларга тегишли шохобчаларда хатлов ўтказилиб, 86 363 та нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида фискал хотирага эга бўлган НКМдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

4. Тадбиркорлик субъектларида товар-моддий захираларни ва товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун электрон шартномалар (ишончномалар) алмашинуви тизими ишлаб чиқилиб, ишга туширилган;

16 март ҳолатига ушбу тизимдан фойдаланилган ҳолда 27 552 та шартнома шакллантирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

51.  

Халқаро стандартлар асосида Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини ишлаб чиқиш.


1 ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

тадбиркорлик субъектлари ўз мажбуриятларини бажаришини енгиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш;

солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш;

маълумотларни визуализация қилиш тизимларини жорий этиш;

ахборот тизимларини стандартлаштириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

52.  

Сотиладиган товарларнинг ягона электрон таснифлагич тизимини ишлаб чиқиш ва онлайн назорат-касса машиналари, электрон ҳисобварақ-фактуралари, маркировкалаш тизимларига интеграциялаш.

 

1 сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар:

Бунда:

маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш;

алоҳида турдаги маҳсулотларнинг қонуний айланмасини таъминлаш механизмини тубдан такомиллаштириш;

ишлаб чиқариш ҳажмини, омборлардаги қолдиқларни
ва маҳсулот реал вақт режимида жўнатилишини назорат қилиш механизмларини жорий этиш;

товарлар ва хизматлар турлари бўйича ягона таснифлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (№249, 28.04.2021) билан Давлат солиқ қўмитасига уч ой муддатда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимига маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодлари интеграция қилинишини таъминлаш юклатилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

53.  

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш маъмурчилигини такомиллаштириш.

1 июль

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Давлат геология қўмитаси,
Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида маркшрейдерлик хизматини ташкил этиш;

норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчидан истеъмолчигача бўлган жараённи мониторинг қилиб борувчи дастурий маҳсулот (тизим) яратиш;

қурилиш корхоналари
ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи субъектлар томонидан фойдаланилган норуда қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиши  назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 24 февралдаги ПФ-5006-сон Фармони 7-иловасига асосан “Солиқ органлари билан ишларни мувофиқлаштириш ва маркшейдерлик хизмати бошқармаси” ташкил қилинган.

“Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 6 май куни Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

54.  

Тенг рақобат шароитини яратиш ва қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

1 май

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ҳақиқатда қўшилган қиймат солиғи суммаларини тўлаган ишончли солиқ тўловчиларга тезлаштирилган тартибда солиқ суммасини қайтариш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 16 июнда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

55.  

Солиқ хизматларини кўрсатишни янги босқичга чиқариш ва халқаро стандартларга мослаштириш, солиқ органларини “хизмат кўрсатувчи” юқори технологияли ташкилотга трансформация қилишни давом эттириш.

 

1 август

Давлат солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирликлар
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш;

марказий маълумотлар базасида давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган маълумотлар манбаи бўлган давлат ахборот ресурсини жамлаш;

солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш ва кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш;

солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги бизнес жараёнларини такомиллаштириш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликка чора кўришни босқичма-босқич автоматлаштириш орқали соддалаштириш;

“Солиқ юки калькулятори” интерактив хизмат турини яратиш;

“Soliq” мобил иловасида ўзини ўзи банд қилган шахслар учун умумреспублика банклараро процессинг маркази (Uzcard) билан ҳамкорликда қўшимча имконият ва хизматлар яратиш;

ишончли солиқ тўловчиларни ҳимоя қилиш мақсадида “шубҳали” солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилган ҳолда, унга киритилган субъектлар рўйхатини доимий янгилаб бориш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.4. Божхона тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш

56.  

“Ягона дарча” божхона ахборот тизимини такомиллаштириш ва унга ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ барча тартиботларни босқичма-босқич қамраб олиш.

1 август

Давлат божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ, Давлат хизматларини ривожланти-риш агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

8 та назорат қилувчи идораларнинг 39 турдаги рухсатнома ҳужжатларининг фақат “Ягона дарча” ахборот тизими орқали берилишини ташкил этиш;

темир йўл ва ҳаво транспорти ҳамда логистика ташкилотлари томонидан қоғоз кўринишида расмийлаштирилаётган юк ҳужжатлари ва жараёнларни рақамли кўринишга босқичма-босқич ўтказиш;

барча назорат идоралари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун тузиладиган шартномаларни оферта шаклига ўтказиш;

кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғимларни “ягона дарча” ахборот тизими орқали амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Ягона дарча” божхона ахборот тизими (www.singlewindow.uz) орқали 6 та органнинг 17 та сертификат ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларини олиш учун онлайн электрон мурожаат этиш ва ҳужжатларни рақамли форматда олиш тартиби жорий қилинган.

Фитосанитария ва ветеринария назорат органлари фаолият олиб бораётган барча чегара ўтказиш пунктларида ҳам “Ягона дарча” БАТга алоқа каналлари орқали уланиши таъминланган. Рухсатнома ҳужжатларни онлайн тарзда “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали кўриш имконияти жорий қилинган.

Ўсимликлар карантини, ветеринарияга оид рухсатнома ҳужжатлари ҳамда сертификатларни олишда хизмат учун тўловларни рақамлаштириш мақсадида шартномаларни “Ягона дарча” БАТ орқали оферта усулида тузиш амалиёти жорий қилинган.

Экологик сертификатини расмийлаш-тириш учун шартномаларни “Ягона дарча” БАТ орқали оферта усулида тузиш синов шаклда ишга туширилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

57.  

Темир йўл ва авиа чегара божхона постларида хавфни бошқариш тизимини жорий этиш.

1 ноябрь

Давлат божхона қўмитаси,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ, Ахборот технология-лари вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

хавфни бошқариш тизимини темир йўл ва авиа чегара божхона постларида жорий этиш бўйича ички идоравий ҳужжат ишлаб чиқиш;

хавфни бошқариш тизимига “Темир йўл” ва “Авиа” ахборотлаштирилган ахборот тизимини интеграция қилиш;

олиб ўтиладиган товарларнинг хавф даражасини олдиндан баҳолаш ҳамда самарали божхона назоратини амалга ошириш, куч ва воситалардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Темир йўл чегара божхона постларида хавфни бошқариш тизими синов тариқасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” божхона постида ишга туширилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

58.  

Хорижий хомашё ва материалларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштириш талабларини соддалаштириш.

 


1 июль

Давлат божхона қўмитаси, вазирлик
ва идоралар

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қайта ишлаш бўйича операциялар рўйхатини кенгайтириш;

қайта ишланган маҳсулотларнинг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш;

божхона режимига жойлаштирилган товарларга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш;

божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат бериш механизмини жорий қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

"Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (429-сон, 08.07.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.5. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат муҳитини яратиш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб қувватлаш, замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш

59.  

Банк тизимини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва трансформациялашни давом эттириш.

Алоҳида

жадваллар асосида

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

да “Саноатқурилишбанк”, “Асака банк”, “Ипотека банк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк” ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк”ни хусусийлаштиришга тайёрлаш;

камида битта йирик банкдаги давлат улушини стратегик инвесторларга тўлиқ сотиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Хусусийлаштириш ва трансформация қилиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда, жумладан:

- Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш ҳамда 75 млн. долларлик кредит линиясини ажратиш тўғрисида Ҳукумат қарори (161-сон, 29.03.2021й.) тасдиқланган;

- Ўзмиллийбанкнинг халқаро стандартларга мос келадиган ривожланиш стратегияси McKinsey халқаро консалтинг компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда;

- Асакабанк ва ЕТТБ ўртасида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда;

- Алоқабанк ва ЕТТБ ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан биргаликда банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда;

- Микрокредитбанкнинг янги ривожланиш стратегиясини PWC ҳамда Accion International компаниялари томонидан ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланган;

- Халқ банкининг халқаро стандартларга мос келадиган ривожланиш стратегияси PWC халқаро консалтинг компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда;

- Қишлоқ қурилиш банкда PWC томонидан ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясига асосан Ernst & Young томонидан трансформация ишлари олиб борилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

60.  

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш тўғрисида” қонун лойиҳасини киритиш.


1 март

Марказий банк

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларини бирлаштириш орқали ягона қонунни қабул қилиш;

нобанк кредит ташкилотларини лицензиялаш ва назорат қилиш жараёнларини соддалаштириш;

нобанк кредит ташкилотларининг хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш;

нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтириш;

нобанк кредит ташкилотлари томонидан ислом молиявий хизматларини жорий этиш
бўйича ҳуқуқий базани яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси 2021 йил 26 февралда Ҳукуматга киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

61.  

Оилавий тадбиркорлик дастурларини амалга оширишни давом эттириш.

1 март

Марказий банк,

тижорат банклари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами 6 трлн. сўмлик кредитлар ажратиш;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлашда авваламбор хотин-қизлар ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш орқали кредит ажратиш тизими жорий этиш;

жойларда янги “маҳаллабай ишлаш” тизимини йўлга қўйиш орқали ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш;

аҳоли ва тадбиркорларнинг кредит олиш бўйича аризаларини қабул қилишда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси”ни жорий қилиш чоралари кўзда тутилади.

Бажарилди

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021й.) қабул қилинган. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб “Oilakredit.uz” домени номи билан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси” ишга туширилган.

https://lex.uz/docs/5345627



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

62.  

Банкларда ички бизнес жараёнларини автоматлаштириш орқали инсон ресурсларидан самарали фойдаланиб, ходимларни асосан мижозбай ишлашга йўналтириш.

Йил давомида

Марказий банк, давлат улуши мавжуд тижорат банклари

 

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

банкларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда халқаро умум эътироф этилган стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида мижозлар билан муносабатларни бошқариш (CRM) тизимини жорий этиш;

молиявий технологиялар асосида янги рақамлаштирилган банк хизматларини жорий қилиш;

банкларнинг ахборот технологиялар инфратузилмасини такомиллаштириш;

мижозларга замонавий стандартлар асосида хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган алоҳида ўқиш ва семинарлар ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

1. Адлия вазирлигида 2018 йил 2 июлда 3030-сон билан рўйхатга олинган Низомга (Адлия вазирлигида 2021 йил 21 январдаги 3030-6-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви қарори билан ўзгартириш киритилган) мувофиқ банк томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда аниқ тартиб ва қўлланмалар кўрсатилган, шу жумладан мижозлар билан мулоқотга киришиш, эҳтиёжларини аниқлаш, маҳсулот/хизматни тақдим этиш, таклиф шакллантириш, эътирозлар билан ишлаш ва мулоқотни якунлаш жараёнида банк ходимларининг хулқ-атвори ва касбий одоб-аҳлоқ қоидаларини назарда тутувчи мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари 2021 йилнинг 15 апрелидан жорий этилиши шартлигини белгиловчи талаб киритилган.

2. Ҳозирги кунда масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчилар сони 15 млн.дан ортиқни ташкил этмоқда.

Банкларнинг мобил илова дастурларида жисмоний шахслар учун барча базавий банк хизматлари, жумладан тўловларни амалга ошириш, банк картасини блоклаш (блокдан чиқариш), микроқарз (кредит) олиш, онлайн омонатлар, онлайн конверсия) жорий этилган.

Ахборот технологиялар инфратузил-масини такомиллаштириш мақсадида, ҳозирги кунда бир нечта банклар томонидан автоматлаштирилган банк тизими (АБТ) янги турдаги такомиллаштирилган АБТ тизимига ўзгартирилмоқда. Шу жумладан: “Капиталбанк” АТБ банкнинг ахборот тизимлари базасини Украинанинг МЧЖ “CS Integra” компаниясининг B2 дастурига ўтиш бўйича ишлар якунланмоқда.

АТ “Алоқабанк” ахборот тизимлари ва бизнес жараёнларни трансформация қилиш мақсадида автоматлаштирилган банк тизимини Буюк Британиянинг “Colvir software solutions LTD” компаниясининг COLVIR дастурига ўтказиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

АТИБ “Ипотека-банк” томонидан амалдаги АБТни янгилаш ва янада такомиллаштириш мақсадида ЦФТ компаниясининг (Россия) дастурий комплексига ўтиш ишлари бажарилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

63.  

Контактсиз тўлов тизимларини ривожлантириш.


1 август

Марказий банк, тижорат банклари

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чораларни ишлаб чиқиш.

Бунда:

нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида аҳолини рағбатлантириш;

аҳолининг нақд пул кўринишидаги жамғармаларини нақд пулсиз кўринишдаги ички инвестицияларга йўналтирилишини таъминлаш, жумладан қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш, инвестицион фондлар фаолиятини йўлга қўйиш;

ўз-ўзини банд қилган шахсларга нақд пулсиз тўловлардан фойдаланиш
учун қулай шарт-шароит яратиш, ўз-ўзини банд қилган шахслар фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш, рўйхатга олиш ва солиққа тортиш масалаларини соддалаштириш, улар учун махсус банк хизматларини таклиф қилиш;

тўлов хизматлари турини кўпайтириш, илғор тўлов технологияларини жалб қилиш, тўлов хизматлари бозорида тенг рақобатга шароит яратиш ва чекловларни камайтириш, тўлов ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қуввватлаш.

Бажарилмоқда

Контактсиз тўлов технологиясини кенгайтириш доирасида ҳамда аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мобил иловаларга ўрнатилган “Humo Pay” дастури (смартфоннинг NFC тизими) орқали банк картасидан фойдаланмасдан чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш пунктларида тўловларни амалга ошириш хизмати амалиётга татбиқ этилган.

Инновацион хизматларни яратиш доирасида Tap-to-phone тизими жорий этилиб, бунинг натижасида POS-терминалга муқобил тўлов воситаси сифатида смартфоннинг NFC тизими орқали тадбиркорлик субъектлари учун тўловларни қабул қилиш имконияти яратилган.

Шунингдек, банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмаган ҳолда, банк картасидаги маблағлар ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини берувчи QR-код орқали тезкор тўловни амалга оширишнинг “QR-online” ахборот тизими ишга туширилган.

Бугунги кунда 68 минг субъектларга “QR-online” ахборот тизими томонидан QR-кодлар (стикерлар) тақдим қилинган.

Шу билан бирга, Онлайн-НКМ ҳисобланган Uzkassa қурилмаси орқали HUMO карталарини қабул қилиш имконияти яратилиб, савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун товар ва хизматлар ҳақини тўлашда фойдаланиладиган (нақд пул кирими ва банк картаси тўлови учун) ягона қурилма пайдо бўлди.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

64.  

Иқтисодиётнинг хорижий валютага боғлиқлик даражасини босқичма-босқич камайтириш.

Йил давомида

Марказий банк,

Молия вазирлиги, тижорат банклари

Чора-тадбирларни режаси.

Режада:

валюта кредитлари улушини 50 фоиздан 45 фоизга пасайтириш;

банкларнинг активлари ва мажбуриятларида хорижий валютанинг улушини камайтириш учун пул-кредит ва пруденциал инструментларни қўллаш;

банклар томонидан ташқи кредитларни жалб этишда эҳтиёткор сиёсатни юритиш бўйича чоралар кўриш.

Бажарилмоқда

2021 йил 1 март ҳолатига иқтисодиётга жами кредит қўйилмалари таркибида хорижий валютадаги кредитларнинг улуши 48 фоизни ташкил этган.

Марказий банкнинг “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомига кўра, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга хорижий валютада 6 фоиз ва ундан паст фоиз ставкаларида ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражаси 100 фоиз, 6-8 фоиз ставкалари оралағида ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражаси 150 фоиз ва 8 фоиз ва ундан юқори фоиз ставкаларида ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражаси 200 фоиз қилиб белгиланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

65.  

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш қоидаларини ишлаб чиқиш.

1 май

 

 

Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Бунда:

“Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи”ни Халқаро валюта жамғармасининг меъёрлари асосида ишлаб чиқиш;

суғурта, лизинг ва бошқа банк фаолияти билан шуғулланмайдиган молиявий ташкилотлар томонидан Марказий банкка тегишли статистик ҳисобот тақдим этилишини кўзда тутиш;

Марказий банк томонидан шакллантириб келинаётган пул-кредит шарҳлари билан биргаликда “Молия тизими шарҳи”ни юритишнинг йўлга қўйилишини ҳамда республика банк-молия тизими статистикасининг ягона халқаро форматда тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

молия тизими очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, фойдаланувчилар, хусусан халқаро экспертлар, молиявий институтлар ва инвесторлар учун мамлакат молия тизимини кузатиш ва таҳлил қилиб бориш имконини яратиш.

Бажарилди

"Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида"ги Ҳукумат қарори (445-сон, 14.07.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.6. Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда, маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш

66.  

Суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини жадаллаштириш.

10 март

Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

суюлтирилган газ бозорида самарали рақобат муҳитини яратиш, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қувватларини оширишни рағбатлантириш;

аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш назарда тутилади.

Бажарилди

Суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси (12.03.2021й., 06/1-289) Бош вазир А.Арипов томонидан тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

67.  

Табиий газни юридик шахсларга бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини
ишлаб чиқиш.


1 июнь

Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгаз-таъминот” АЖ, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

табиий газни бозор тамойиллари асосида улгуржи сотиш босқичлари ва муддатларини аниқлаш;

бозор тамойиллари асосида савдоларда иштирок этадиган табиий газ истеъмолчиларини “Табиий газ назорати
ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими”га уланган табиий газ оқимини автоматик равишда тўхтатувчи мосламалар билан жиҳозлаш;

Энергетика вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўртасида табиий газ истеъмоли юзасидан электрон маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилмаган

“Энергия ресурсларининг хариди ва сотувининг бозор механизмларини яратиш бўйича устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур ҳужжат лойиҳасинин 2021 йил 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича ахборот тайёрланган.

Шунингдек, топшириқ муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлиб ўтган йиғилиш баёнига таклифлар киритилган.

Табиий газни юридик шахсларга бозор тамойиллари асосида сотиш механизми ишлаб чиқилмаган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

68.  

“Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш.


1 октябрь

“Ҳудудгаз-таъминот” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

газ етказиб беришда ҳисоб-китобларни “online” тартибда олдиндан тўлов тизимига ўтказиш, дебитор қарздорликни қисқартириш;

“PrePay” тизимини жорий этиш ҳамда табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш жараёнида тафовут йўқотишларнинг олдини олиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

““Табиий газ назорати ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойҳасининг техник иқтисодий асосланишини тадиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (168-сон, 30.03.2021й.) қарори қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 12 май куни ўтказилган йиғилишнинг 25-сон баёни 4-бандига асосан жорий йилнинг 1 декабрига қадар табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ ишга тушириш вазифаси белгиланган.

Бугунги кунда жами 1291,0 минг дона электрон газ ҳисоблаш ускуна (ЭГҲУ)лари ҳудудларга етказиб берилиб, 1203,0 мингдан ортиғи аҳоли хонадонларига (шундан 1079,8 минг донаси қарздорлик даражаси юқори бўлган “қизил” ҳудудларга) ўрнатилган.

Ўрнатилган ЭГҲУнинг 1169,2 мингтаси ТАММ (Terranova Advanced Metering Management) маълумотлар базаси рўйхатидан ўтказилган ва “Биллинг” дастурига интеграция қилиниб, масофадан онлайн тарзда назорат қилиш йўлга қўйилган.

Ҳозирда аҳоли истеъмолчиларига ўрнатилаётган замонавий ЭГҲУ-ларни тўғридан-тўғри “PrePay” тизимига босқичма-босқич уланиши таъминланмоқда.

Лойиҳа доирасида жами 201,8 млн доллар маблағ ўзлаштирилган (Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 150,0 млн доллар, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 27,5 млн доллар, “Ипотекабанк” АТИБнинг 4,8 млн доллар кредит маблағлари, жамиятнинг 19,5 млн доллар ўз маблағлари). Шундан жорий йилнинг январ-май ойларида – 94,5 млн доллар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ва жамиятнинг 19,5 млн доллари ўз маблағлари.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

69.  

Электр энергияси ҳисобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.


1 май

Энергетика вазирлиги,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 7,5 млн. дона янги ўрнатилган электр энергияси ҳисоблагичларини биллинг тизимига улаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 12 май куни ўтказилган йиғилишнинг 25-сон баёни 3-банди иккинчи хатбошига асосан жорий йил 1 августга қадар мавжуд кечикишни бартараф этган ҳолда, Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизмини тўлиқ ишга тушириш топшириғи берилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун жами 417,6 млн доллар, жумладан Осиё тараққиёт банкидан 148,3 млн доллар, Молия вазирлигидан 173,4 млн доллар, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси жамғармасидан 33,3 млн доллар ва тижорат банкларидан – 62,6 млн доллар миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштирилган.

(Маълумот учун: 2021 йил 1 июнь ҳолатига республика бўйича жами 6,87 млн дона (шундан жорий йил январь-май ойларида 1426880 дона) ёки истеъмолчиларнинг 93 фоизида (режа 7,4 млн дона) АСКУЭ тизимига мос ҳисоблагичларга алмаштирилиб, 5,062 миллионта ёки 74 фоиз истеъмолчилар “Биллинг” тизимига уланган).



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

70.  

Республика минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини ишлаб чиқиш.

20 февраль

 

 

 

Давлат геология қўмитаси,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

қидирув ишларида фойдали қазилмаларнинг янги истиқболли майдонларини излаш улушини да 40 фоизга етказиш;

геология йўналишидаги иқтидорли ёш мутахассисларни хорижий ўқув курсларида ўқитиш ва амалиёт ўташини таъминлаш;

ахборот очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат геология фондидаги архив материаллари бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкил қилиш;

геология-қидирув ишлаб чиқаришига мавжуд геологик ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кенг жорий қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан 2021 йил учун минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастури тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

71.  

2021 йилда 50 та кон ва истиқболли майдонларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга шаффоф механизмлар асосида фойдаланишга бериш.

йил давомида

Давлат геология қўмитаси,

Энергетика вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

дала геология ишлари натижасидан олинган намуналар таҳлили ва бошқа геологик маълумотларни умумлаштириш асосида аукцион савдоларига қўйиладиган геологик объектлар рўйхати шакллантирилади ҳамда ҳар бир объект бўйича тизерлар, тақдимот материалларини тайёрлаш;

нинг иккинчи ярмида танланган
50 та геологик объектларда
ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар шаффоф механизмлар асосида
аукцион савдоларига жойлаштирилиб, маҳаллий
ва хорижий инвесторларга таклиф этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Жорий йилнинг февраль ойида Геология соҳасида инвестицияларни янада жадаллаштириш ҳамда 50 та кон ва истиқболли майдонларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга шаффоф механизмлар асосида фойдаланишга бериш бўйича “Йўл харитаси” 2021 йил 11 февралда тасдиқланган.

Бугунги кунда стратегик турдаги геологик объектлар бўйича дастлабки онлайн-аукцион савдолари ўтказилган ҳамда натижаларига кўра 10 та геологик объектлар 8,2 млрд сўмга сотилган (1 тадан олтин, темир ва марганец конлари ҳамда 1 та олтин, 3 та мис, 3 та нодир металлар истиқболли майдонлари).

Шунингдек, ҳозирда 15 та геологик объектлар бўйича аукцион савдолари эълон қилинган (1 та олтин, 2 та уран конлари ҳамда 7 та олтин ва 1 тадан кумуш, мис, марганец, нодир метал ва кўмир истиқболли майдонлари).



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

72.  

Геология фанлари университетида ташкил этилган илмий кластер негизида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда замонавий халқаро стандартларни жорий қилган ҳолда, фан ва амалиётни интеграциялашни жадаллаштириш.

1 сентябрь

Давлат геология қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

геология-қидирув амалиётига соҳа ва хорижий институтларнинг истиқболли майдонларни прогноз қилиш, маъданларни қайта ишлашга йўналтирилган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлари натижаларини жорий қилиш;

фойдали қазилмалар конларининг 3D-моделларини ишлаб чиқиш;

ГИС-технологиялари негизида рақамли картографик материалларни яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда
Геология фанлари университетида ташкил этилган илмий кластер негизида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда замонавий халқаро стандартларни жорий қилган ҳолда, фан ва амалиётни интеграциялашни жадаллаштириш бўйича 2021 йил 12 мартда чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Жумладан унда қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

- Университет профессор-ўқитувчиларини (тизим ходимлари) ҳорижнинг етакчи илмий муассаса ва марказларида илғор тажрибани ўрганиш учун малака ошириш ва тажриба алмашиш учун юбориш, шунингдек ҳорижий профессор-ўқитувчиларни университет таълим жараёнига жалб этиш;

- саноат корхоналари билан тадқиқот лойиҳаларини (умумий қиймати 15,9 млрд сўм бўлган 25 та лойиҳалар) амалга ошириш, ушбу жараёнда Геология фанлари университетининг етакчи илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабаларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда лойиҳа натижаларини соҳа амалиётига жорий қилиш;

- фойдали қазилмаларга истиқболли хисобланган маданли майдонлар ва регионларнинг 3D-моделларини ишлаб чиқиш ҳамда рақамли картографик материалларни яратиш бўйича янги геологик топшириқларни шакллантириш ва уларнинг лойиҳа-сметаларини тайёрлаш.

- мавжуд илмий-тадқиқот лойиҳаларини давом эттириш ҳамда янгиларини бошланишини ва самарали амалга оширишни таъминлаш.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

73.  

Водород энергетикаси технологияларини ўрганиш ва илм-фанни  ривожлантириш.

февраль

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Фанлар академияси,

бошқа вазирлик ва идоралар

 

Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий инновацион марказини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

марказни очиш ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилаш;

водород энергетикаси йўналишларида кадрларни тайёрлаш;

водород энергетикаси соҳасидаги олим ва мутахассисларни етакчи хорижий илмий муассаса ва компанияларга стажировкаларга юбориш;

хорижий давлатларнинг водород соҳасидаги илмий муассаса ва марказлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ташкил қилиш;

водород энергетикаси технологиялари йўналишида илмий-техникавий кенгаш ташкил қилиш ва вазифаларини белгилаш;

мамлакатда йиллик водород энергетикаси ҳолати бўйича Ҳисоботни тайёрлаш ва Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида тақдимотини ўтказиш амалиётини дан бошлаб жорий қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5063-сон, 09.04.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/pdfs/5362032



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

74.  

Кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш.

 

10 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Навоий КМК, Марказий банк, “Ўзбекзаргар-саноати” уюшмаси,
Молия вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

биржага қўйиладиган кумуш ҳажмларини шакллантириш;

маҳсулот бошланғич нархини асосли шакллантириш;

заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотини сотиб олиш учун кенг имкониятлар яратиш назарда тутилади.

Бажарилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2021 йил 26 январдаги Ф-5625-сонли “2021 йилда қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ кумушнинг биржага қўйиладиган ҳажмлари белгиланган бўлиб, ҳажмни шакллантиришда заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотига бўлган талаб инобатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2021 йил 22 февралдаги ПҚ-4998-сон) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5304247



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

75.  

МДҲга аъзо давлатлар ўртасида электрон саноат кооперация алоқаларини ташкил этиш ва кенгайтириш.

 

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

МДҲга аъзо давлатларда мавжуд йирик ишлаб чиқариш қувватларининг истиқболдаги эҳтиёжларини таъминлаш учун кооперация алоқаларини кенгайтириш;

МДҲ давлатларининг кооперация форумини ўтказиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай бўлган ягона электрон саноат кооперация порталини ривожлантириш;

хомашё ва материалларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) бўйича экспорт-импорт шартномаларини масофавий тузиш;

маҳсулотлар экспорти ва импортига оид статистик маълумотларни доимий равишда жойлаштириш ва янгилаб бориш;

чеклов, тақиқ, лицензиялаш, рухсат бериш ҳужжатлари, тариф ставкалари, божхона имтиёзлари, транспорт компанияларининг тарифлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни “онлайн” тарзида олиш имкониятларини яратиш;

соҳаларни маҳаллийлаштириш бўйича хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик
қилиш масаласини ўрганиб чиқиш ва таклиф тайёрлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Импортни оптималлаштириш, республикада импорт ўрнини босувчи тайёр саноат маҳсулотлар ишлаб чиқарншни янада кенгайтириш ҳамда саноат кооперациясини чуқурлаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси келишиш учун вазирлик ва идораларга киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

76.  

Ҳудудий, тармоқ ва Республика миқёсидаги саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, реал ёки виртуал шаклда саноат ярмаркаларини ўтказиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида саноат соҳасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш
ва кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Электрон кооперация порталида ташкил этилган “Виртуал кўргазма” хизматида тармоқ корхоналарининг виртуал кўргазмалари ташкил этилмоқда. (http://ung.cooperation.uz/)



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.7. Ҳудуд, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий
ишлаб чиқариш ва
муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш

77.  

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш.


1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари
вазирлиги, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир туман ва шаҳарлардаги маҳаллалар ва аҳоли сонидан келиб чиқиб, уларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича мақсадли параметрлар ва молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш;

амалга ошириладиган ишларни 50 фоизини республика бюджетидан,
50 фоизини маҳаллий бюджетдан тенг улушларда ажратилишини белгилаш;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган тадбирларга халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини шакллантириш ва амалга оширилаётган ишларни онлайн мониторингини олиб бориш имконини берувчи портални (дастур) ишга тушириш назарда тутилади.

Бажарилди

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5048-сон, 02.04.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/pdfs/5352583



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

78.  

Ҳар бир қишлоқ ёки маҳаллани уларнинг имкониятлари, ўз йўналиши ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб ривожлантириш.


1 апрель

 

 

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир ҳудуд имкониятлари, нисбий рақобат устунлигидан келиб чиқиб, ҳудудни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва “ўсиш нуқталари”ни белгилаш;

ҳудудлар имкониятидан келиб чиқиб, танланган йўналишларда тадбиркорлар ташаббуслари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур инфратузилма ва шароитларни давлат томонидан яратиб бериш тизимини жорий этиш. Бунинг учун да 3 трлн сўм маблағга эга бўладиган “ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси”ни ташкил этиш;

жамғарманинг молиявий манбаларини белгилаш, маблағларни шакллантириш ва тақсимлаш тартибини тасдиқлаш;

жамғарма маблағларини маҳаллий Кенгашлар таклифларига асосан инфратузилма лойиҳаларини қўшма молиялаштиришга йўналтириш назарда тутилади.

Бажарилди

Республиканинг шаҳар ва туманларида “қизил” тоифадаги 858 та маҳалланинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар “йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда тасдиқланган.

Шунингдек, ““Обод қншлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг (2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сон) 8-бандига асосан 3 триллион сўмгача маблағ ҳудудлардаги инфратузилма лойиҳаларга қўшма молиялаштиришга йўналтирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

79.  

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш борасида тизимли мониторинг ўрнатиш ва назоратини амалга ошириш ҳамда такомиллаштириш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси,
Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ҳудудларнинг, шу жумладан туман (шаҳар)ларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини тегишли кўрсаткичлар асосида чуқур таҳлил қилиб бориш;

ҳар ой барча туман ва шаҳар ҳокимларининг амалий чора-тадбирлар дастурлари ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар ижросининг Бош вазир раҳбарлигида кенгайтирилган видеоселектор ўтказган ҳолда муҳокама қилинишини ташкил этиш назарда тутилади.

 

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига (ПҚ-4702-сон 01.05.2020й.) мувофиқ ўтган йил учун рейтинг баҳолаш натижалари ҳар йили 1 февраль (тезкор баҳолаш) ва 15 июнга (якуний натижалар) қадар Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритилиши белгиланган.

“RATING” электрон тизими орқали жорий йил 1 июнга қадар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича якуний рейтинг баҳолари аниқланади.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

80.  

Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш, амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

 


1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Қорақалпо-ғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш;

унинг ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот бериб бориш тизимини жорий этиш;

камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар самарасини Давлат Хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳокимлар фаолиятига баҳо бериш рейтингига интеграция қилиш назарда тутилади.

 

 

 

Бажарилди

“Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда камбағалликни кисқартириш бўйича амалга ошириладиган асосий чора- тадбирлар дастури” (05/1-289-сон, 27.02.2021й.) тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

81.  

Ҳудудларда ташқи қарз ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича жамоатчилик назорати тизимини такомиллаштириш.

 

1 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғи

стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

ташқи қарз ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳаларни маҳаллий Кенгашлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш;

давлат хусусий шериклигига
таклиф этилаётган барча объектлар бўйича маълумотлар ягона электрон порталда тўлиқ жойлаштирилишини таъминлаш;

ҳудудларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига кўпроқ хусусий капитални жалб этиш мақсадида кейинги йилда давлат-хусусий шериклик асосида 40 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилди

Ҳудудларда ташқи қарз ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича жамоатчилик назорати тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланган (24/1-289-сон, 27.03.2021й.).



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

82.  

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

 


1 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

туман ва шаҳарда саноат салоҳиятини янада ошириш
учун 100 та технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий кластер ва махсус логистика марказларини ташкил этиш;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарига, биринчи навбатда, зарур инфратузилма объектларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;

махсус иқтисодий зоналар
ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағларнинг энг мақбул йўналишини белгилаб бориш назарда тутилади.

Бажарилди

“Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5101, 30.04.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

83.  

Шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш.

Йил давомида

Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар
ва вилоятлар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг манзилли рўйхатини белгилаш;

Қурилиш вазирлиги томонидан ободонлаштириладиган кўчаларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш;

барча туман марказлари ва шаҳарларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этиш;

объектларда ишларни сифатли ва ўз муддатида ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси: Нукус шаҳар ва туманлари марказларини ободонлаштириш ишлари учун 116,14 млрд.сўм ажратилиши назарда тутилган.

Сурхандарё вилояти: Шаҳарнинг марказий кўчалари ёкалари ва янгидан курилган кўп каватли уйлар атрофида манзарали дарахт кўчатлари новдалардан тозаланиб, бир хил баландлиқда оқланган, қуриган дарахтлар кесилиб, ўрнига манзарали дарахт кўчатлари экиш, шаҳарнинг марказий кўчалари ёқасига ҳамда ҳиёбон ва сайлгоҳларга мавсумий гул кўчатлари ҳамда газон ўтлари экиш ишлари ва уларни парваришлаш, дорилаш ишлари олиб борилмокда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.8. Хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш

84.  

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1 октябрь

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Бизнес-омбудсман,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик тушунчаси, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, шунингдек, уларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш асослари ҳамда тартиби;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантирувчи нормалар;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари;

тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти шаффофлигини ошириш, коррупция билан боғлиқ омиллар шаклланишининг олдини олиш, тартиб ва таомилларни янада соддалаштириш ҳамда такомиллаштириш;

“ўрта бизнес” субъектлари тоифасини жорий этиш, кичик, ўрта ва йирик бизнес мезонларини кўриб чиқиш ва белгилаш;

тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилаш ва давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби;

тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қоидалар;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

85.  

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш.

 

1 август

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирилиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона биллинг тизимининг инфратузилмасини кенгайтириш ва уни такомиллаштириш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш;

Ягона биллинг тизимининг махсус модулини ишлаб чиқиш;

тўловларни онлайн режимда ҳисобини юритувчи тизим мавжуд бўлмаган давлат органларида жорий этиш;

вазирлик ва идораларнинг айрим йиғим, божлар ва бошқа тўловларни ундириш билан боғлиқ тизимларини Ягона биллинг тизимига улаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ягона биллинг Тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича “DEVHUB” МЧЖ билан шартнома имзоланган. Мазкур техник қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Ахборот коммуникация-технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан амалга оширилган. Ягона биллинг тизимида тўловларни онлайн режимда ҳисобини юритувчи тизими мавжуд бўлмаган ташкилот ва идоралар учун мўлжалланган махсус модул “ДАВТЎЛОВ” ахборот тизимининг техник талаблари ва концепцияси ишлаб чиқилган. Шу билан биргаликда ҳозирги кунда “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси дастурчилар гуруҳи томонидан ушбу модулни ишлаб чиқиш билан боғлиқ техник ишлар амалга оширилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

86.  

Истеъмолчилар ҳуқуқи устуворлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектлари рейтингини жорий қилиш.

1 июнь

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда товар (маҳсулот), иш ва хизматларни истеъмолчилар томонидан онгли танловини таъминлаш мақсадида уларнинг хабардорлигини ошириш учун тадбиркорлик субъектларида иш ва хизматларни кўрсатишда, товарларни сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига мувофиқлигини, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда баҳолаш орқали рейтинг юритилишини жорий қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

Истеъмолчилар ҳуқуқи устуворлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектларини баҳолаш ва рейтингини тузиш тартиби (методикаси) Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 майдаги 61-ИЧ-сонли буйруғи билан тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

87.  

Махсус иқтисодий зоналари иштирокчиси мақомини олиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида соҳага ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш.

 


1 август

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

махсус иқтисодий зоналарининг иштирокчиси мақомини олишда электрон танлов ўтказиш тартибини жорий этиш;

талабгорларнинг ҳужжатларини Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш;

эркин иқтисодий зоналарининг ягона порталида ижарага бериладиган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш;

талабгорларга инвестиция лойиҳаларининг кўриб чиқилишини реал вақт режимида кузатиб бориш тартиботини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

88.  

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш.

1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,
Адлия вазирлиги

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар бериш назарда тутилади.

Бажарилди

Президент қарори (ПҚ–5094-сон, 28.04.2021 й.) билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тасдиқланган.

Қарорга кўра, 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратилиши белгиланган:

- субсидиялар ажратиш учун – 92,3 млрд сўм;

- ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун – 65,1 млрд сўм;

- касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун – 40,6 млрд сўм;

- янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар учун – 125 млрд сўм.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.9. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, туризм соҳаси ва аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматлари кўрсатиш, транспорт оқимини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш, транспорт инфратузилма объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қуриш ва эксплуатация қилишда эскирган нормаларни қайта кўриб чиқиш

89.  

5 мингдан ортиқ таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш.

 

Йил
давомида

Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,
Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзйўлинспек-ция”, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ҳудудлардаги кўприклар ҳолатини қайта хатловдан ўтказиш;

хатлов натижалари бўйича да таъмирланиши зарур бўлган кўприкларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш;

манзилли рўйхатга киритилган объектларда таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Республика ҳудудларидаги мавжуд кўприклар ва йўл ўтказгичларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тўлиқ хатловдан ўтказиш мақсадида, Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан Республика ишчи гуруҳи, Ҳудудий ишчи гуруҳ ва Республика ҳудудларидаги мавжуд кўприклар ва йўл ўткагичларни тўлиқ хатловдан ўтказиш йўриқномаси тасдиқланган (15.02.2021й. №05/1-4090).



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

90.  

Ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини таъминлаш, жумладан энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган, ўзаро боғланган транспорт тармоғини яратиш.

 


1 март

Транспорт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
“Uzbekistan Airways” АЖ,

“Uzbekistan Airроrts” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида (қишлоқ жойларда) мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар харажатларини молиялаштириш, норентабель йўналишлар бўйича зарарларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиш;

2 та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади, Буxоро – Урганч – Xива темир йўлини электрлаштиришни бошлаш назарда тутилади.

Бажарилган

«Ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини таъминлаш, жумладан энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган, ўзаро боғланган транспорт тармоғини яратиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси» Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан тасдиқланган (05/1-289-сон, 03.03.2021й.).

Ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини таъминлаш мақсадида республика бўйича 14 та шаҳар атрофи ҳамда 3 та шаҳарлараро автобус йўналишлари ташкил этилган.

2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электропоездини ҳамда 4 та эконом тоифали вагонларни харид қилиш лойиҳаси бўйича “Patentes Talgo” компанияси билан шартнома имзоланган ва шартнома бўйича электропоездларни етказиб бериш 2021 йилнинг август ва сентябрь ойларига режалаштирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

91.  

Темир йўл транспорти соҳасини трансформация қилиш,  бошқарув тизимини такомиллаштириш, тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш.

 

1 июль

 

Транспорт вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада :

темир йўл транспорти хизматларини кўрсатишда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда рақамлаштириш даражасини ошириш;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш;

мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш, рақобатбардош тарифларни белгилаш бўйича фаол чора-тадбирларни белгилаш;

темир йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

92.  

Аҳоли учун янада қулайликлар яратиш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида темир йўл ва метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш.

Йил давомида

 

 

 

Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ер усти метро ҳалқа йўлининг қурилиш ишларини давом эттириш ва 12 км бўлган иккинчи босқичини фойдаланишга топшириш;

ер ости ва ер усти метро линияларини яхлит тизим сифатида бир-бирига улаш;

2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электропоездини олиб келиш ва 2 та маршрутга ҳаракатни йўлга қўйиш;

Буxоро – Урганч – Xива темир йўлини электрлаштириш ишларини бошлаш;

метро учун 4 та янги электропоездларни харид қилиш;

локомотив паркини янгилаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитенини қуриш лойиҳасининг II босқич қисмида – 14,0 км “Қўйлиқ” – “Қипчоқ” – “Янги хаёт” участкасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, 3228 та балкадан 219 таси (7%), 538 та кўндаланг устундан 66 таси (11%), 538 та темир - бетон кўндаланг ригелдан 61 таси (9%), 538 та I ярусли темир–бетон фундаментдан 85 таси (14%), 538 та II ярусли темир–бетон фундаментдан 79 таси (13%) ўрнатилган.

II босқич қисмида 9 та бекатни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электропоездини ҳамда 4 та эконом тоифали вагонларни харид қилиш лойиҳаси бўйича “Patentes Talgo” компанияси билан шартнома имзоланган ва шартнома бўйича электропоездларни етказиб бериш август ва сентябрь ойларига режалаштирилган.

“Бухоро-Урганч-Хива” темир йўл участкасини электрлаштириш” лойиҳаси бўйича ҳозирда “Боштранслойиҳа” АЖ томонидан лойиҳанинг Техник иқтисодий асоси (ТИА) ишлаб чиқилган.

“Тошкент метрополитени учун ўнта харакатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш” - лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги ПҚ-4943-сон қарори қабул қилинган.

“Локомотивлар хариди йўли билан локомотив паркини янгилаш” лойиҳаси бўйича 2021 йилда 105,96 млн.

АҚШ долл. миқдорида маблағ ўзлаштирилиши белгиланган. Шартномага асосан Хитойнинг CNTIC-CRRC-DRLOCO консорциумидан 30 та (22 та юк ва 8 та юк-йўловчи) электровозларни харид қилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунгача консорциум томонидан 12 та электровоз (9 та юк ва 3 та юк-йўловчи) етказиб берилган.

Йил якунига қадар шартнома бўйича қолган 18 та (13 та юк ва 5 та юк-йўловчи) электровозларни олиб келиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

93.  

Ҳудудларнинг транспорт тизими моделларини ишлаб чиқиш.

 

 


1 ноябрь

 

Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республиканинг 30 та шаҳрида ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, шаҳарда алоҳида йўлакда автобуслар ҳаракатини ташкил этиш, унга катта сиғимли автобусларни қўйиш;

йирик чорраҳалар ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, автобуслар интервалларини қисқартириш;

жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

 

 

 

Бажарилмоқда

“Республиканинг барча шаҳарлари агломерацияси транспорт моделларини яратиш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ҳамда “Ҳудудлараро йўловчи ва юк оқимларининг миллий транспорт моделини яратиш юзасидан чора-тадбирлар дастури” 2021 йил 15 февралда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

94.  

Қишлоқдан – туман марказигача ҳамда туман марказидан – вилоят марказигача транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш.

 


1 май

 

Транспорт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновларини хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтириш;

ҳар бир ҳудудда биттадан туманда ташувчилар учун иқтисодий самарасиз бўлган автобус йўналишларида йўловчи ташиш харажатларининг бир қисмини босиб ўтилган масофа ва йўловчи сонидан келиб чиқиб, бюджетдан субсидиялаш тизимини жорий этиш;

автобекатларда тадбиркорлик объектларини очиш учун рухсат беришнинг шаффоф электрон тартиби ва улардан фойдаланишга аниқ талабларни белгилаш;

750 та автобус бекатларини намунавий лойиҳалар асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда, таъмирлаш ва тиклаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Ҳудудларда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳар ва қишлоқларда автобусда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 30 апрелда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

95.  

Ҳудудларда 130 минг километр узунликдаги паст ва ўрта кучланишли электр тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторни босқичма-босқич янгилаш дастурини тасдиқлаш.

 


1 апрель

Энергетика вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2021–2025 йилларда паст ва ўрта кучланишли электр тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда (муддати узайтирилган)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг 0,4-110 кВ кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори лойиҳаси 2021 йил 3 майдаги 01-11-2680-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 мартдаги махсус қарори билан Энергетика вазирлигига 2021 йил 1 сентябрга қадар паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш лойиҳаси 1-боқичининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш топшириғи берилган.

Ушбу қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2021 йил 20 майдаги 64-сон баёни билан ижро муддатларига ўзгартиришлар киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

96.  

Барча маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи йўл-транспорт тизимининг ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш.

 


1 сентябрь

Транспорт вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Автомобиль йўллари қўмитаси, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш;

Давлат божхона қўмитаси
ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграциялаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

97.  

Республика транспорт-логистика тармоғини ривожлантириш ва халқаро коридорларга интеграциялаш.

 

Йил давомида

 

Транспорт вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,

“Uzbekistan Airports” АЖ,

“Uzbekistan Airways” АЖ,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

 “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия” мультимодал йўналишида юк ташувларини ташкил этган ҳолда республиканинг транзит салоҳиятини ошириш;

“Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон” йўналишидаги транспорт йўлакларини ривожлантириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш умумминтақавий дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” (“Йўл харитаси”) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (25.02.2021й. №24/1-899-сон). Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Қирғизистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат Транспорт вазирлари томонидан “Хитой –Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон - Грузия” мультимодал йўналишида юк ташувларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан “Республика транспорт-логистика тармоғини ривожлантириш ва халқаро коридорларга интеграциялаш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланган (25.03.2021й. №05/1-289).



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

98.  

Авиация соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга бериш.


1 июль

Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan airports” АЖ, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, давлат-хусусий шериклик асосида тақдим этиладиган аэропортлар аниқланади, шунингдек, улардан фойдаланиш бўйича тегишли талаб ва мезонларни белгилаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Авиация соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга бериш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” лойиҳаси 2021 йил 16 апрелда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

99.  

Зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантириш.


1 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита,
вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

салоҳиятли зиёрат туризми бозорига эга мамлакатлардан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш;

айрим давлатлар учун виза тизимини янада соддалаштириш;

тарғибот тадбирлари учун алоҳида маблағлар ажратиш, ҳар йили турли фестиваль ва танловларни ўтказиш ва кенг тарғиб қилиш;

тарғибот ишларининг қўшимча молиялаштириш манбаларини белгилаш;

мавсумдан ташқари туризм даври учун турли рағбатлантирувчи тадбирларни ўтказиш;

маданий мерос объектларини ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш назарда тутилади.

Бажарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган. (ПФ-6165-сон 09.02.2021)

“Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (100-сон 24.02.2021й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5283956

https://lex.uz/docs/5315060



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

100.  

Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш.


йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси,
Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

тегишли туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишларини олиб бориш;

жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмани ривожлантириш;

маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ва ободонлаштириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сон Фармони тасдикланган.

Фармоннинг 9-бандига ҳамда Бош вазир ўринбосарининиг юқорида келтирилган топшириғига кўра, худудларга чиқувчи иши гуруҳлар ташкил этилиши ва ҳар бир ишчи гуруҳ таркибига тегишли вазирлик ва идоралардан алоҳида масъул ходим бириктирилиши белгиланган. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан жойига чиққан ҳолда ҳолатни чуқур ўрганиб, дастлабки шакллантирилган чора-тадбирлар манзилли дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали такомиллаштириш ишлари амалга ошрилиши, Ички ва зиёрат туризм ҳамда ёндош инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари манзилли дастури шакллантирилган.

Топшириқ ижроси юзасидан Қўмита раиси ўринбосарлари томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар натижалари умумлаштирилиб, ўрганиш якунлари бўйича ички ва зиёрат туризм ҳамда ёндош инфратузилмалрни ривожлантириш чора-тадбирлари манзилли дастурига шакллантирилган таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “«Обод қишлок» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048- сонли карори қабул қилиниб, 9-иловасига мувофиқ “Туризм инфратузилмасини ривожлантириш йиғма параметрлари” тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

101.  

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўллари ҳудудида туристик инфратузилмани ривожлантириш.


1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлларининг ҳудудида туризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш;

ҳудуднинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос хизматлар яратиш бўйича тегишли талаб ва мезонларни белгилаш назарда тутилади.

Бажарилди

“Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (368-сон, 14.06.2021 й.) қабул қилинган



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

102.  

Жиззах вилоятида замонавий туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш.


1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада замонавий туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектлар, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6201-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/pdfs/5356600



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

103.  

Туризм соҳасидаги битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчилар билан ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган онлайн-платформа яратиш.

 

 

 

1 сентябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги,

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

меҳнат бозорини таҳлил қилган ҳолда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринлар тўғрисида маълумотларни шакллантириш;

иштирокчилар билан мулоқот ўрнатишга қаратилган ахборот тадбирлари (конференция, учрашув, пресс ва видео конференция, йиғилишлар) тўғрисида батафсил маълумотларни шакллантириш;

бўш иш ўринлари ярмаркаларида туризм фирма ва компанияларининг фаол иштирокини таъминлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Бу борада махсус платформани (TRAVEL-JOB.UZ) яратиш ва молиялаштириш масаласи ҳал этилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

104.  

Бухоро ва Хоразм вилоятларининг туризм салоҳиятини пандемия шароитидан сўнг тиклаш ва янада ривожлантириш.

1 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар,

Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда тегишли вилоятларнинг туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги йўналишларни ташкил этиш, туризм соҳаси хизматлар турини диверсификациялаш, янги тарғибот кампанияларини ташкил этиш, оммавий тадбирларни белгиланган тартибда ўтказиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

Бажарилди

“2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида туризм сохасини қўшимча ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” (31/1-289) хамда “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятида туризм сохасини қўшимча ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” (31/1-289) тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.10. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини янада яхшилаш,
хорижий инвесторларни қўллаб
-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш

105.  

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш.


1 август

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш мақсадида марказлашган инвестицияларни бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш;

ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини танлаш меъёрлари ва муҳимлигини белгилаш тартибини ўрнатиш;

марказлашган инвестициялар ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва таклиф этиладиган лойиҳалар маълумотларининг ҳар йили янгиланадиган ягона базасини яратиш;

Инвестиция дастурини марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш доирасида ҳудудий лойиҳаларни маҳаллий ресурслар, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бажариш орқали Давлат бюджети улушини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишни шаффофлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йилнинг 24 февралда вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

106.  

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

1 июль

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021–2023 йилларда мўлжалланган Инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари, шу жумладан марказлашган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар (объектлар) бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш;

лойиҳа ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш, тендер жараёнларини ўтказиш, молиялаштиришни очиш;

қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, белгиланган инвестицияларни тўлиқ ва оқилона ўзлаштириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини
ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топшириш устидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

2017–2020 йилларда фойдаланишга топширилган қувватлар ва объектларнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган кўрсаткичларга эришилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

мониторинг якунлари бўйича йўл қўйилган қолоқликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш;

мониторинг якунларини Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб борилиб, тегишли чоралар кўриш назарда тутилади.

Бажарилмаган

“Инвестиция лойиҳаларни назорат ва мониторинг қилиш ахборот тизими”ни “АИС КиМРИП” жорий этиш ишлари амалга оширилмокда.

2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасндаги 1 069 та лойиҳалар устидан тизимли мониторинг ўрнатиш мақсадида ушбу лойиҳаларнинг бирламчи параметрлари ахборот тизимга киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳхамасининг 2019 йил 22 июлдаги 616-сонл и “Инвестиция лойиҳаларнни назорат ва мониторинг қилиш соҳасида ахборот тизиминн жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ташкилий чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида мазкур тизимни тўлиқ жорий этиш мақсадида Вазирлик томонидан бириктирлиган масъул ходимлар томонидан маълумотлар базаси шакллантирилмокда.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилмаган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

107.  

Тармоқлар ва ҳудудларга жалб қилинган ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг давлат статистик ҳисоботларида акс эттирилиши бўйича хорижий тажрибани, жумладан UNCTAD тавсияларини ўрганган ҳолда ягона ҳисобот шакллари ва уларни жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


1 июль

 

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, вазирлик ва идоралар

Методологик қўлланма лойиҳаси.

Бунда:

Ҳужжат лойиҳасида тармоқлар ва ҳудудларга жалб қилинган ҳамда ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг давлат статистик ҳисоботларида акс эттирилиши бўйича хорижий тажрибани, жумладан UNCTAD тавсияларини ўрганган ҳолда, ягона ҳисобот шакллари ишлаб чиқилади ва уларни жорий қилиш бўйича тегишли чораларни кўриш назарда тутилади.

Бажарилмаган

Вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳалқаро тажриба ўрганилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

108.  

2021 йилда 23 млрд доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ташаббускор идоралар
(вазирлик, идора
ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари;

2021 йилда амалга оширилаётган, жумладан ишга тушириш белгиланган жами 226 та йирик инвестиция лойиҳаларини Идоралараро ишчи гуруҳи билан биргаликда тасдиқланган Графикка асосан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва ўрганиш якунлари бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш назарда тутилади.

 

Бажарилмоқда

Жорий йил январь-апрель ойлари якунида жами 3 429,6 млн. доллар инвестициялар ўзлашгирилиб, хисобот давридаги прогнозга нисбатан 120 фоизга бажарилган. Хусусан:

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосан тўгридан-тўғри хорижий инвестиииялар ва кредитлар 1 867,9 млн. долларни ёки режага нисбатан 138,4% ни;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан 548 млн. долларни ёки режага нисбатан 101,3% ни ташкил қилган.

2021 йилда 6,5 млрд. долларлик 226 та лойиҳа ишта туширилиши белгиланган.

Жорий йилиинг январь-апрель ойида қиймата 695,5 млн. долларга тенг 19 та лойиҳа ишга туширилган ва 5 006 та янги иш ўрни яратилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

109.  

Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини барча босқичларини сифатли ва самарали ташкил этиш;

халқаро молия ташкилотларининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда қарз олувчи ташкилотларнинг масъул раҳбарлари
ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ходимларини лойиҳаларни бошқариш ва харидларни ташкил этиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

лойиҳаларни амалга оширишда кечиктириш ва белгиланган натижаларга эришишни таъминламаган лойиҳа ташаббускорларининг биринчи раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар кўриш;

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда унга юклатилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш чоралари назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2021 йилги Инвестиция дастури доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий хуқумат молия ташкилотлари иштирокида умумий кредит киймати 14,8 млрд. доллар ва йиллик ўзлаштириш кўрсаткичи 2,9 млрд. долларга тенг бўлган 113 та лойиҳаларни (2 та қўшимча лойиҳа билан) амалга ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳа ташаббускорлари маълумотларига кўра 2021 йилиинг январь-апрель ойлари давомида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг 548,0 млн.долл. маблағлари ўзлаштирилиб, йиллик прогнознинг 19% га тўғри келган.

Ўзлаштирилган кредитларнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (жамига нисбатан 20,4 % ёки 111,9 млн. доллар), Жаҳон банки (13,1% ёки 72,0 млн. доллар), Ислом тараққиёт банки (8,8% ёки 48,2 млн. доллар), Япония (6,9 % ёки 37,9 млн.долл.), Хитой (7,6% ёки 41,6 млн.долл.) ва бошқаларга тўғри келган.

Ушбу маблағлар асосан энергетика (41,9% ёки 229,3 млн. доллар), қишлоқ ва сув хўжалиги (17,1% ёки 93,6 млн. доллар), транспорт (14,2% ёки 77,7 млн. доллар), соғлиқни саклаш (11,5% ёки 63,3 млн. доллар), коммунал хўжаликка (6,2% ёки 33,8 млн. доллар), қишлоқ жойларида уй-жой қурилишига (1,5 % ёки 8,0 млн. доллар), таълим (1,0%, 5,5 млн. доллар) ва бошқа соҳаларига йўналтирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.11. Янги бозорларни ўзлаштириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этишда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни чоралари ва механизмларини кенгайтириш орқали ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш

110.  

Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш.

15 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,
тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажарилди

“Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (167-сон, 30.03.2021й.) қабул қилинган.


Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

111.  

Европа Иттифоқининг “GSP+” тизими доирасидаги имтиёзларни мамлакатимизда самарали қўллаш учун кенг кўламли дастур ишлаб чиқиш.

1 июнь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда “GSP+” тизими доирасидаги имтиёзларни самарали қўллаш борасида амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Европа Итгифоқннинг “GSP+” тизими доирасидаги имтиёзларни мамлакатимизда самарали қўллаш юзасидан амалий чора-тадбирлар” Дастури Вазирлар Маҳкамасига 2021 йил 21 майда киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

112.  

Янги экспорт бозорларига чиқиш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар, тармоқ корхоналари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йил давомида хорижий давлатларда ташкил этиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини таъминлаш;

хорижий давлатларда савдо уйлари, “шоу-рум”лар ва реклама кампанияларини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш;

2021 йилда алоҳида маҳсулот турлари учун 40 та янги давлатлар бозорини ўзлаштириш чораларини кўриш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда 77 та маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий ҳамкор топишда амалий ёрдам қўрсатилган. Бунинг натижасида экспортёрлар томонидан 11 млн 458 минг доллар миқдорида экспорт шартномалар тузилишига эришилган.

Экспортга молиявий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

- 231 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган махсулотларни экспорт қилншда ташиш

харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 56,1 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилган;

- 51 та экспортёр корхоналарга гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 2,3 млрд. сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилган;

- 53 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга 47 та халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 2,3 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган;

- 13 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга такдимотлар ва реклама компанияларини ўтказиш бўйича 433,6 млн. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган;

- ваколатли органларнинг мева- сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур 29 973 та сертификатларни (мувофиклик сертификати, фитосанитар сертификати, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат) расмийлаштириш билан боғлиқ 4,7 млрд. сўмлик харажатлар қоплаб берилган;

- 60 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш мақсадида 3,8 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган;

- 128 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операииялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 65,7 млн. АҚШ доллари микдордаги молиявий pecvpc ажратилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

113.  

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи ҳамда Европа Иттифоқи билан кенг қамровли ҳамкорлик бўйича ишларни фаоллаштириш.

Йил давомида

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш;

“Фактологик ҳужжат” лойиҳасини тайёрлаш;

ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни ўтказиш;

тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари учун ЖСТ битимлари ва кўп-томонлама савдо тизими қоидалари бўйича семинар ва тренинглар ташкил этиш;

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими (КШҲБ) бўйича музокараларнинг 7-раундини ўтказиш;

КШҲБнинг очиқ масалаларини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон- Европа экспертлари ўртасида видеоконференцияларни ўтказиш ва Битим матнини келишиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикасинииг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гурухнинг 5-йиғилишини ўгказиш бўйича тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорлик асосида тайёргарлик кўрилмоқда.

Шу жумладан, БМТ Тараккиёт дастурининг “Ўзбекистонда савдони ривожлантириш” лойиҳаси доирасида видеоконференцалоқа форматида ЖСТ+ бўйича семинарлар ва ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ва тегишли ҳужжатлар тайёрлаш бўйича ҳалкаро эксперт жалб қилган ҳолда семинар-тренинг ташкиллаштирилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

114.  

2021 йилда корхоналарга хомашё сотиб олиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 100 млн АҚШ доллари ажратиш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси,
тижорат банклари,
вазирлик ва идоралар,
маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн. доллар ресурс маблағларининг Экспортни рағбатлантириш агентлигига тўлиқ ажратиб берилишини таъминлаш;

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банклари талабига мувофиқ экспортолди молиялаштириш ишлари учун ресурс маблағлари ажратиш;

экспортолди молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Экспортни рағбатлантириш агентлиги ажратилган ресурс маблағларидан фойдаланиш бўйича 18 та тижорат банклари билан бош келишувлар имзоланган.

Экспорт килувчи ташкилотларга экспортолди молиялаиггириш учун 65,7 млн доллар миқдорида ресурслар ажратилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

115.  

Товар ва хизматлар экспортини камида
20 фоизга ошириш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар,
 маҳаллий ҳокимликлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ҳукумат комиссияси томонидан экспорт қилувчи корхоналар билан корхонабай ишлаш тизимини фаол давом эттирган ҳолда, уларнинг фаолияти давомидаги муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш;

инвестиция дастурлари доирасида ишга тушириладиган янги ишлаб чиқариш қувватларини экспорт фаолиятига кенг жалб этиш чораларини кўриш;

хомашё экспортини кескин камайтирган ва республика ҳудудида чуқур қайта ишлаган ҳолда, юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари экспорт ҳажмини кенгайтириш чораларини кўриш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 2021 йилнинг январь-апрель ойларида 528 та янги корхона экспорт фаолитнга жалб этилиб, улар томонидан ҳисобот даврида 96 млн. долларлик экспорт амалга оширилган.

Жорий йилнинг январ-апрель ойларида Республика ва ҳудудий экспорт штабларига хорижий хамкор топишда кўмаклашиш бўйича 75 та мурожаат келиб тушган. Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кўшимча экспорт шартномалари тузишга эҳтиёжи мавжуд бўлган 38 та корхоналарга хорижий давлатлардан салоҳиятли харидорлар топишда амалий ёрдам кўрсатилган.

2021 йилнинг январь-апрель ойларида республиха экспорт ҳажмлари 3 млрд 429 млн долларии ташкил этиб, прогнозга нисбатан 124 фоизни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 126 фоизни ташкил этмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

116.  

Республикага хавфли маҳсулотлар кириб келишининг олдини олиш.

 

20 февраль

“Ўзстандарт” агентлиги,

Давлат божхона қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига киритилиши тақиқланган хавфли маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва тезкор ахборотни божхона идораларига етказиш бўйича махсус Интернет порталини йўлга қўйиш;

порталга киритилган хавфли маҳсулотлар импортини тақиқлаш назарда тутилади.

 

 

Бажарилди

Республика ҳудудига хавфли маҳсулотларни кириб келишини олдини олиш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги томонидан 24,1 млн сўм маблағ ҳисобига махсус портал ишга туширилиб, Давлат божхона қўмитаси электрон маълумотлар базасига интеграция қилинди.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

117.  

Электротехника соҳасида фаолият юритаётган корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш.

20 март

“Ўзстандарт” агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“СЕNELEC” стандартларини қабул қилиш;

Европада жорий этилган сифат талабларига мувофиқ электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилади.

 

Бажарилди

“Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган. (ПҚ–5011-сон, 02.03.2021 й.)

Европада жорий этилган сифат талабларига мувофиқ электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида CENELEC ташкилоти билан 2021 йил 10 февралда лицензия келишуви имзоланган. Ҳамкорлик доирасида 2021 йил 23 февраль куни Европа Электротехника Стандартлаштириш Қўмитаси (CENELEC)дан электротехника соҳасига оид 100 та Европа стандартлари олинган.


https://lex.uz/docs/5316731


Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.12. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш

118.  

“Ягона дарча” тамойили бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар, кооперациялар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига инновацияларга асосланган сифатли агрохизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

20 май

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021-2025 йилларда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказини ташкил этиш;

соҳада илмий ва инновацион ишланмаларни яратган ва самарали жорий этган олимлар ҳамда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий марказ ҳузурида Қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқотларни ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш;

ҳудудий марказлар фаолиятларини мавжуд коллежлар базасида ташкил этиш ҳамда уларнинг зарур инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш;

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида агрохизматларни мувофиқлаштирувчи марказ фаолиятини йўлга қўйиш;

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида замонавий технологиялар асосидаги Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш;

2022 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида Миллий марказнинг туман бўлинмалари ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2021 йил 3 февралда “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида” ПФ-6159-сон фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4975-сон қарори қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5262596

https://lex.uz/docs/5262577



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

119.  

Қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлигини ва самарадорликни ошириш.

 


1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

“Ўздонмаҳсу-лот” АК,

Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

қишлоқ хўжалигида энг илғор технологиялар, ресурс тежовчи ва биологик усуллардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори авлодли уруғлари билан таъминлаш, илм-фан ютуқлари ва инновацияларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига кенг жорий этиш;

пахта майдонларида 160 минг гектар сув тежовчи технологиялар жорий этилиб, ҳосилдорликни пахта ва ғаллачиликда 8-10 фоизга, мева-сабзавотчиликда 15-20 фоизга ошириш чораларини кўриш;

ҳар бир гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг АҚШ долларидан камида 5 минг АҚШ долларигача босқичма-босқич етказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

шоличиликда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида асосий майдонларда 20 фоизгача ва такрорий майдонларда 70 фоизгача кўчат усулида экишни жорий этиш;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳисобига экологик тоза, сифатли экспортбоп мева-сабзавотлар етиштириш;

пахта ва ғалла етиштиришга қўшимча равишда шоли, сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ҳам молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

унумдорлиги юқори кўчатларни харид қилишда ҳамда халқаро сертификатларни (GlobalGAP, Organic) олиш харажатларининг 50 фоизини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг харажатлари фоиз ставкасини 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари нав муаллифлари, уруғ ва кўчат етиштирувчилар манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш;

кооперациялар ташкил этилиб, уларда етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш, даладан бозорга етказиб бериш ва экспортни амалга ошириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

120.  

Қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари бўйича ислоҳотларни янада такомиллаштириш, ерларни бозор активларига айлантириш ҳамда ер участкаларини ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш.

 

20 март

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ кадастр хатловидан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишнинг бозор механизмларига асосланган шаффоф тизимини жорий этиш;

ернинг тўлақонли субижара бозорини шакллантириш, ерга бўлган ижара ҳуқуқини сотиш ва сотиб олишни электрон тизимда, онлайн платформада амалга ошириш;

экин ерларидан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, барча қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон хариталарини яратиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

121.  

Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 90 минг гектар майдонларни  қайта фойдаланишга киритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2021 йилда ўзлаштириладиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг ва амалга ошириладиган тадбирларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган.

Жорий йилнинг 25 март ҳолатига жами 52,8 минг гектар майдон қайта фойдаланишга киритилган.

Йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги қўмитаси,

Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва туманлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2021 йилда 90 минг гектар янги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида ерларни фойдаланишга киритиш, амалга оширилаётган ишларнинг тизимли мониторингини юритиш ҳамда ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим қилиб бориш;

фойдаланишга қайта киритилган майдонларда қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2021 йилда ўзлаштириладиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг ва амалга ошириладиган тадбирларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган.

Ҳудудлардан олинган манзилли рўйхатлар умумлаштирилиб, вазирлик томонидан 2021 йил 31 январдаги 04/19-46-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган ва ижроси вазирликда назоратга олинган.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига жами 108,2 минг, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси 5,9 минг, Андижон вилояти 1,4 минг, Бухоро вилояти 10,3 минг, Жиззах вилояти 12,5 минг, Қашқадарё вилояти 4,2 минг, Навоий вилояти 9,0 минг, Наманган вилояти 8,9 минг, Самарқанд вилояти 19,1 минг, Сурхондарё вилояти 14,4 минг, Сирдарё вилояти 3,0 минг, Тошкент вилояти 5,2 минг, Фарғона вилояти 10,0 минг ва Хоразм вилоятида 3,7 минг гектар майдон қайта фойдаланишга киритилди ва қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш ишлари амалга оширилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

122.  

Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонларини кўпайтириш ҳамда сувни иқтисод қилиш технологияларини жорий этиш.

 

 

 

 

 

 

Йил

давомида

 

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

туманларда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда сувни тежайдиган суғориш технологияларини монтаж қилиш ҳамда уларни ишлатишда кўмаклашиш бўйича сервис гуруҳларини ташкил қилиш;

230 минг гектарда сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

200 минг гектар майдонни лазерли текислагич ёрдамида текислаш;

сувни тежайдиган суғориш ва бошқа технологияларни жорий этишни кенгайтириш;

суғориш даврида республика бўйича 5 млрд куб метргача сув тежаш;

Осиё тараққиёт банки грант маблағлари ҳисобидан Амударё ҳавзасида сув ресурсларини бошқаришни автоматлаштириш бўйича намунавий лойиҳани амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Республикада сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишни 2020 йилга нисбатан 5 баробарга ошириб, жами 430 минг гектар, шундан 230 минг гектарда сувни тежайдиган технологиялар, 200 минг гектар майдонда лазерли ускуналар ёрдамида ерларни текислаш белгиланган.

Республика бўйича 178 минг 473 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, шундан 170 минг 913 гектарда томчилатиб ва 7 минг 560 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тижорат банклари ва ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 3,878 трлн. сўм молиялаштирилган.

Бугунги кунда жами 158 минг 031 гектар майдонда, шундан 153 минг 742 гектарда томчилатиб ва 4 минг 289 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вазирликнинг 2020 йил 21 декабрдаги “Сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 212-сон буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқарма-лари ва уларнинг тизимидаги эксплуатация ташкилотларининг 6000 нафар мутахассис-ходимларидан иборат 300 та сервис гуруҳлари шакллантирилган. Бугунги кунда ҳар бир туманда ўртача 20 нафар ходимлардан иборат бўлган сервис гуруҳлар фаолият олиб бораётган бўлиб, улар томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

123.  

2021-2023 йилларда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт
ва буталарни экиш, парвариш ва шакл бериш
бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

март

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Комплекс чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар
ва буталар қимматбаҳо турларининг кесилишига жорий этилган мораторийга қатъий риоя этилиши
устидан экологик назоратни янада кучайтириш
;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ободонлаштириш бошқармалари таркибида дарахт ва буталарни ҳимоя қилиш бўлимларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги биологик ёшини ўтаб бўлган, зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган дарахт ва буталарни соҳа олимлари ва мутахассислари иштирокида ўрганиб, тегишли хулосаларни расмийлаштириш;

дарахт ва буталар ўсишини тўхтатишга олиб келадиган шикастланиш даражасини аниқлаш меъёрларини белгилаш назарда тутилади.

Бажарилди

“2021-2023 йилларда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парвариш ва шакл бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган (05/1-289-сон, 10.03.2021й.).



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

124.  

“Даладан истеъмолгача” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш бўйича қишлоқ хўжалиги кооперацияларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғи стон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида “даладан истеъмолгача” тамойили асосида маҳсулотларни етиштириш занжирини ташкил этиш бўйича қишлоқ хўжалиги кооперацияларини ташкил этишга Европа Иттифоқининг грант маблағларини йўналтириш;

ушбу ҳудудларда 500 нафар ёшлар ва “темир дафтарга” кирган эҳтиёжманд аҳолига 1 гектардан ер майдонлари ажратилади ва уларни мева-сабзавотчилик кооперацияларига бирлаштириш орқали янги иш ўринлари яратилиб, даромад олишини таъминлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Яккабоғ, Сардоба, Олот ва Нукус туманларида “даладан истеъмолгача” тамойили асосида маҳсулотларни етиштириш занжирини ташкил этиш бўйича кооперациялар ташкил этиш мақсадида ҳудудларда ер майдонлари аниқланиб, “темир дафтарга” киритилган эҳтиёжманд аҳолининг рўйхати шакллантирилган.

Яккабоғ тумани ҳокимининг (30.12.2020й, HQ-1718/12-сон) қарори билан 130 нафар эҳтиёжманд аҳолига “Ўғин ифтихори” мева-сабзавотчилик кооперацияси ташкил этиш учун 130 гектар ер ажратилган. Бугунги кун ҳолатига 40 га майдонда олхўри кўчатлари экилган. 4 та қудуқ қазиш бўйича жойлар аниқланиб, бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Сардоба тумани ҳокимининг (22.02.2021й, 156-сон) қарори билан 85 нафар аҳоли учун “Sardoba Garden” кооперациясига 100 гектар, Олот тумани ҳокимининг (26.02.2021й, 143-сон) қарори билан 101 нафар аҳоли учун “Olot Soil” кооперациясига 103 гектар ажратилиб, махаллий жамғарма маблағлари ҳисобидан 30 гектар майдонда кунгабоқар, 5 гектарига сабзавот, шунингдек, куз ойида мевали боғ барпо этилгунга 35 гектарига пахта ва 30 гектарига ғалла экиб парвариш қилинмоқда.

Нукус тумани ҳокимининг (29.03.2021й, 289/3-сон) қарорига мувофиқ 100 нафар аҳоли учун “Aqmangit Sabzovat” кооперативига 148 гектар, Бўка туман ҳокимининг (30.04.2021й., 53-10-137-Q/21-сон) қарорига мувофиқ “Meva lands” кооперативига 120 гектар ер майдонлари “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд аҳолини кооперацияга бирлаштириш мақсадида ажратилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

125.  

Фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритиш ва янги ерларни ўзлаштириш ҳамда ерга ер қўшиш орқали қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринлар яратиш ва 0,1-1 гектарлик кичик участкалардан иборат оилавий ва бошқа турдаги хўжаликлар кооперацияларини ташкил қилиш.


20 август

Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш;

кооперациялар томонидан сифатли ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва экспорт қилиш;

қишлоқ аҳолиси ва ёшларни доимий иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни “темир дафтар”дан чиқариш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

126.  

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилик ва кўчатчилик тизимини такомиллаштириш, харидорларни кафолатланган уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш механизмини жорий этиш.

 


20 август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиши инспекцияси,

Фанлар Академияси,

Интеллектуал мулк агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда:

Жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, республика тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаш, ҳудудларни ихтисослаштириш;

нав муаллифларининг манфаатдорлигини ошириш, сифатли уруғликлар билан таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни илм-фан билан узвий боғлаш орқали селекция, уруғчилик ва кўчатчилик соҳасини ривожлантириш;

тадбиркорлар томонидан уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш бўйича кооперацияларни ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сон карори қабул қилинган.

“Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Ҳукуматга киритилган. (18.02.2021й.)

Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 2021 йил 25 май куни Ҳукуматга киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

127.  

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш.

1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

Амалий чора тадбирлар.

Бунда:

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг соҳага 100 млн. АҚШ доллардан ортиқ грант маблағлари жалб этилади ва қуйидаги тадбирлар амалга оширилади;

хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармаларнинг вакилларидан иборат “Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларини) мувофиқлаштириш бўйича кенгаш” фаолиятини йўлга қўйиш;

вазирлик ҳузурида халқаро ва маҳаллий грантлар билан ишлаш бўйича идоралараро экспертлар гуруҳларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш доирасида жалб этилган 500 млн доллар миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2021 йил 16 февраль куни БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида умумий қиймати 17 млн долларлик 2021-2025 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган грант лойиҳалари амалга оширилишини кўзда тутувчи Мамлакат ҳадли дастури имзоланган.

Вилоятлар ҳокимликлари ва тижорат банклари томонидан истиқболли лойиҳалар ташаббускорларининг жами 166 млн. долларга тенг 512 та суб-лойиҳалар рўйхати шакллантирилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида уч томонлама қайта молиялаштириш тўғрисида битими ишлаб чиқилди ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган. Мазкур битим жорий йилнинг 28 январь куни 5 та тижорат банкларига (Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Туронбанк ва Ипотека банк) тасдиқлаш учун киритилган.

2021 йилнинг II чорагида тижорат банклари томонидан танланган сублойиҳаларнинг молиялаштирилиши бошланади.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

128.  

Қишлоқ хўжалиги тармоғи статистикасининг шаффоф механизмини жорий этиш ва рақамлаштириш.

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши, вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш;

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашган платформасини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг асосий ва такрорий экин турлари, ҳосилдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, интерфаол харитада кузатиш имкониятига эга “онлайн ҳосил” ягона ахборот базасини шакллантириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Агросаноатни рақамлаштириш маркази” Давлат муассасаси устави Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 4 февралдаги 17-сонли буйруғига асосан тасдиқланган.

“Агросаноатни рақамлаштириш маркази” ДМнинг устави Давлат хизматлари марказида 2021 йил 23 февраль куни рўйхатдан ўтказилган.

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасини ишлаб чиқиш юзасидан архитектор компанияни танлаб олиш мақсадида ишлаб чиқилган техник топшириқ Жаҳон банкига келишиш учун тақдим этилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

129.  

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.

20 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекчорванасл” агентлиги,

Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда, 2021 йилда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган 1 500 та янги лойиҳаларни ишга тушириш назарда тутилади.

Бажарилди

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича чора тадбирлар дастури тасдиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5017-сон, 03.03.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

130.  

Аҳоли томорқаларига комплекс хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун республиканинг мева-сабзавот кўп етиштириладиган 32 та туманида томорқа хизмати кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш.


1 ноябрь

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда, аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш учун техника хизмати кўрсатиш, совутгичли омборхоналар қуриш, кўчатчилик иссиқхоналарини қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш орқали томорқаларда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, ички бозорга
ва экспортга сотишда кўмаклашиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.13. Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш, ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш

131.  

Электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда мавжуд электрон давлат хизматларини такомиллаштириш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талабгорлиги юқори бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш режа-жадвалини шакллантириш;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 60 та давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ҳамда масофавий хизматлар улушини 60 фоизга етказиш;

жисмоний ва юридик шахсларни мобил телефон рақамлари ҳамда бошқа маълумотлари асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш имкониятларини яратиш;

электрон хабардор қилиш тизимини жорий қилиш;

электрон дастурларни ишлаб чиқиш учун давлат органларининг тегишли маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш учун очиқ платформа яратиш  назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2021 йил 29 мартда “2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича Чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган.

Бугунги кунда мазкур чора-тадбирлар дастурига мувофиқ 15 майга қадар 22 та давлат хизматлари ЯИДХПда электрон кўринишда жорий этилиши белгиланган бўлиб, шулардан 21 таси ЯИДХПда жорий қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

132.  

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки
(IT-парк)
ларни кенгайтириш ва янги инфратузилма объектларини қуриш.

 

20 июнь

Қорақалпоғи- стон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

IT-паркнинг Бухоро, Наманган, Навоий, Нукус, Урганч, Термиз ва Тошкент шаҳарларида ҳудудий филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма қарорлар қабул қилиш:

IT-паркнинг ҳудудий филиалларини қуриш ҳамда зарур инфратузилмаларни ташкил этишни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш;

ташкил этилган объектларни белгиланган тартибда IT-паркка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш назарда тутилади.

Бажарилди

1. Бухоро шаҳрида IT-Парк ҳудудий филиалини ташкил этиш бўйича Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Bukhara City” дирекцияси ва инвестор “Bukhara Agroklaster” МЧЖ ўртасида 2020 йил 2 мартдаги 30-сон келишув битими, Бухоро шаҳри ҳокимининг 2020 йил 6 мартдаги 293-сон қарори ҳамда Вазирлик ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ўртасида чора-тадбирлар режаси;

2. Наманган шаҳрида IT-Парк ҳудудий филиалини ташкил этиш бўйича Вазирлик ва Наманган вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 31 январдаги 11/5, 63-сон қўшма қарори;

3. Нукус шаҳрида IT-Парк ҳудудий филиалини ташкил этиш бўйича 2020 йил 24 январдаги 11/2, 17-сон қўшма қарор;

4. Урганч шаҳрида IT-Парк ҳудудий филиалини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 528-ф-сон фармойиши ва Хоразм вилоятининг 2020 йил 10 декабрдаги 237-ф-сон фармойиши;

5. Термез шаҳрида IT-Парк ҳудудий филиалини ташкил этиш бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 28 ноябрдаги Қ-647-сон қарори;

6. Тошкент шаҳрида IT-Парк филиалини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 305-ф-сон фармойиши қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

133.  

Ташқи реклама объектларини рақамли мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш.

 

 

1 сентябрь

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ташқи реклама объектлари ноқонуний ўрнатилишининг олдини олиш, жойлашган жойи ва мулкдорини қулай идентификация қилиш;

жойлаштириладиган рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан тизимли равишда доимий мониторинг қилиб бориш;

камчиликка йўл қўйилган ҳар бир ҳолатга нисбатан тезкор муносабат билдириш имкониятини берувчи ягона маълумотлар базасини яратиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

134.  

Истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида “Smart consumer” ахборот тизимини жорий қилиш.

 

 

1 ноябрь

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда онлайн тарзда истеъмолчилардан мурожаатларни (шикоятларни) қабул қилиш, уларга маслаҳат бериш имкониятларини берувчи “Smart consumer” ахборот тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

 

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.14. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини, давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш кўламини кенгайтириш, бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш

135.  

Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда халқаро капитал бозорида корпоратив облигацияларни (“евробонд”) жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилашга оид жамиятларнинг кузатув кенгаши қарорларини қабул қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“UzAuto Motors” томонидан жорий йилнинг 27 апрель куни Лондон фонд биржасида 5 йиллик 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги RegS/144A форматидаги халқаро облигациялар муомалага чиқарилган.

Навоий кон-металлургия комбинати ва “Ўзбекнефтгаз” “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари томонидан тайёргарчилик ишлари ҳали бошланмаган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

136.  

Стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишларини амалга ошириш.

 

Йил давомида

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонининг (ПФ-6096-сон, 27.10.2020й.) 1-иловасидаги 32 та корхоналарнинг 2021 йил учун бюджет лойиҳаси ишлаб чиқилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

137.  

Йирик корхоналардаги давлат улушини сотувга қўйиш.

Йил давомида

Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар дастурлари.

Бунда “Фарғона азот” ва “Деҳқонобод калий” заводлари, “Кока-кола ичимлиги” корхонаси, “Билдирсой” ва “Чорвоқ” оромгоҳлари, “Ичан қалъа” ва “Ҳайат Реженси” меҳмонхоналари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, алкоголь, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхоналардаги давлат улушини сотувга қўйишга тайёрлаш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 2020 йил 15 декабрдаги 02/1–1121–сон йиғилиш баёнига асосан “Coca–cola Ichimligi Uzbekiston” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 57,1 фоиз давлат улушини ошкоралик ва шаффофлик асосида сотиш жараёни бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ–4992-сон қарорига мувофиқ, “Фарғонаазот” АЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖ жорий йилнинг 1 ноябрига қадар савдога чиқариш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдмиқлаш бўйича Халқаро молия корпорацияси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Давлат тендер комиссиясининг 2021 йил 29 мартдаги 7-сон баёнига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида жойлашган 8 та йирик кўчмас мулк объектлари, жумладан “Ичан қалъа” меҳмонхонаси мажмуаси, “Маъмурий бино” (Собиқ Республика биржа маркази), Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖнинг мулкий мажмуаси, “Сижжак” дам олиш маскани, “Белдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани ҳамда “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖдаги давлат улуши алоҳида тартиб асосида оммавий савдоларга чиқарилган.

Шунингдек, “Автогазтаъминот” МЧЖга тегишли бўлган 20 та кўчмас мулк объектлари Давактив агентлигига ўтказилган ҳолда “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида 103,9 млрд. сўм сотиб олиш қийматида савдоларга чиқарилган ҳамда шундан 4 таси 23,9 млрд. сўмга сотилган.

Давлат тендер комиссиясининг 2021 йил 9 апрелдаги 8-сон баѐнига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматининг “Собиқ марказий бино ҳудуди” ҳам алоҳида тартибда оммавий савдоларга чиқарилган.

Шунингдек, 10 та йирик ёғ-мой корхоналаридаги давлат акция пакетлари 597,9 млрд.сўм харид қийматида биржа савдоларига чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2021 йил 11 февралдаги ПФ–6167-сон Фармони ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 2021 йил 15 февралдаги 4-сон баёнига мувофиқ 18 та давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхонлари давлат акция пакетлари (улушлар) “UzAssets” АЖ инвестиция компанияси устав капиталига номинал қийматида бериш орқали сотилиши белгиланган.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган 10 та давлат мулки объекти бўйича, хусусан “Алоқа банк” билан ҳамкорликда 2 та, “Асака банк” билан 3 та, “Давр банк” билан 1 та, “Ўзсаноатқурилишбанк” билан 1 та ва “Капитал суғурта” билан 1 та уч томонлама шартномалар расмийлаштирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

138.  

Давлат улуши бўлган корхоналар сонини келгуси икки йилда камида 3 баравар қисқартириш.

 

2021–2022 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда давлат улуши бўлган корхоналар сонини йилма-йил қисқартириш бўйича аниқ “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарори билан “2021 - 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси” ҳамда “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.

2. Жорий йилнинг 10 май ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига асосан, 262 та давлат активлари умумий бошланғич харид қиймати 4,5 трлн. сўмга савдоларга чиқарилган ҳамда 104 таси 488,4 млрд. сўм харид қийматида сотилган, хусусан:

3-илова бўйича 4 та давлат активлари умумий бошланғич нархи 1,2 трлн. Сўм қийматида савдоларга чиқарилган ҳамда 2 таси 122,8 млрд. сўм харид қийматида 4,0 млн. долл. АҚШ инвестиция киритиш шарти билан сотилган;

4-илова бўйича 255 та давлат активлари умумий бошланғич нархи 3,3 трлн. сўм қийматида савдоларга чиқарилган ҳамда 100 таси 316,7 млрд. сўм харид қийматида сотилган;

5-илова бўйича 3 та йирик давлат кўчмас мулк объектлари умумий бошланғич қиймати 31,9 млрд. сўм харид қийматида савдоларга чиқарилган, шундан 2 таси 48,9 млрд. сўм харид қийматида, 1,6 млрд. сўм инвестиция киритиш ва 100 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

139.  

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши аъзоларининг фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш.

 


20 июнь

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, халқаро молия институтлари (ОТБ)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

кузатув кенгаш таркиби аъзоларини касбий тажрибаси, билимлари, кўникмалари ва шахсий фазилатлари асосида шакллантириш;

уларнинг фаолияти
учун самарали мотивация тизимини шакллантириш;

кенгаш аъзоларининг
иш ҳақини уларнинг фаолияти самарадорлигидан келиб чиқиб аниқлаш;

корхоналарда корпоратив бошқарув амалиётининг сифатини яхшилаш назарда тутилади.

Бажарилди

Ҳукуматнинг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (166-сон, 29.03.2021й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5348948



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

140.  

Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини яратиш.

 


1 сентябрь

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда баҳолаш хизматлари бозоридаги ахборот, баҳолаш фаолияти тўғрисидаги долзарб, ҳаққоний ва доим янгиланувчи шаффоф ахборотнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

141.  

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқариш, хусусан, кузатув кенгашига мустақил аъзоларни жалб қилиш имконини берувчи портални яратиш.

 


1 сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш бўйича портални яратиш;

давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши номзодларини кўрсатиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш;

ҳар бир номзоднинг давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларини эркин кўришини таъминлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Махсус веб-сайтнинг дастлабки лойиҳаси яратилиб (CNS.Davaktiv.uz), унга тегишли маълумотларни киритиш ва такомиллаштириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан бугунги кунда Агентлик иштирокидаги 459 та хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларида 812 та аъзолик ўринлари мавжуд бўлиб, улардан 516 та амалдаги аъзолар тўғрисида маълумотлар киритилган, қолган 296 та аъзолар тўғрисидаги маълумотларни базага киритилмоқда.

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.15. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик

142.  

Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

 

1 июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги,
Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида субсидия бериш;

ривожланган давлатларга (Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка давлатлари, Австралия ва бошқалар) ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун “ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ҳукумат қарори лойихаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2021 йил 31 май куни Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

143.  

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан Ўзбекистон Республикасининг “кузатувчи давлат” мақомидаги ҳамкорлигини ривожлантириш.

 

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида қабул қилинаётган ҳужжатлар, ўтказилаётган тадбирлар ва режалаштирилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва таҳлилларни амалга ошириш;

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан Ўзбекистон Республикасининг “кузатувчи давлат” мақомидаги ҳамкорлигини ривожлантириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2021 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорликни ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4985-сон қарори қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

144.  

Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш.

Йил

давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ўзстандарт” агентлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЕОИИ техник регламент талабларини қабул қилиш;

ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган 26 та техник регламентлар асосида махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

ЕОИИда мавжуд 26 та техник регламентидан 2 та техник регламент Project.gov.uz орқали вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида, 10 таси вазирлик ва идоралар билан келишиш ишлари якунланиб билдирилган таклифлар асосида қайта кўриб чиқилмоқда.

5 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун адлия вазирлигига киритилган.

4 таси Адлия вазирлиги Хуқуқий экспертиза ҳулосасига асосан қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган, лойҳа қайта кўриб чиқилмоқда.

1 таси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритишга таёрланмоқда.

3 та техник регламент Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

1 та техник регламент ишлаб чиқиш жараёнида.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

3.16. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

145.  

Аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш.


1 март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

ушбу кўрсаткичлардан ижтимоий сиёсатни юритишда самарали инструмент сифатида фойдаланиш;

ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтирилган ҳолда, уларни минимал меъёрлар даражасида босқичма-босқич таъминлаш бўйича махсус дастурни тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажарилди

2021 йилнинг 31 май куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан минимал истеъмол харажатларининг дастлабки ҳисоб-китоблари эълон қилинди. Унга кўра, бир нафар шахснинг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари бир ойга 440 минг сўм этиб белгиланган.

Шунингдек, “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-6241-сон 04.06.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

146.  

Камбағал ва ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва меҳнат фаоллигини ошириш мақсадида уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимни тўлиқ жорий этиш, ўқишга жалб қилинган фуқаролар қамровини кенгайтириш.

 

Йил

давомида

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

70 минг нафар ишсиз фуқарони 40 та касб-ҳунар бўйича ўқитиш;

ишсиз фуқароларни тадбиркорликка ўқитиш (39,6 минг нафар, шу жумладан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби дастури бўйича);

50 минг фуқароларни ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси учун чет тилларга ўқитиш;

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га кирган фуқаролар ўқиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, ёшлар ва хотин-қизларнинг ўқиш харажатларини (1 млн сўм) Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Меҳнат органлари йўлланмалари асосида жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 42,3 минг нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилган.

Ўқишга жалб қилинганларнинг 6 807 нафари (16,1%) “Аёллар дафтари”, 10 873 нафари (25,7%) “Ёшлар дафтари”га киритилганларни ташкил этади.

Бундан ташқари, Халқ банки, “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар уюшмаси билан биргаликда, 10,0 минг нафар “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиб, микрокредитлар ажратиш орқали бандлигига кўмаклашиш бўйича меморандум имзоланган.

Шунингдек, 2021 йил учун 50 минг бўлажак меҳнат мигрантларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш белгиланган.

Жорий йилда 17 минг нафар фуқаролар касб-ҳунар ва чет тиллари бўйича ўқув жараёнларига жалб этилиб, уларнинг 5,4 минг нафари ўқиш жараёнини тўлиқ тугатиб, сертификат берилган, 11,6 минг нафар фуқаро ўқиш жараёнларини давом эттирмоқда.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ўқишга жалб қилинган шахсларга стипендия ва ўқув харажатлари учун жами 33,2 млрд.сўм маблағ сарфланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

147.  

Ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантларини маҳалла даражасида касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари тармоғини кенгайтириш.

 

20 апрель

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

касб-ҳунар масканлари сонини 1 000 тага етказиш, бунда 136 та мавжуд масканга қўшимча равишда 864 та маҳаллада тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа мураккаб асбоб-ускуналар талаб этилмайдиган йўналишлар бўйича касбга ўқитиш масканларини ташкил этиш;

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллаларда касбга ўқитиш масканларини ташкил этиш жойи билан таъминлаш;

касбга ўқитиш масканларини ўқув жиҳозлари билан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, “Аёллар дафтари” жамғармаси ва “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш;

касбга ўқитиш масканларини сақлаш ҳамда ўқиш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан қопланиши назарда тутилади.

Бажарилди

“Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-140-сон, 08.06.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

148.  

Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишчи касблар бўйича фуқароларнинг малака даражасини тасдиқлаш тизимини жорий этиш.

 

Йил

давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

вазирлик
ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

ҳар бир ҳудудда ташкил этилган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказларида камида 10 та ишчи-касблар бўйича малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш;

касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий кенгашлар томонидан малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш;

хусусий касбий малакани баҳолаш марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 20 апрелда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

149.  

Ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб
чиқиб, деҳқончилик
билан шуғулланадиган эҳтиёжманд оилаларга
0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари ажратиш.

 

1 апрель

Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Қорақалпоғи- стон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар
ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишсиз аъзолари бор оилаларга, жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”
ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларга:

деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан
1 гектаргача ер ажратиш;

ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими
ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш;

берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ кўчат харид қилиш
ва бошқалар) субсидия ажратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Қишлоқ хўжалигида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси 2021 йил 7 апрелда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

150.  

Давлат маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқаролар, камбағал оила аъзоларига уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун берилаётган моддий ёрдам ва субсидиялар самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий контракт тизимини жорий этиш.

 

20 март

Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Қорақалпоғи- стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бандлигини таъминлаш ва моддий кўмак бериш мақсадида ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар бўйича фуқаронинг олаётган маблағлар ҳисобига мажбуриятларни белгиловчи “ижтимоий контракт” механизмини жорий этиш;

фуқаронинг ижтимоий контракт бўйича ўз мажбуриятларини бажариш устидан мониторинг тизимини ўрнатиш ва давлатдан ёрдам олган фуқаронинг “шахсий профили”ни яратиш;

ижтимоий контракт бўйича ўз мажбуриятларини бажарган фуқароларни рағбатлантириш, бажарилмаган ҳолатларда фуқароларнинг ижтимоий масъулиятини белгилаш;

ижтимоий контракт тизими тажриба тариқасида жорий этилаётган туман (шаҳар)лар рўйхатини белгилаш, тажриба натижаларига кўра қолган туман (шаҳар)ларида татбиқ этиш;

ижтимоий контракт тизимини жорий этиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш ва хорижий экспертларни жалб қилиш мақсадида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (225-сон, 20.04.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин


Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро ҳолати 

4.1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама камол топиши учун
зарур шарт-шароитлар яратишга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

151.  

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап
ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратиш.


февраль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Марказий банк, тижорат банклари,

Ёшлар ишлари агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш механизмлари яратилади ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш чоралари назарда тутилади.

Бажарилди

“Оилавий тадбиркорликни ривожлан-тириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021й.) қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/5345627



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

152.  

Болаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиш.

1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди мақоми, фаолиятининг
асосий йўналишлари, вазифалари, молиялаштириш манбалари, жамоатчилик иштироки механизмлари назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия Вазирлигига киритилган.

Айни пайтда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий хулосасидан келиб чиқиб қарор лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

153.  

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Болалар Омбудсмани тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Олий Мажлиснинг

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман),

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,

Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари (келишув асосида),

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя
қилиш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ягона миллий тизимини сақлаган ҳолда Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Бола ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилган. Ушбу қонун лойиҳаси 2021 йил 15 февралда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

154.  

БМТ шафелигида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

20 июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишчи гуруҳни шакллантириш, форум концепцияси ва дастурини тасдиқлаш;

форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВларда кенг ёритиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

155.  

Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш.

1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада анжуманни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий гуруҳ таркиби ҳамда анжуман концепцияси ва дастури тасдиқланади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

156.  

Эркин иқтисодий
ва кичик саноат зоналари тажрибаси асосида
барча шаҳар
ва туманларида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”ни ташкил этиш.


20 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида алоҳида жамғарма ташкил этиш;

Жамғарма орқали ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда молиялаштириш;

саноат ва тадбиркорлик зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қуриш ва уларни ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида бериш;

саноат ва тадбиркорлик зоналарида ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектларини жойлаштириш назарда тутилади.

Бажарилди

“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5088-сон, 21.04.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

157.  

Ёшларнинг халқаро
“IT” сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини бюджетдан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, жорий этилишини таъминлаш.

20 апрель

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшларнинг халқаро “IT” сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби;

ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро
IT-сертификатларини олиш
учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш бўйича
эксперт кенгаши тузиш;

ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро
IT-сертификатларини олиш
учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажарилди

“Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (310-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

158.  

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни дастурлаш тилларини ўзлаштиришга қизиқтириш орқали уларни иш билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш.

Йил
давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ихтисослаштирилган ва бошқа умумтаълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан босқичма-босқич интеграция қилиш;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчилар IT-паркининг IT-академиясида таҳсил олиши учун уларга махсус чегирмалар асосида йўлланма бериш;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2021–2022 йилларда 300 минг нафар ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитиш бўйича соҳага қизиқадиган ёшларни аниқлаш, ўқитиш ва иш билан таъминлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида “2021-2022 йилларда 300 минг нафар ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитиш бўйича соҳага қизиқадиган ёшларни аниқлаш, ўқитиш ва иш билан таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури” 2021 йил 15 февралда (08/1-34-сон) тасдиқланган.

Айни вақтда 300 мингдан зиёд тингловчилар ўқитилган, шундан 180 минг нафарига иштирокчи сертификати, 130 минг нафарига битирувчи сертификатлари берилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

159.  

Халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини йўлга қўйиш.

20 март

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Халқаро имтиҳонлар бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

160.  

Ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда Андижон вилояти тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда “Андижон ёшлар форуми”ни ташкил этиш.

20 май

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда Андижон вилояти тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда “Андижон ёшлари форуми”ни ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилди

20-22 май кунлари Андижонда «Ёшлар форуми Андижон 2021» фестивали бўлиб ўтди.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

161.  

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда август ойида “Фарғона ёш ҳунармандлар фестивали”ни ташкил этиш.

20 август

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус
 таълим вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда “Фарғона ёш ҳунармандлар фестивали”ни ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

162.  

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш.

Йил давомида

Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий ўқув марказларида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш;

“Ҳунарли киши хор бўлмас” ғояси асосида уста ҳунармандлар қўлида ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанасини янги тизимда жорий этиш;

“Устоз-шогирд” анъанасига жалб этиладиган ҳунарманд усталарни Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар шакиллантирилган.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари қошидаги уюшмаган ва ишсиз ёшларни ўқитиш учун 14 та ўқув марказлари ташкил этилган.

Шу кунга қадар жами 68 084 нафар ёшлар қамраб олинган бўлиб, 60 826 нафар ёшлар (ёки 89 фоизи) ўқув курсларини тўлиқ якунлаган.

Улардан, 50 125 нафар ёшлар (ёки 83 фоизи) курсларни муваффақиятли тамомлаб махсус сертификатларга эга бўлган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

163.  

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббусини амалга ошириш.

Йил давомида

Савдо-саноат палатаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда ёшларга қўшимча иш жойи яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2021 йил 1 июнь ҳолатига 153,6 минг нафар ёшлар ташаббускор тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

164.  

Ёшлар, айниқса, иш ва ўқиш билан банд бўлмаган ёшлар билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш.

20 май

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,
вазирлик
ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилди

www.yoshlar-portali.uz Портал ишлаб чиқилиб, синов тарзида ишга туширилган.

Хозирда мазкур Платформанинг контент қисми тўлдирилган, шунингдек, платформанинг мурожаатлар модулини Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz)га интеграция қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

165.  

Ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021–2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини амалга ошириш.

20 май

Ёшлар ишлари агентлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги,

Қорақалпоғи стон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021–2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини тасдиқлаш;

ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлашнинг шаффоф тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажарилди

“2021–2023 йилларда Ёшлар уйларини қуришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (394-сон, 28.06.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

166.  

Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида  илмий дастурни амалга ошириш.

20 март

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Олий таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танловлари талабларининг соддалаштирилган тизимини ишлаб чиқиш;

дан бошлаб иқтидорли ёшлар ўртасида “Академик ҳаракатчанлик” дастури ва “Бўлажак олим” танловини ташкил қилиш;

стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага қабул квоталарини босқичма-босқич ошириш;

иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш;

ёшларга илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмалардаги замонавий илмий асбоб-ускуналардан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

Бажарилди

“Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (222-сон, 19.04.2021 й.) қабул қилинган.


Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

167.  

Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумлар ташкил этилишини таъминлаш.

20 май

Ахборот технологиялари
вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Тошкент вилоятида Ахборот технологиялари университети филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумларни ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Ахборот-коммуникация технология-лари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (288-сонли, 01.05.2021й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

168.  

Машинасозлик йўналишида барпо этилаётган корхоналарни малакали олий маълумотли мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўриш.

20 май

“Ўзавтосаноат” АЖ, Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Жиззах вилоят ҳокимлиги

Олий таълим муассасаларининг ўзаро келишув шартномаси.

Шартномада 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Жиззах политехника институтида Тошкентдаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилди

Жиззах политехника институтида Тошкентдаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ўзаро келишув шартномаси имзоланган. Унга мувофиқ ҳар йили 100 нафардан мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

169.  

“Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни ташкил этиш.

Йил давомида

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
МТРК

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.

Лойиҳада “Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни 2021 йилдан бошлаб ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш, ғолибларни муносиб рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Кўрик-танлов ва мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш бўйича маъсул ижрочилар ўртасида чора-тадбирлар дастури тасдиқланган (02.03.2021 й.).

1. “Камалак юлдузлари” танлови Низоми, ташкилий қўмитаси ҳамда режа жадвали Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Йил сардори” танловининг маҳаллий босқичлари якунланиб, ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда. Шунингдек “Йил сардори” кўрик танловининг саралаш босқичлари учун онлайн рўйхатдан ўтиш платформаси яратилган.

3. “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги ҳамда “Йил талабаси” кўрик танловининг Низоми ва “Талабалар фестивали”ни ўтказиш бўйича концепция тасдиқланган. Шунингдек, “Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар баҳори” фестивали (Талабалар фестивали)”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Камалак” болалар ташкилоти Анжумани, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш буйича Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

170.  

“Ватанпарвар” мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти базасида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитишни таъминлаш.

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Ватанпарвар МКТ, Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида “Ватанпарвар” ташкилоти базасида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2021 йил 25 май ҳолатига “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ҳайдовчилик касбига ўқиш истагини билдирган 7 200 нафар фуқароларнинг рўй-хатлари шакиллантирилди. Ҳозирда 5 867 нафар фуқаро ташки-лотнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчилиги бўйича курсларида ўқитилмоқда.

“Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ҳайдовчилик касбига ўқиш истагини билдирган 5126 нафар фуқароларнинг рўйхатлари шакиллантирилиб, маҳаллий ҳокимият томонидан пул тўловларидан амалга оширилади. Жумладан ж.й. апрель ҳолатига 515 нафар фуқаро маҳаллий ҳокимиятлар бюджетлари, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва “Ватанпарвар” МКТ маблағлари ҳисобига бепул ўқитилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

171.  

Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш.

1 сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш ва шу орқали “Самарқанд тажрибаси”ни яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

172.  

Навоий вилояти, Нурота туманидаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш.

20 август

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Навоий вилояти ҳокимлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Навоий вилояти, Нурота туманидаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда ёшлар билан учрашув ташкил этиш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш назарда тутилади.

 

Бажарилмоқда

Нурота туманида “Premier textile” ХК ва “BARQAROR PEOPLE GROUP” МЧЖ томонидан тайёр трикотаж махсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган. Натижада 340 нафардан ортиқ хотин-қизлар учун иш жойлари яратилади.

Шу билан бирга, Нурота туманининг “Мустақиллик” МФЙ худудидаги 3 гектар ер майдонларида туман хокимннинг 2021 йил 30 апрелдаги Қ-355-сон қарори билан “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилиб, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган умумий қиймати 5,4 млрд. сўмлих 11 та лойиҳа ташаббускорлари аниқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

173.  

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларнинг мазкур соҳада илғор тажрибага эга давлатлар томонидан ташкил этиладиган анъанавий ва масофавий курсларда иштирокини ташкил этиш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда замонавий ахборот-комммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг илғор тажрибага эга давлатлар томонидан ташкил этиладиган анъанавий ва масофавий курсларда иштироки этишлари назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

174.  

Марказий Осиё хаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида “Китобот илми мактаби”ни ташкил этиш.

20 август

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
Дин ишлари бўйича қўмита

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Марказий Осиё хаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида “Китобот илми мактаби”ни ташкил этиш;

марказни зарур техник воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

175.  

Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида бепул тил ўрганиш электрон платформасини яратиш.

20 май

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ахборот технологиялари
вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда яратилиши кутилаётган электрон платформада ёшларнинг хорижий тилларни бепул ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш назарда тутилади.

Бажарилди

Бепул тил ўрганиш электрон платформасини яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган (15.04.2021 й.).

“Lang.uz” бепул онлайн платформаси ишлаб чиқилиб, фаолияти йўлга қўйилган. Амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилган (20.05.2021 й., 3-13-20-1348 сон хат)



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

176.  

Фарзандликка олиш амалиётини ўрганиш ва бу бўйича ҳуқуқий асосларини қайта кўриб чиқиш.

 

Бош прокуратура,

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

фарзандликка олиш тизимини танқидий таҳлил қилиш ва амалиётдаги муаммоларни ўрганиш;

фарзандликка олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва тизимлаштириш;

“Бола сотиш” ҳолатларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзаро келишуви асосида фарзандликка олиш бўйича
очиқ ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилади.

 

 

 

Бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.2. Аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

177.  

Республика аҳолисини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини ташкил этиш.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда республика аҳолиси ўртасида коронавирусга қарши профилактик эмлашларни ўтказиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

660 минг доза AstraZeneca;

3,5 млн доза Хитойнинг ZF-UZ-VAK вакцинаси;

100 минг. доза Россиянинг «Спутник-V» вакцинасини етказиб келинган.

Бундан ташқари, 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен, 16 та Lada Vesta AVTOVAZ. автотранспорт воситалари ҳудудларга етказилган.

Эмлаш ишларини амалга ошириш учун республикада 3138 та эмлаш пунктлари ва 862 та харакатдаги бригадалар ташкил этилган. Эмлаш жараёнида қатнашадиган 4356 нафар врачларни хамда 11539 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тайёргарлиги оширилган.

2021 йил 12 июнга қадар хавф груҳига кирувчи жами 1 642 минг нафар аҳоли эмланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

178.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари моддий-техника базасини яхшилаш, лабораториялар имкониятини кенгайтириш учун асбоб-ускуналар хариди учун зарур бўлган маблағларни жалб қилиш;

Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилма инвестиция банки билан қарз шартномасини имзолаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари моддий-техника базасини яхшилаш, лабораториялар имкониятини кенгайтириш учун асбоб-ускуналар хариди учун зарур бўлган маблағларни жалб қилиш мақсадида, Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилма инвестиция банки билан Ўзбекистон ўртасида қарз шартномаси имзоланган.

Лойиҳани ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5129-сонли қарори қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

179.  

Ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина тизимини оммалаштириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицинани йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Барча республика ихтисослаштирилган илмий- амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг 211 та ҳудудий филиаллари ва йўналиш бўйича илмий-услубий ёрдам кўрсатувчи бўлим ва диспансерларда телемедицина алоқаси ўрнатилган.

Жорий йилнинг 30 май ҳолатига кўра телемедицина орқали 6242 маротаба онлайн маслаҳатлар ташкил қилинган, 34000 нафар беморлар консультация қилинган, 2681 та онлайн консилиумлар, 189 та семинар, 388 та онлайн мастер класс дарслари, 122 та онлайн намойишли жарроҳлик амалиётлари ўтказилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

180.  

6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан ва
2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш.


20 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан таъминлаш;

2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан таъминлаш;

Андижон ва Жиззах вилоятларидаги 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “А” витамин билан таъминлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 январдаги 24-сонли буйруғи қабул қилинган.

31 март ҳолатига 11,9 млн. дона Гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар ҳамда 936 қути (100 тадан) ва 1692 қути (500 тадан) “А” витаминлари заҳираси шакллантирилган.

19-24 апрель кунлари 6,1 млн. нафар 2-10 ёшдаги болаларга гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар етказиб берилган ва дегельминтизация тадбирлари ўтказилган.

Июнь ойида Андижон вилоятидаги 358 минг нафар ва Жиззах вилоятидаги 137 минг нафар 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни "А" витамини етказиб берилади.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги 73 588 нафар 6-23 ойлик болалар учун микронутриент кукуни тақдим этилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

181.  

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда сенсоневрал эшитиш пастлигининг III–IV даражаси ташхиси билан назоратда бўлган 200 дан ортиқ болаларда кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

30 май ҳолатига 157 нафар болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

182.  

Бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат тиббий бригадалар ташкил қилиш.


20 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда амалдаги умумий амалиёт шифокори ва ҳамширалар ўрнига оилавий шифокор, унинг терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари”ни ташкил қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

14 202 та тиббиёт бригадалари ташкил этилиб, 8214 нафар шифокор ва 24 326 нафар ҳамширалар ўқитилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

183.  

Республикада 5 ёшгача болалар, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизимини жорий этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятидан, касаллик турлари, фуқароларнинг ёши, касалланиш даражаси ва бошқа омиллардан келиб чиқиб хавф гуруҳларини аниқлаш мезонларини белгилаш;

жорий қилинаётган янги тиббий профилактика ва патронаж тизими бўйича тиббиёт ходимларини ўқитишга кўмаклашиш;

аҳолини хавф гуруҳларига ажратиш, уларнинг саломатлигини даврий кузатиб бориш;

мақсадли скрининг ва мақсадли патронаж билан қамраб олинадиган фуқароларни кўрикдан мунтазам ўтказиб бориш ва уларга нисбатан даво чораларини кўриш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

26 та туман (шаҳар)да хатлов якунланиб, аҳоли 4 та гуруҳга таснифланган.

Унга кўра, фуқароларнинг

14 813 873 нафари 1 гуруҳ;

10 787 385 нафари 2 гуруҳ;

5 965 771 нафари 3 гуруҳ;

891 001 нафари 4 гуруҳга мансублиги аниқланган.

3-4 гуруҳга кирувчи аҳолининг 8400 нафари (46%) амбулатор ва 10 260 нафари (5,7%) шифохона шароитида даволанган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

184.  

Аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари билан кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш.


февраль

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбир.

Бунда:

кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида аҳолига кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажарилмаган

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакетини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 3 мартдаги 47-сон буйруғи тасдиқланган. Кафолатланган пакетга киритиладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланмаган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

185.  

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария хизматини янада такомиллаштириш мақсадида келгуси 3 йилда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та оилавий поликлиника фаолиятини ташкил этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт
вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 100 та оилавий
шифокор пунктлари, 17 та қишлоқларда жойлашган оилавий поликлиникаларни, 7 та шаҳарларда жойлашган оилавий поликлиникалар ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2021 йилда 100 та оилавий шифокор пунктлари ва 24 та оилавий поликлиникаларни ташкил этиш бўйича ҳудудий тармоқ жадваллари тасдиқланган.

Бунга кўра, 1 июнь ҳолатига 40 та оилавий шифокор пунктлари ва 10 та оилавий поликлиникалари ташкил этилган.

Жумладан, ҚҚРда 1 та ОШП; Андижонда 4та ОШП, 2 та ОП; Бухорода 1 та ОШП; Қашқадарёда 8 та ОШП ва 1 та ОП Навоийда 4 та ОШП, 1 та ОП; Сирдарё 5 та ОШП; Самарқандда 4та ОШП ва 2 та ОП; Сурхондарёда 7 та ОШП, 1 та ОП; Тошкент вилоятида 2 та ОШП, 3 та ОП; Фарғонада 2 та ОШП; Хоразмда 2 та ОШП.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

186.  

Ҳамшира ва фельдшерларнинг обрўси ва мавқеини ошириш мақсадида “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун рухсат бериш.


1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини-ўзи банд қилиш асосида рухсат бериш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини-ўзи банд қилиш асосида рухсат бериш тартибини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2021 йил 24 майда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

187.  

Олис ва чекка ҳудудларда бирламчи
ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналарни жалб этиш ва уларга субсидия ажратиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар пакетидан келиб чиққан ҳолда олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун субсидия ажратиш;

хусусий шифохоналарни жалб этган ҳолда олис
ва чекка ҳудудларда
скрининг ва даволаш тадбирларини ташкил
қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар пакетидан келиб чиққан ҳолда олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий хизматларга муҳтож бўлган аҳоли сони аниқланган.

Тиббий хизмат кўрсатадиган 372 та хусусий шифохоналар ва улар томонидан кўрсатиладиган 4 та йўналишдаги (Маслахат, лаборатор текширишлар, функционал ёки инструментал текширишлар, даволаш) тиббий хизмат турлари аниқланган. Бугунги кунда субсиядия тўлаб бериш механизми ишлаб чиқилмоқда



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

188.  

Онкология ва онко-гематология касаллигидан азият чекаётган фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

онкология ва онкогематология касаллиги билан оғриган беморларни зарур дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш;

оқ қон ва оғир ирсий гематологик касалликдан азият чекаётган фуқароларга аутологик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун дори воситалари, тиббий сарфлов воситалари, юқори технологик ташхис учун реагентлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш;

трансплантация олди кимётерапия курслари, ўзак ҳужайралари йиғиб олиш, уларни сақлаш, трансплантация амалиёти ва трансплантациядан кейинги назорат билан қамраб олиш (реабилитация) назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5130-сон, 27.05.2021 й.) қабул қилинган.

“Ўзмедимпекс” ДУК томонидан харидларни амалга ошириш бўйича барча тегишли (тендер, танлов ва бошқалар) хужжатлар тайёрланган.

Харид комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг, танлов эълон қилинади.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

189.  

Республикадаги гемодиализ муолажасига муҳтож беморларни тиббий хизмат билан бепул қамраб олиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

гемодиализга муҳтож беморларнинг йиллик
20 фоизга ўсишини ҳисобга олган ҳолда,
5 мингдан ортиқ беморни бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиш;

хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида режа бўйича 2021 йилда 100 та сунъий буйрак аппарати, 33 та сув тозалаш мосламаси, 44 та миксер, 665 280 та комплект диализатор ва унга мос равишда бошқа сарфлов воситалари харид қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Ўзмедимпекс” ДУК томонидан харидларни амалга ошириш бўйича барча тегишли (тендер, танлов ва бошқалар) хужжатлар тайёрланган.

Харид комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг, танлов эълон қилинади.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

190.  

Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда эндокринология муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ихтисослаштирилган эндокринология муассасаларини (Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари эндокринология диспансерлари, Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансерлари) замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун мунтазам равишда аналогли инсулинни етказиб бериш;

қандли диабетнинг 1 тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини (тест-чизиқчаларини) харид қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари диспансерлари, ҚҚР ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансерлари замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва аналогли инсулин ва тест-чизиқчаларига бўлган эҳтиёжи ва техник топшириқлар ишлаб чиқилган.

Харид комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг, танлов эълон қилинади.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

191.  

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш.


1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини 2021-2022 йиллар давомида босқичма-босқич ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харaжатларни, хусусан, керакли қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш, зарур тиббиёт ускуналарини харид қилиш, марказларда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори ва сарфлаш воситалари билан таъминлаш ҳамда марказларда фаолият кўрсатадиган мутахассислар фаолиятини йўлга қўйиш;

юрак-қон томир (миокард инфаркти), мия-қон томир касалликлари (инсульт), қўшма шикастланишлардан касалланиш, ўлим ва ногиронликни камайтириш учун тиббий ёрдам босқичларида узлуксизликни яхшилаш, “олтин соат”ни ҳисобга олган ҳолда беморларнинг қўшни ҳудудлардан ўз вақтида келишини ташкил қилиш;

қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиши юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни қишлоқ аҳолисига яқинлаштиришга имкон яратади, шошилинч тиббий ёрдамни ўз вақтида ва мукаммал равишда кўрсатиш ҳисобига эса минглаб фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинишига ва уларнинг фаол меҳнат қобилиятини тиклашга ёрдам бериш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 30 апрель куни Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

192.  

Наманган, Самарқанд
ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказишни йўлга қўйиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳудудларда буйрак трансплантациясини бошлаш учун республика муассасалари мутахассисларининг 2021 йил ташрифлар жадвалини тасдиқлаш;

жадвалга мувофиқ буйрак трансплантацияси бўйича операцияларни ўтказиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказишни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Чора тадбир режасига асосан 55 та беморларниг рўйхати шакллантирилган (Наманганда – 22 та, Самарқандда – 19 нафар, Хоразмда 14 нафар).

Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 4 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилган.

Самарқанд вилоятидан 7 нафар мутахассислар Республика Хирургия марказида қайта ўқитилган.

10 июнда Самарқандда кўп тармоқли тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилиши режалаштирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

193.  

Ихтисослаштирилган марказлар томонидан бирламчи бўғинда аҳоли ўртасида касалликнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш мақсадида муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувларини амалга ошириш, онлайн консилиумлар, маслаҳат ва намойиш операцияларини видеоконференцалоқа орқали ўтказиб бориш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

эндокринологик (қандли диабет, буқоқ, семизлик), юрак қон-томир касалликлари (инфаркт, инсульт), онкологик (бачадон бўйни, кўкрак бези, ошқозон, оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ўсма касалликлари), буйрак (сийдик тош, гломерулонефрит, пиелонефрит) касалликлари бўйича мақсадли скрининг текширувларини амалга ошириш;

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг ҳудудларга аниқ график асосида вилоят ва туманларга ўз йўналишлари бўйича чиқишларни ташкил қилиш;

ҳудудий тиббиёт муассасалари билан мураккаб жарроҳлик амалиётлари, диагностика ва даволаш услубларини вилоят, шаҳар ва туман шифохоналарига телемедицина орқали трансляция қилиш бўйича мунтазам равишда онлайн консилиумлар, маслаҳат ва намойиш операцияларини видеоконференцалоқа орқали ўтказиб бориш;

касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш, тарқалиши хавфини камайтириш, самарали даволаш ва ўлимни қисқартириш имконини яратиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Ихтисослашган марказлар томонидан мақсадли скрининг текширувларини амалга ошириш, онлайн консилиумлар, маслаҳат ва намойиш операцияларини видео-конференцалоқа орқали ўтказиб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Чора тадбир режасига асосан 22 та Марказлар томонидан 351 маротаба ҳудудларга чиқилган. 326 566 та кўриклар ва 612 та юқори технологик операциялар ўтказилган.

34 947 нафар аҳолида скрининг текширувлари ўтказилган.

Шундан, эндокринологик (қандли диабет, буқоқ, семизлик) 1677 нафар, юрак қон-томир касалликлари (инфаркт, инсульт) 894 нафар, онкологик (бачадон бўйни, кўкрак бези, ошқозон, оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ўсма касалликлари) 955 нафар, буйрак (сийдик тош, гломерулонефрит, пиелонефрит) 1065 нафар беморларда касалликлар аниқланиб, даволаш учун йўлланмалар берилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

194.  

Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил

давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси,

МТРК,

Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Республика “Нуроний” жамғармасининг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида жамғармага Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 16 мингдан зиёд кексаларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини мазмунли ташкил этиш учун тўловлар миқдорини ошириш ва уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш;

Бухоро, Қарши ва Урганч шаҳарларида янгидан ташкил этиладиган сиҳатгоҳларда ҳамда мавжуд дам олиш масканларида жами 25 мингдан ортиқ нуронийларнинг соғлиғини тиклаш;

марказий телеканалларда намойиш этилаётган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви сонини кўпайтириш ва мазмунан бойитиш;

“Нуронийлар маслаҳати”, “Маҳаллада гурунг” каби янги кўрсатувлар ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

16 105 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексаларнинг рўйхатлари шакллантирилган.

Молия вазирлиги томонидан дастурида белгиланган 100 млрд. сўм маблағ ҳисобидан “Нуроний” жамғармасига апрель ойида 5 млрд сўм маблағ ажратилган.

Ушбу маблағ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги 07/1-539-сон топшириғи асосида Наманган вилоятида кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилиб, Наманган вилояти ҳокими тасдиклаган “Йўл харитаси” ва сметаси асосида Рамазон ҳайити арафасида 3094 нафар ўзгалар парваришига муҳтож нуронийлар ва ногиронларнинг ҳар бирига 150 минг сўмдан жами 46 млн 410 минг сўм, Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан 1495 нафар кекса ва ногиронларга 29 млн 900 минг сўм, Иккинчи жаҳон уруши катнашчилари ва меҳнат фронти иштирокчиларига 322 млн 750 минг сўм ажратилган.

Дастур доирасида 27 800га якин якка ёлғиз ва ногиронлиги бўлган кексалар ҳамда меҳнат фахрийлари соғлигини тиклаш ишлари амалга оширилган. Жумладан:

Бухоро шахрида 1 та янги сиҳатгоҳ ташкил қилиниб, 500 нафарга яқин нуронийларнинг соғлигини тиклаш ишлари амалга оширилган.

Қарши шахридаги мавжуд 2 та “Геолог” ва “Қашкадарё соҳили” номли дам олиш масканларида 32 нафар ҳамда 1 та “Қарши нуронийлар сиҳатгоҳи”да 525 нафар нуронийларнинг соғлигини тиклаш ишлари бепул олиб борилган.

Урганч шахрида янгидан ташкил этилган сиҳатгоҳ ҳамда мавжуд дам олиш масканлари йўқ, лекин Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги мавжуд сиҳатгоҳда 12 нафар якка ёлғиз кексалар ва 1660 нафар меҳнат фахрийлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларнинг соғлигини тиклаш ишлари амалга оширилган.

“Оталар сўзи-ақлнинг кўзи” кўрсатувининг сони купайтирилиб, ҳафтада 5 кун эфирга узатилмоқда.

Бундан ташқари, 22-28 март кунлари, “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан ташкил этилган ҳафталик доирасида “Маҳаллада гурунг” кўрсатуви тайёрланиб, “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, “Дунё бўйлаб” телеканаллари орқали намойиш этилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

195.  

Давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларга юбориш, шунингдек, республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш учун юбориладиган давлат тиббиёт муассасаларининг 400 нафар тиббиёт кадрларини танлов асосида танлаб олиш;

тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш;

республикага 300 нафар малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини таклиф этиш орқали маҳорат сабоқларини ўтказиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

2021 йил учун Ўзбекистон Республика-си давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларга юбориш ҳамда республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш режа-жадваллари тасдиқланган.

25 май ҳолатига 55 нафар мутахассислар Россия ва Туркия давлатида малака оширган.

Республикага 103 нафар (2 нафар АҚШ, 1 нафар Австрия, 2 нафар Ҳиндистон, 6 нафар Япония, 19 нафар Германия, 1 нафар Словения, 9 нафар Украина, 17 нафар Туркия, 14 нафар Қозоғистон, 2 нафар Тожикистон ва 30 нафар Россия) хориждан мутахассислар жалб этилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

196.  

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларига бириктириш.


1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва 28 та тиббиёт коллежлари ўқувчиларини ихтисослигидан келиб чиқиб республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг бошқа турдаги тиббиёт клиникаларига бириктириш;

техникум ва коллежларда ўрта тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларини Республика ихтисослаш-тирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари, клиникалари ва илмий-тадқиқот институтларига бириктириш рўйхати шакллантирилган.

Рўйхат асосида 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари (34 575) ва 28 (18 400) та тиббиёт коллежлари ўқувчиларини ихтисослигидан келиб чиқиб:

22 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 3010 нафар;

2 та илмий-тадқиқот институтларида 365 нафар;

12 та тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник шифохоналарида 3050 нафар;

Шаҳар ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида 5680 нафар;

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг 14 та филиалларида 2350 нафар;

Оилавий поликника ва оилавий шифоқор пунктларида 14120 нафар;

14 худуддаги шаҳар ва туман СЭО ва ЖСХда 2215 нафар;

14 та худуддаги “Дори-дармон” АЖда 2640 нафар;

Олий тиббиёт таълим муассасалари клиникаларида 1040 нафар ўқувчилар ўқув амалиётларини тасдиқланган ўқув режалар асосида ўтмоқдалар.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

197.  

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам бериш.

Йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси,

Халқ банки, Агробанк, Микрокредит банк,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

6,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик тадбиркорлик лойиҳаларига кредитлар бериш;

1 минг 600 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида уйларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;

6 минг нафар хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таъминлаш ҳамда 205 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларни жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш;

ижрочилар ўртасида келишув битимини имзолаш;

тижорат банклари ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратиш;

хотин-қизларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш;

муҳтож хотин-қизларни протез-ортопедия буюмлари
ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган хотин-қизларни жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Вазирлик ва Халқ банки ўртасида 2021 йил 12 апрелдаги 1-сон уч томонлама бош битим имзоланган.

Битимга асосан 2021 йил 14 апрель куни Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан Халқ банкига 20 млрд. сўм кредит ресурс маблағлари ажратилган.

Жорий йилнинг 21 май ҳолатига Халк банки томонидан 54 минг 278 нафар хотин-кизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун 678 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-кизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш максадида 548 та рўйхатлар шакллантирилган.

Оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳамда вояга етмаган фарзандларини реабилитация воситалари билан таъминлаш мақсадида шу кунга қадар 1457 нафар хотин-қизларни тасдиқланган рўйхати ва тегишли ҳужжатлари Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига тақдим этилган.

Рўйхатгша асосан 2122 та аёллар ва болаларга 2 057,1 млн. сўмлик реабилитация воситалараи ажратилган.

Реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтож бўлган 6 160 нафар муҳтожлар базаси яратилган.

Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан жами 3183 нафар хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланган.

Жумладан, ногиронлар аравачаси 1205 та, хасса 608 та, қўлтиқ таёқ 285 та, эшитиш мосламаси 523 та ва бошқа 562 та реабилитация техник воситалари билан таъминланган.

214 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларда юқори-технологик операциялар ўтказилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

198.  

Бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш мақсадлари учун 13 турдаги  вакцина билан таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан эмланиши керак бўлган аҳоли қатлами сонидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасини тайёрлаш;

аҳоли ўртасида вакцина орқали бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликни таъминлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Жорий йилнинг 30 май кунига қадар йиллик эмланиши режалаштирилган:

-233 608 нафар чақалоқнинг 232 629 нафари (99,7%) вирусли гепатит В турига;

- 233 608 нафар боланинг 232 600 нафари (99,6%) туберкулёзга;

- 304 582 нафар болаларнинг 303 025 нафари (99,5%) полиомиелитга;

- 247 471 нафар болаларнинг 235 260 нафари (99,1%) қизамиқ, қизилча ва эпид паротит;

- 311 854 нафар болаларнинг 308 866 нафари (99,0%) беш турдаги юқумли касалликка қарши (АКДВ+ВГВ+ХИБ);

- 216 082 нафар чақалоқлар 2-3 ойлигида 211 870 нафар (98,1%) ротавирус инфекциясига;

- 259 717нафар боланинг 259 017 нафари пневмококк инфекциясига (99,7%) қарши 3 маротаба эмланган.

Календар режа бўйича ўртача эшлаш қамрови 99,5% ташкил қилган.

13 турдаги вакциналарни сотиб олиш бўйича бугунги кунда Молия вазирлиги томонидан 198 млрд. маблағдан биринчи траншда 50 млрд. маблағ март ойида ва 143 млрд. май ойида вакциналар жадвал бўйича кела бошлайди.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

199.  

Республика бўйича 3-4 ёшдаги барча болаларни  полиомиелит касаллигига ва 12-13 ёшдаги барча ўсмир қизларни бачадон бўйни саратонига қарши эмлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЖССТ маблағлари жалб этилиб, 2,5 млн доза полиомиелитга қарши фаоллиги камайтирилган вакцина олинади ва республикада тозалаш миллий эмлаш кунларини (эмлаш билан қамраб олинмаган аҳоли қатламини қамраб олиш) ўтказиш;

ГАВИ халқаро ташкилоти маблағлари доирасида республика бўйича 12-14 ёшдаги барча ўсмир қизларни одам папилома вирусига қарши эмлаш;

ЖССТ томонидан берилган Ўзбекистоннинг полиомиелит касаллигидан ҳоли ҳудуд мақомини сақлаб қолиш;

болалар ўртасида шол касаллиги билан касалланиш ҳолатлари ва бу билан боғлиқ оғир асоратларнинг олдини олиш;

аёлларда учрайдиган бачадон бўйни раки билан касалланиш ҳамда бу билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сонини кескин камайтириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Республикада полимиелит инфекцияси бўйича эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида, эпидемик вазият муракккаблашган давлатлар билан чегарадош Сурхондарё вилоятидаги 152 минг нафар 3 ва 5 ёшли болалар 10-20 март кунлари полиомиелитга қарши эмланган.

Республика бўйича барча 3-4 ёшдаги 1 549 100 нафар болаларни эмлаш учун 1,6 млн доза вакцинага буюртма берилган. Сентябрь октябрь ойлариди оммавий эмлаш тадбирлари бошланади.

Республикада 11-13 ёшли 1 861 198 нафар қизларни ВПЧ вирусига қарши эмлаш зарур бўлган миқдордаги ВПЧ вакцинасига буюртма берилган.

Жорий йил якунигача ушбу қизларни эмлаш режалиштирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.3. Арзон уй-жойларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,
аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация
ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш

200.  

Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар кўламини янада кенгайтириш.

 

20 июль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қорақалпоғи-стон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш;

бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни вақтинчалик ёки умрбод
мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

201.  

Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини янада яхшилаш.

Йил давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзсувтаъминот” АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

кўп квартирали уйларнинг 56 та лифтини таъмирлаш ва 535 та лифтни янгисига алмаштириш;

4 минг 466 та кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш;

кўп квартирали уйларда энергия тежамкор ва энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган санация дастурини тажриба тариқасида амалга ошириш;

Бухоро шаҳрида 264 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш ва 5,5 км иссиқлик узатиш қувурларини алмаштириш, Чирчиқ шаҳри “Юбилейная” қозонхонасида 2 та 25 МВТдан бўлган қозонлар ўрнатиш;

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолиси 15 мингдан кам бўлмаган, марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ижтимоий буюртма ичимлик суви билан таъминлаш;

Марказлашган маблағлар ҳисобидан 971 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари
ва 63 та сув олиш иншоотларини қуриб, фойдаланишга топшириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12-июндаги “2021 – 2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 376-сон қарорига мувофиқ кўп квартирали уйлардаги 56 та лифтини таъмирлаш ва 535 та лифтни янгисига алмаштириш юзасидан манзилли дастур ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда пудрат ташкилотларини аниқлаш учун тендер савдоларига эълон берилган.

2021 йил дастур доирасида 4 466 та кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, хусусан, 749,8 минг кв.м том қисмини, 3 723 та кириш йўлакларини, 2 028 та уй ичидаги муҳандислик тармоқларини, 957 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш кўзда тутилган.

2021 йил 26 апрель ҳолатига, режалаштирилган объектлар доирасида лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинмоқда.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Германия иқтисодиёт ва энергетика Федерал вазирлигининг ДЕНА энергетика агентлиги билан ўрнатилган ҳамкорлик юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри П.Сейтов кўчасидаги кўп квартирали уйни санация қилиш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишга келишилган.

2021 йил 17 март куни бўлиб ўтган онлайн учрашувда ДЕНА энергетика агентлиги томонидан “Ўзбекистондаги кўп квартирали турар-жойларини энергия самарадорлигини қўллаб-қувватлаш миллий дастури бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб тақдим этилган.

Бухоро шаҳри:

“Бухоро-энергомарказ” қозонхонаси иссиқлик таъминоти ҳудудида 264 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш бўйича SIA “EKO AIR”& ТОО «Фирма «Казэнергоналадка» кансорциум компанияси билан имзоланган шартнома асосида етказиб берувчи ташкилот томонидан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Буюртмачи томонидан лойиҳа амалга ошириладиган объектларнинг топографик съемкаси, сув ва электр таъминоти етказиб бериш бўйича техник шартлар етказиб берувчи корхонага тақдим этилган.

Шунингдек, Бухоро шахрида 5,6 км иссиқлик узатиш тармоқларини алмаштириш бўйича тендер савдоларига эълон берилиб, тушган таклифларни бахолаш ишлари якунланди. Жорий йилнинг 10 майигача шартнома имзоланади ва 2021 йил якунигача 5,6 км узунликдаги химоя қобиқли қувурлар ётқизилади.

Чирчиқ шаҳри:

“Юбилейная” қозонхонасида Туркиянинг «Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.» корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари якунланиб, 25 МВтдан 2 та янги қозонлар етказилган. нодавлат-нотижорат ташкилотини танлаш учун тендер (танлов) савдолари ўтказилган. Ҳозирда ғолиб ташкилот билан шартномалар тузилмоқда.

2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон Президент қарорига асосан 117 та объектлар доирасида “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан киритилган маълумотларга асосан 2021 йил апрель ойи ҳолатига 188,4 млрд.сўм маблағ молиялаштирилган ва 108,0 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 238,0 км ичимлик ва 33,8 км оқова сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

202.  

Янги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва мавжудларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш.

Йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Президент ижод ва ихтисослаш-тирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

31 та янги мактаб қуриш ва 320 та мактабни таъмирлаш;

Андижон, Нурафшон, Гулистон, Навоий ва Термиз шаҳарларида Президент мактабларини қуриш;

16 та олий таълим муассасалари биноларини янгидан қуриш ва 19 тасини таъмирлаш;

22 та мактабгача таълим ташкилотлари биносини янгидан қуриш ва 203 тасини таъмирлаш;

24 та соғлиқни сақлаш объектларини янгидан қуриш ва 99 тасини таъмирлаш;

23 та спорт объектларини янгидан қуриш ва 34 тасини таъмирлаш;

11 та маданият ва санъат объектини янгидан қуриш
ва 7 тасини реконструкция қилиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Йилдан-йилга ўтувчи: 8 та мактаблар бўйича молиялаштириш очилган ва янгидан бошланадиган 331 та мактабларни лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 57 та мактаблар комплекс экспертизадан ўтказилган;

14 та олий таълим муассасалари бўйича молиялаштириш очилган ва янгидан бошланадиган 16 та олий таълим муассасаарини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 8 та олий таълим муассасаларини комплекс экспертизадан ўтказилган;

58 та мактабгача таълим ташкилотлари бўйича молиялаштириш очилган ва янгидан бошланадиган 141 та мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 58 та мактабгача таълим ташкилотлари комплекс экспертизадан ўтказилган;

55 та соғлиқни сақлаш обьектлари бўйича молиялаштириш очилган ва янгидан бошланадиган 67 та соғлиқни сақлаш обьектларини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 7 та соғлиқни сақлаш обьектлари комплекс экспертизадан ўтказилган;

5 та жисмоний тарбия ва спорт обьектлари бўйича молиялаштириш очилган ва янгидан бошланадиган 33 та жисмоний тарбия ва спорт объектларини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 8 та жисмоний тарбия ва спорт объектлари комплекс экспертизадан ўтказилган;

5 та маданият обьектлари бўйича молиялаштириш очилган ва янгидан бошланадиган 13 та маданият объектларини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 8 та маданият объектлари комплекс экспертизадан ўтказилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

203.  

Тошкент шаҳри марказида иқтидорли ёшларнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш мақсадида алоҳида университет биносини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

 

20 март

Президент ижод ва ихтисослаш-тирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

объектларни барпо этишга халқаро консультантлар
ва лойиҳа институтларини
жалб қилиш;

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш
ва келишиш;

объектлар қурилишига салоҳиятли хорижий
ва маҳаллий пудратчиларни жалб қилиш ва бошқа
ташкилий тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

Бажарилди

““Янги Ўзбекистон” университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5158-сон, 23.06.2021й.) қабул қилинган.


Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

204.  

Миллий академик драма театри, янги санъат музейи, замонавий кутубхона ҳамда Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактабидан иборат маданият ва маърифат мажмуасини ҳамда Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш.

Йил давомида

Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент ижод ва ихтисослаш-тирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

объектларни барпо этишга халқаро консультантлар ва лойиҳа институтларини жалб қилиш;

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

объектлар қурилишига салоҳиятли хорижий ва маҳаллий пудратчиларни жалб қилиш ва бошқа ташкилий тадбирларни белгилаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 20 январда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.4. Маданият, санъат, спортни янада ривожлантириш

205.  

Маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларда замонавий шарт-шароитлар яратиш.

 

Йил давомида

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Амалий-чора тадбирлар:

Бунда:

16 та маданият маркази биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

10 та музей биносини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

2 та театр биносини мукаммал таъмирлаш
ва жиҳозлаш ҳамда 1 та театр биносини жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Бажарилмоқда

Мазкур объектлар учун ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларга тегишли хулоса олиш мақсадида Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хузуридаги “Лойихалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКга тақдим этилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

206.  

Бешта муҳим ташаббусни амалиётга тўлиқ жорий этишга қаратилган “Спортни сев”, “Биз – Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Биз бир жамоамиз” шиорлари остида оммавий спорт фестиваллари, шунингдек, “Мактаблар футбол лигаси”, “Спорт мактаблари футбол лигаси” каби спорт тадбирлари ва мусобақаларини тизимли ўтказиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ҳамда аҳоли ўртасида 50 000 дан ортиқ оммавий спорт мусобақалари ва тадбирларини тизимли равишда ўтказиш орқали аҳолининг кенг қатламлари оммавий жисмоний тарбия
ва спортга жалб этилишини таъминлаш;

ўтказиладиган мусобақаларга аҳолининг 40 фоизини қамраб олиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг умумий сонини 25 фоизга етказиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Республиканинг барча туман (шаҳар)лардаги спорт иншоотларида аҳолининг барча қатламини қамраб олиш мақсадида январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси билан ҳамкорликда “Sportni sev, sport bilan yasha!” шиори остида спортнинг 6 та (мини-футбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси, баскетбол ва шахмат-шашка) турлари бўйича спорт фестивалига 2021 йилнинг 10 январидан бошлаб старт берилган.

Спорт фестивали доирасида республикадаги мавжуд 9 155 та маҳаллалардаги 8 740 та таълим муассасаларида оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, уларда 596 237 нафар аҳоли қамраб олиниб, шундан 495 150 нафар ёшлар (шундан 111 312 нафар хотин қизлар) жалб этилган.

“Биз — Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Биз бир жамоамиз” шиорлари остида оммавий спорт фестиваллари хамда “Макгаблар футбол лигаси” ва “Спорт мактаблари футбол лигаси” жорий йилнинг апрель ойидан ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ юртимизга кириб келган коронавирус пандемиясининг тарқалиши муносабати билан, оммавий спорт тадбирлари номаълум муддатга қолдирилган.

Жорий йил май ойида республика бўйича 2578 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда 1931 та таълим муассасалари спорт иншоотларида ўтказилган спорт тадбирларида жами 99 123 нафар аҳолининг турли қатламлари (шу жумладан, 22 149 нафар хотин-қизлар, 38 457 нафар вояга етмаганлар ва 38 517 нафар 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли) иштирок этган.

Шунингдек, май ойи давомида ташкил этилган мусобақаларнинг финал босқичида иштирок этган жамоаларга ва совриндорларга Миллий Олимпия қўмитаси томонидан 72,0 млн. сўмлик эсталик совғалари ҳудудларга етказиб берилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

207.  

Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали да жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,
вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

аҳолининг барча қатламларини қамраб оладиган оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш;

аҳолини оммавий югуришга жалб этиш юзасидан “Samarqand Half marathon”, “Yangi nafas marafon”, “Navruz marathon”, “Save Aral” марафон (ярим марафон)ларни;

ёшлар ўртасида олимпия ҳаракатини ривожлантириш мақсадида 23 июнь – Халқаро олимпия кунига бағишлаб “Олимпия ҳаракати” спорт фестивалини;

аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” шиори остида “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича барча ҳудудларда спорт фестивалини;

маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп – 2021” футбол мусобақаларини;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Бош вазир кубоги”, “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги” каби спорт мусобақаларини ўтказиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Аҳолининг кенг қатламини спортга жалб қилиш мақсадида “Save Aral” халқаро марафони мусобақаси январ-феврал ойларида Самарқанд, Шахрисабз, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Ургенч ва Хива шаҳарларида ўтказилиб, уларга 50 мингга яқин аҳоли қамраб олинган.

Шунингдек, “Navruz marathon” марафони жорий йил 28 март куни ўтказилган;

“Наврўз” умумхалк байрами арафасида миллий спорт турлари ва халк ўйинлари бўйича барча ҳудудларда миллий кураш, улоқ-кўпкари, чиллак, минди, қарабтеп, баҳодирлар ўйинлари, тош кўтариш, бештош, варрак учириш, арқон тортиш ҳамда “Амир Темур ўйинлари” спорт турлари бўйича фестивални ўтказиш юзасидан вазирликнинг 2021 йил 17 мартдаги 445-сон буйруғи билан низом тасдиқланган.

Ушбу тадбирлар Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиб, уларга вазирлик ва идоралар, йирик корхона-ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимликларнинг 1 300 нафарга яқин спорт тарғиботчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда 10 000 нафарга якин аҳоли иштирок этган;

“Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Samarkand Half Marathon» халқаро хайрия ярим марафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига (277-сон 04.05.2021й.) мувофиқ 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказиш режалаштирилган.

“Олимпия ҳаракати” спорт фестивали жорий йил июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган;

“Чарм тўп-2021” футбол мусобақалари, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Бош вазир кубоги”, “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги” каби спорт мусобақалари жорий йил апрель ойидан – сентябрь ойига қадар ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемиясининг тарқалиши муносабати билан, оммавий спорт тадбирлари номалум муддатга қолдирилган.

Ёшлар ўртасида олимпия харакатини ривожлантириш мақсадида 23 июнь — Халқаро олимпия кунига бағишлаб “Олимпия ҳаракати” спорт фестивалини ўтказиш юзасидан ташкилий чоралар кўрилмоқда.


Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

208.  

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган самарали жисмоний тарбия тизимини яратиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш мақсадида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.


20 май

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича Республика ва ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқлаш;

спорт синовида ғолиб бўлган фуқароларга спорт разрядлари, унвонлари, “Темурбеклар мактаби” га имтиёзли кириш ҳуқуқини бериш;

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат учун тўловлар бўйича 50 фоизли чегирма бериш;

дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этиш назарда тутилади.

Бажарилди

“Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5148-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинган



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

209.  

Спортнинг юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш мақсадида аҳоли пунктларида, ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

спортнинг юриш ва югуриш турларини оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурларни тасдиқлаш;

ҳудудларда мини-футбол, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) бўйича спорт майдончаларини барпо этиш параметрларини тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Workout” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси 2021 йил 25 майда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

210.  

Жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳамда 16 мингта мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш.

 

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳар бир давлат мактабгача таълим ташкилотига 2 миллион сўмлик, умумтаълим муассасасига 5 миллион сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари етказиб бериш;

спорт муассасаларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Спорт жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли ҳисоб-китоблар ва ҳудудлар кесимидаги таксимотларни умумлаштириш учун Мактабгача таълим вазирлигига ва Халк таълими вазирлигига мурожаат киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йигилишининг 5-сон баёнинин 40-бандига мувофиқ, мактабгача таълим ташкилотларини бирламчи cnopm анжомлари билан таъминлаш учун ажратилган 12 млрд сўм маблағлар ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари, умумтаълим мактабларини бирламчи cnopm анжомлари билан таъминлаш учун ажратилган 50 млрд сўм маблагларни ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг марказлашган харажатлар сметасига ўтказиш кўзда тутилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

211.  

Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чораларни кўриш.


20 июль

Миллий олимпия қўмитаси

 Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчиларнинг якуний рўйхатини ва Ўзбекистон делегацияси рўйхатини шакллантириш;

иштирокчиларни зарур спорт жиҳозлари, экипировка ва устки кийим-бош билан таъминлаш;

Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш назарда тутилади.

Бажарилди

“2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5160-сон, 25.06.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

212.  

2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш.

Йил давомида

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,

МТРК

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратиш мақсадида мусобақаларни ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузил-маларини ўрганиш, хатловдан ўтказиш ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Осиё Олимпия Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш;

Осиё Олимпия Кенгаши талабларига асосан мазкур ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари дастурига киритиладиган спорт турларини саралаб олиш
ва ўйинлар дастурини ишлаб чиқиш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ғоя ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига ҳомийларни жалб этиш;

ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари боришини ОАВ орқали, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“2025 йилда ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси тайёрланиб, 23 та вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимиятлар билан келишилган. Бугунги кунда лойиҳани Молия вазирлиги билан келишиш ишлари давом этмокда.

“Тошкент-2025” Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг кенгайтирилган дастури асосида янги қуриладиган, тўлиқ ва қисман таъмирланиши керак бўлган спорт объектлари, шаҳримизда янги спорт инфратузилмасини яратиш, ўйинлар давомида шаҳар юкламасини камайтириш мақсадида, Қибрай туманида янги Олимпия шаҳарчаси (спорт объектлари билан бирга) барпо этилиши ва у ерда қурилиши керак бўлган спорт объектлари бўйича, шу билан биргаликда, Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказиш учун янги қурилиши керак бўлган иншоотлар ҳақида маълумотлар Миллий Олимпия қўмитасининг 2021 йил 12 майда Қурилиш вазирлигига тақдим этилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

213.  

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кино фестивалини ташкил этиш.

20 август

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Тошкент халқаро кинофестивалини юқори савияда ташкил этиш, ўзбек киносини дунёга танитиш, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб этиш ҳамда кинематография соҳасида ўзаро алмашинувни кенгайтириш;

фестиваль ташкилий қўмитаси таркиби ва низомини тасдиқлаш;

тадбир доирасида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларни кенг ёритиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5151-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

214.  

Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналарини яратиб, турли мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш.

Йил

давомида

Ёшлар ишлари агентлиги,

 Ахборот технологиялари вазирлиги,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш учун адабиётшунос ва навоийшунос олимлардан иборат Ишчи гуруҳ ташкил этиш;

Алишер Навоий асарлари рўйхатини шакллантириш;

Алишер Навоий асарларининг  бугунги ёшлар тушунадиган ихчам вариантларини яратиш;

Алишер Навоий асарлари асосида мобил ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Alisher Navoiy” номли мобил иловаси яратилган: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.alishernavoiy.uz_alisher_navoiy_app


Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

215.  

Атоқли шоир ва адиблар Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, буюк санъаткор Ботир Зокировнинг юбилей саналарини нишонлаш бўйича белгиланган тадбирларни аҳоли, авваламбор, ёшлар хотирасида ёрқин из қолдирадиган даражада, чинакам адабиёт ва санъат байрамлари сифатида ўтказиш мақсадида “Абдулла Орипов издошлари”, “Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони”, “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик-танловларини ташкил этиш.

Йил

давомида

Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

 

 

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Абдулла Орипов издошлари”, “Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони”, “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик-танловлари режасини ишлаб чиқиш;

танловларнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш;

танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

“Абдулла Орипов издошлари”, Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” кўрик-танловининг туман, шаҳар, вилоят ва Республика босқичларини ташкил этиш юзасидан қўшма қарор 2021 йил 4 март куни тасдиқланган.

“Абдулла Орипов издошлари”, Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” кўрик-танловининг биринчи босқичи барча туман ва шаҳарларда ўтказилган. Унга мамлакатимиздаги 9000га яқин мактаблари жалб этилган.

Ҳар бир туман ва шаҳардан 2 нафардан биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган ёшлар Танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар. Шунингдек, атоқли адиблар номи билан аталувчи ижод мактабларидан бир нафардан иштирокчи вилоят босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Танловнинг вилоят босқичи май ойининг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

216.  

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Буюк ўзбек йўли” номли мақолалар тўплами, “Келажакка бошлайди ишонч” номли шеърий асарлар мажмуаси, “Орзулар хиёбони” номли насрий асарлар тўпламларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

20 август

Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар ижодий уюшмаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, шу жумладан сўнгги тўрт йил давомида барча соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ҳамда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, халқимиз ҳаёт даражасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилган салмоқли натижалар акс эттирилган асарларни тўплаш,

асарларни мутахассислар томонидан кўриб чиқиш ва саралаш;

тўпламларни нашр этиш ҳамда тақдимотларини ўтказиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

«Буюк ўзбек йўли» номли мақолалар тўпламига киритилиши режалаштирилаётган мақолалар тайёрлаш мақсадида 5 нафар ижодкор Уюшма буюртмаси асосида ҳудудларга хизмат сафарига юборилди. Ҳозирда 30 нафар ижодкорларнинг мақолалари тўпламга қабул қилинган.

Бугунги кунга қадар «Келажакка бошлайди ишонч» номли шеърий асарлар мажмуасига киритиш учун 80 га яқин муаллифнинг 180 та шеъри тўпланиб, кўриб чиқиш учун Шеърият кенгашига тавсия қилинган.

Шунингдек,"Орзулар хиёбони" номли насрий асарлар тўплами учун 36 нафар муаллифдан 50 га яқин ҳикоя ва қиссалар келиб тушди. Айни пайтда асарларни саралаш ва таҳрир қилиш ишлари олиб борилмоқда.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

217.  

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан журналистика соҳасида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловини ўтказиш.

20 август

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Маданият вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу танловни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси остида ташкил этиш;

мазкур ғоя акс этган энг сара материаллар муаллифларини тантанали равишда тақдирлаш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

218.  

Маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш.


февраль

Маданият вазирлиги,
ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

барча маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг Миллий рўйхатни қайта шакллантириш;

Маданий мерос объектлари электрон порталини яратиш, уни давлат электрон хизматлари билан интеграция қилиш;

давлат кадастр ҳужжатини расмийлаштириш ва давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни жойлаштириш;

маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликни иштирокини рағбатлантириш ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш ишларини кучайтириш;

чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича 2021‒2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажарилди

Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар мухофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарори 4-иловасига мувофиқ Дастур тасдиқланган.

https://lex.uz/pdfs/5320217



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

219.  

Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжуманини ўтказиш.


20 август

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси,

вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжуманини ўтказиш, шу жумладан мазкур тадбирни молиялаштириш билан боғлиқ ташкилий масалалар назарда тутилади.

Бажарилмоқда

““Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (247-сон, 28.04.2021й.) тасдиқланган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

220.  

Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозасини тиклаш ва туризм намойиши объектларига киритиш чораларини кўриш.


1 июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозаларнинг аниқ белгиланган жойлари, уларнинг кўриниши ва тарихи тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан 12 та дарвозани тарихий кўринишлари асосида қайта тиклаш;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қайта тикланган 12 та дарвозаларни туризм намойиши объектларига киритиш ва туристларни жалб қилишга қаратилган чораларни амалга ошириш назарда тутилади.

Бажарилмаган

Тошкент қадимий “12 дарвозаси” концепцияси негизида “Spacelands” туристик мажмуа лойиҳаси ишлаб чиқилган.

“Spacelands” туристик мажмуа лойиҳасининг умумий қиймати 330 млн. АҚШ доллари бўлиб, 120 га ер майдони барпо этилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш учун, ер ажратиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозаларнинг аниқ белгиланган жойлари, уларнинг кўриниши ва тарихи тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек мазкур дарвозаларнинг лойиҳавий таклифлари устида муқобил концепция ишлаб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозасини тиклаш ва туризм намойиши объектларига киритиш бўйича вазифалар белгиланган муддатларда бажарилмаган.



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

221.  

Мактабга тайёрлов тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болаларни ёки уларнинг 82 фоизини қамраб олиш.


1 ноябрь

Мактабгача таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар
ва вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш;

тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш;

қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш орқали қамровни ошириш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

222.  

Боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш.

Йил давомида

 

Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Ақлвой” лойиҳаси доирасида республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ҳамда қамров кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларда 4,7 мингдан ортиқ болаларни қамраб оладиган қайта жиҳозланган 49 та Исузу автобуслари негизида 294 та гуруҳларни шакллантириш ҳамда 98 та болалар майдончасини ташкил этиш орқали мобил гуруҳлар тармоғини кенгайтириш;

БМТнинг Халқаро болалар фонди ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда мактабгача таълимнинг “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) муқобил шаклини Наманган вилоятининг Косонсой, Тўрақўрғон, Чуст ва Норин ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот ва Қўшкўпир туманларида жорий этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Маълумот тўлдирилмоқда



Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

223.  

ЮНИСЕФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини жорий қилиш.


1 ноябрь

Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Жаҳон банки билан ҳамкорликда Республиканинг чекка ҳудудларидаги 7 ёшгача бўлган алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар, жумладан талаффузида нуқсони бўлган болалар учун “Уйга ташриф” мактабгача таълимнинг муқобил шаклини жорий қилиш, бунда:

мактабгача таълимнинг муқобил шаклини ўтказиш учун ҳудудларни аниқлаш;

алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар учун педагогларни танлаб олиш;

танлаб олинган педагоглар учун таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказиш;

алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар уйига ташрифни ташкил этиш;

болаларни бошланғич таълимга тайёрлаш  бўйича мактабгача таълимнинг муқобил шакли сифатида “Илк ривожланиш марказ”лари фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.

Бажарилмоқда

Изоҳлар:
Изоҳ қолдириш

224.  

Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини кўпроқ жалб қилиш ва бюджетдан субсидия бериш ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар улушини 25 фоизгача етказиш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республиканинг барча ҳудудларида  давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 40 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, олис ва аҳолиси