"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати

Taklif 2020-11-21 12:46:40

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли олдида ҳисобдорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг жамоатчилик ва ОАВ ҳисобот бериши ва улар иштирокида жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартибини жорий қилиш. Бунда қуйидагилар: 1. Ҳисобот учрашувлари “жамоатчилик эшитувлари” шаклида, ҳар ярим йилда камида бир маротаба, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, туманлар ҳокимларининг шахсан иштирокида ўтказиш. Жамоатчилик эшитувларида ОАВ вакиллари билан бир қаторда ҳудудда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам монеликсиз иштирок этишини таъминлаш; 2. Жамоатчилик эшитувини ўтказишдан камида 5 кун олдин ОАВда (биринчи навбатда ҳокимлик веб сайтида) хабар бериш орқали эълон қилиш. Унда жамоатчилик эшитувини ўтказиш вақти ва жойи, тадбирга масъул бўлган шахснинг алоқа маълумотлари, олдиндан саволларни йўллаш имкониятини берувчи электрон почта манзили кўрсатиб ўтиш; 3. Жамоатчилик эшитувларида ОАВ ва жамоатчиликка ҳудудда ҳисобот даврида Давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиш ҳолати, эришилган ютуқлар, маҳаллий бюджетнинг даромад ва ҳаражатлари тўғрисида, шунингдек, истиқболдаги режалар тўғрисида ахборот берилиши; 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг фуқаролик жамияти институтлари, фаол фуқаролар ва ОАВ олдида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, қабул қилинган давлат дастурлари ижроси юзасидан ҳисоботини эшитиш. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериш, ҳудудда кейинги олти ой ичида амалга ошириладиган чора-тадбирлар жамоатчиликка тақдим этиш ва муҳокама қилиш вазифалари назарда тутилади.


Izohlar