Халкаро ташкилотлардан таклиф

Taklif 2020-11-21 11:39:47

Парламент очиқлигини янада оширишни таъминлаш мақсадида учта муҳим ўзгаришни амалга ошириш лозим: 1. Фракциялар (агар имкон бўлса ҳар бир депутатнинг) қайси қонун лойиҳаси бўйича қандай овоз берганлигини очиқ ҳисоботларини эълон қилиб бориш; 2. Ҳар бир ялпи мажлисларнинг стенограммаларини юритишни жорий қилиш. Ҳар бир қонун юзасидан қайси депутат қандай фикр билдирди барчасини юритиш таклиф қилинади. 3. Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси сайтида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қонунларнинг муҳокамасини онлайн трансляция қилиш амалиётини жорий қилиш.


Izohlar