Yusupova Oysha Matnazarovna

Taklif 2020-11-20 16:44:52

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги бўйича васиятнома вафот этган тақдирда мулкни тасарруф этишнинг ягона усули ҳисобланади. Мулкдорнинг вафотидан кейин унга тегишли мулкни текинга беришга қаратилган васиятномадан ташқари ҳар қандай битимнинг тузилишига қонунчилигимиз йўл қўймайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сонли фармойиши билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш, шунингдек фуқаролик қонунчилигини бозор иқтисодиёти ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Илмий тадқиқотларимиз доирасида доирасида ворислик ҳуқуқи бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси учун янги бўлган эр-хотиннинг умумий ёки биргаликдаги васиятномаси, мерос шартномаси каби субинститутларнинг мавжудлиги бизнинг эътиборимизни тортди.Эр-хотиннинг биргаликдаги (умумий) васиятномаси бугунги кунда Англия, Австрия, Германия, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон, Эстония, Литва мерос ҳуқуқида кенг ва самарали қўлланилиб келинмоқда. Мазкур новелланинг қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилиши бугунги кунда мерос муносабатларида юзага келаётган, айнан эр-хотиннинг бир-бирга нисбатан ва бошқа меросхўрлар орасидаги кўплаб низоли вазиятларни олдини олишга хизмат қилади, фуқароларимиз учун қонунчилигимизда мулкни вафотидан кейин тасарруф этишнинг фақат бир шахс томонидан тузилиши мумкин бўлган васиятномадан ташқари, бошқа муқобил шаклларини мустаҳкамлаб қўйилиши фуқаролик ҳуқуқининг асосий принципларидан бири бўлган диспозитивлик принципини амалда юзага чиқишида ёрдам беради.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar