Ризаев Зийнатбек Абдулазизович, Андижон вилояти

Taklif 2020-11-20 10:31:26

Тадбиркорлик фаолиятида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё ва ресурслар олиш имкониятини барчага бирдай яратиш, соф рақобат муҳитини шакллантириш зарур. Шунингдек, солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тўлаб борадиган, ишлаб чиқариш ва хизматлар ҳажмини муттасил ошириб борадиган, сўнгги 5 йил ичида молиявий жиноятларга қўл урмаган тадбиркорлик субъектлари учун тижорат банкларидаги ҳисобварақларидан нақд пул олиш имкониятини яратиш лозим.


Izohlar