Анварбек Худаяров Хоразм

Taklif 2020-11-16 16:54:56

Чекка қишлоқларда умумтаълим мактабларида сўнги 3 йил давомида фан ўқитувчилари етишмовчилигини мониторинг қилиш асосида талабга қараб вилоятлардаги университетларда таълим йўналишларини очиш ёки квота сонини ошириш, шунингдек мазкур қишлоқ ва маҳалла ёшлари учун алоҳида квоталар белгилаш мақсадга мувофиқ. Амалиётда чекка қишлоқ ва маҳаллаларда аксарият фанлардан ўқитувчилар етишмовчилиги кузатилади. Уни бошқа ҳудудлардан олиб келиш, ортиқча қийинчилик ва харажатларни келтириб чиқаради натижада мазкур фан номутахассис ўқитувчилар ёки малака ошириш сертификатига эга бўганлар томонидан олиб борилади.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar