Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)

Taklif 2020-11-16 15:58:09

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларнинг солиқ ҳисоботларидаги қиймати билан ҳозирги кундаги бозор қиймати ўртасида жуда катта фарқ борлиги натижасида мол-мул солиғидан йўқотишлар кўп бўлмоқда. Ҳозирги кунда тадбиркор фақатгина гаровга қўйиш учун мулкни қайта баҳолатиши ҳеч кимга сир эмас. Солиқ кодексининг 412-моддасига ўзгартириш киритиб, кўчмас мулкларни баҳолаш тизими йўлга қўйиш керак. Бунда, қиймати 500 млн.сўмгача бўлган мулкларни ҳар 3 йилда, 500 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача мулкларни ҳар 2 йилда, 1 млрд.сўмдан ортиқ мулкларни ҳар йилда бир маротаба мажбурий баҳолаш тизимини йўлга қўйиш лозим. Натижада юридик шахсларнинг мол-мулк солиғига тушум кўпаяди, мулкка бўлган муносабат ўзгаради.


Izohlar