Tura Arobiddin Kuchkarovich

Taklif 2020-12-15 22:19:17

АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш визасини бекор қилиш ва Онлайн виза тизими камчиликларини бартараф этиш Миграция сиёсати институти статистика манбасига асосан бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётган собиқ Ўзбекистонликлар сони 250000 (икки юз эллик минг) кишидан ортади. Уларнинг кўпчилиги АҚШ фуқаросидир. Фақат АҚШда яшаётган ватандошларимизнинг тенг ярими бир йилда бир маротаба Ўзбекистонга қариндошларини зиёрат қилишга келиб кетиши Ўзбекистон иқтисодиётига энг камида 120-150 млн. доллар (йул-киранинг ўзи) даромад олиб келади. АҚШ фуқароларинг бошқа мамлакатлар ахолисидан катта устунлиги уларнинг юқори даромад топишлиги ва туризмга ўта қизикувчанлигидир. Ўзбекистон Республикаси Россия ва Хитой каби буюк давлатлар билан визасиз тизимига эга. АҚШ фуқароларига шундай имтиёз берилиши фақат Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойда. Менинг таклифим қуйидагилардан иборат: 1. АҚШ фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига кириш визасини бекор қилиш ёки собиқ Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларига тарихий ватани Ўзбекистонга қисқа муддатга (1 ойга) келиб кетиш визасини бекор қилиш. 2. Виза стикерида фақат Ўзбекистон ҳудудига кириш муддатини қўйиш (Бундай тизим кўп мамлакатларда қўлланилади. Саёҳат қилувчи учун кириш ва чиқиш муддатини виза стикерида кўрсатиш унинг калласида чалкашлик ҳосил қилади. Икки йил аввал шундай ҳолат бир АҚШ оиласи Ўзбекистонга келганида содир бўлган эди. Улар судга боришга мажбур бўлиб, энди Ўзбекистонга келмайдиган бўлганлар). 3. Онлайн виза бериш тизимида ҳам камчилик бор. Онлайн виза тизими яхши ишлаб чиқилмаган. Айниқса электрон почтага авторизация қилиш ва тўлов қисмига ўтиш умуман тушунарсиз. Бир виза олиш учун камида беш-олти марта ҳаракат қилишга тўғри келади. Виза тўлови ҳам ноқулайликлар туғдиради чунки виза ва мастер кард тизимлари орқали тўловни осонликча ошириш мумкин эмас (Туркия виза бериш тизимидан кўчиришни охиргача амалда қилиш керак. Туркияга виза олиш учун 30 секунд керак. Тизим зўр ишланган).

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar