Tura Arobiddin Kuchkarovich

Taklif 2020-12-12 18:49:02

Business Continuity Planning - Бизнес давомийлигини режалаштириш Тарих шуни кўрсатадики, пандемия ҳолатлари жаҳон миқёсида кўп содир бўлган. Мисол учун вабо сингари юқумли ва ҳаёт учун хавфли касалликдан бир миллиондан зиёд ёки Осиё гриппидан тўрт миллион инсон вафот этган. Барчамизга маълумки КОВИД-19 пандемия сабаб икки миллион инсон бугунги кун қадар вафот этди. Мен Тошкент шаҳрида олиб борган сўровнома асосида шуни аниқладимки, Тошкент шаҳар аҳолисининг камида 70% КОВИД-19 касалининг енгил формаси чалинган. Қолаверса, мамлакатлар иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада зарар кўраяпти. Озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа муҳим маҳсулотлар таъминоти маълум бир вақтга ҳаттоки узилиб қолди. Ушбу ҳолат сабаб миллионлаб инсонлар очликни бошдан кечирди ёки шунга яқин ҳолатга учради. Қискача айтганда, кўп мамлакатлар бундай фавкулотдаги вазиятга тайёр эмаслиги яққол билиниб қолди. Айрим иқтисодчилар каби мен хам 2008 йили АҚШ молия бозорида содир бўлган кризисни муддатдан 6 ой олдин, коронавирус пандемияси бутун дунёга тарқалиб кетишини эса 2019 йил декабр ойида башорат қилиб, олим иқтисодчилар билан ўз фикрларими бўлишган эдим. Ҳаттоки, Тошкент аэропортида айримларга маска ҳам тарқатган эдим. Озиқ-овқат, маска, тиббий қўл-қоп ва бошқа товарларга талаб ошиб, танқислик бўлишини ҳам Ўзбекистонда айтиб ўтган эдим. Шу бугун яна ишонч билан айтаманки, коронавирус пандемиясига ўхшаш ҳолат яна қайтарилади. Бу фақат вақт масаласидир. Балким 3-5 йилда, балки 10-15 йилда, лекин албатта қайтарилади. Инглиз тилида айтганда: think global, act local (думай глобально, действуй локально) иборасига эътибор қилиш зарур. Тизимли хатарларни аниқлаш ёки пандемия каби холатларда иқтисодий турғунликка тушмаслик учун уларга ечим топиш ҳар қандай давлат ҳар кандай ташкилотнинг вазифаси бўлиши шарт. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам "Business Continuity Planning - Бизнес давомийлигини режалаштириш" стратегиясини ишлаб чиқиш керак.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar