Tura Arobiddin Kuchkarovich

Taklif 2020-12-12 13:04:57

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ИИВ ҳамда ДХХ тассаруфидан чиқариш бўйича таклиф Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳузурида тергов ҳибсхоналари мавжуд бўлиб, ушбу вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарда жиноят содир этганликда айбланувчи шахслар тергов ва суд жараёнларида сақланади.АҚШ ва Европа давлатлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида маҳбуслар ёлғон кўрсатмалар беришга мабурланганлиги ҳақида йиллар давомида ёзиб келган. 30 ноябр 2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инсонларни қийноққа солиб олинган иқрорлик кўрсатмаларидан жиноят ишларида далил сифатида фойдаланишни тақиқлаган фармонни имзолаган. Менинг фикримча шундай инсон қадриятларига зид омилларни олдини олиш йўлларидан бири бу "вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ИИВ ҳамда ДХХ тассаруфидан чиқаришдир." Бу нима дегани: 1. Ҳуқуқий томондан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ягона бир давлат ёки ҳусусий ёки давлат-ҳусусий сектор шерикчилигида мустақил ташкилотга айлантириш. 2. Янги, халкаро стардартларга жавоб берадиган, БМТнинг инсон ҳуқуқларини химоя қилиш принциплари асосида, алоҳида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни қуриш. 3. ДХХ, ИИВ ҳамда бошқа ҳуқуқни химоя қилувчи органлар ҳузурида барча тергов ҳибсхоналари ёпиш. 4. Инсон жиноят ёки ҳуқуқбузарликда айбланиб қўлга олинган вақтдан бошлаб то суд қарори чиққунча барча маҳбуслар ушбу мустақил вақтинча сақлаш ҳибсхоналарда, ҳуқуқлари паймол қилинмаган ҳолда, сақланишини таъминлаш. Бунда:  Фуқаро қўлган олинганидан кейин энг кўпи билан 30 дақиқа мобайнида унинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига топширилишини таъминлаш.  Терговчи ва айбланувчи ёки гувоҳ сифатида қўлган олинганларни учрашувини юқоридаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида видео камера олдида амалга ошириш (пастдаги расмга қаранг) ва ҳаказо.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar