Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли

Taklif 2020-12-11 12:15:29

Туман ҳокимлари ва тегишли ҳоким ўринбосарларини янги хорижий инвесторлар топиш шарти асосида хорижий давлатларга сафарларини кўпайтириш. Бунда мамлакат учун зарур бўлган аниқ бир турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича, аниқ ва кафолатланган имтиёзлар асосида хорижий инвесторларга таклиф этиш орқали уларни ишончини ва инвестиция киритишини ошириш мумкин. (Инвесторлар келмаяптими, демак, биз ўзимиз уларни олиб келишимиз керак. Чунки мамлакатда белгиланган тартиб ва қонунлардан ташқари лойиҳа учун белгиланган тартибда зарурий ер майдонини ажратилишини, тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатилишини, ортиқча овворагарчиликлар ва алдовларни олдини олишини ҳамда кутилмаган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашишни кафолатловчи одам бўлганда инвесторларнинг мамлакатимизга ишончи янада ортади ва инвестициялар киритишни жадаллаштиришади)


Izohlar