Tura Arobiddin Kuchkarovich

Taklif 2020-12-11 08:13:14

Солиқ тўловчиларни химоя килиш (адвокатлик) хизмати ташкил этиш Давлат солиқ қўмитаси таркибида "мустақил" солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматини ташкил этиш муҳим вазифалардан бири. Ушбу ташкилот ДСК томонидан молиялаштирилсада, лекин солиқ тизимида Омбудсмен ролини ўйнайди. Солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматини Олий Мажлисга хисобот беради. Унинг вазифаси қуйидаги ҳолатдаги солиқ тўловчиларга ёрдам беришдан иборатдир: 1. Иқтисодий қийинчиликка учраган фуқаролар ва ташкилотлар. 2. Солиқ тўловлари бўйича ДСК ва солиқ тўловчилар ўртасидаги давом этаётган низони судгача ҳал қилиш (муаммо 30 кундан ортиқ муддат давомида ечилмаётган бўлса) ёки ДСҚ белгиланган муддатда мурожаатларга жавоб бермаётган бўлса. 3. ДСҚ тизимида камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қонун лойиҳаларини ишлаб чикиш ва Олий Мажлисга таклиф киритиш. Адвокатлик хизмати солиқ тўловчи учун бепул бўлиши керак ва барча ёзишмалар маҳфийлигини сақлаб қолиш таъминланиши зарур. АҚШда ушбу хизмат Systemic Advocacy Management System (SAMS) электрон тизимини яратган.


Izohlar