Исмонов Салимжон Солиевич

Taklif 2020-12-10 13:14:32

Бугунги кунда махалла фуқаролар йиғинлари орқали тайинланаётган моддий ёрдам ва болалар учун нафақа пулларини тўлиқ чиқариб ташлаб, мурожаатларни электрон тарзда ижтимоий таъминот бўлимларига барча фуқаролар томонидан жўнатилишини ташкил этиш зарур. Шунда инсон фактори иштирок этмайди, МФЙлар асосий ғалвадан қутилиб, обрўсига ҳам зиён етмайди. Барча фуқаролар фарзанди учун ва оила даромадидан қаъттий назар нафақа олишига шароит яратилади. Келишмовчилик ёки тушунмовчиликлар барҳам топади.Шунда ҳам ҳамма ёппасига нафақа оламан деб ёпишиб олмайди. Нафақа миқдори пастроқ бўлиши мумкин.


Izohlar