Xolniyoz xoji Nizomiddin o'g'li

Taklif 2020-12-08 18:55:14

. Бу азиз диёр дунёга имом Бухорийдек алломаларни, МирзоУлуғбеклардек олимларни, Амир Темурдай саркарда, подшоҳларни ва Алишер Навоийдай мутаффаккир шоирларни чиқарган. Улар эса ёшлигидан бошлаб қуръон тиловат қилишиб, ислом динига эътиқод қилишган. Шу эътиқод туфайли Халқига, юртига, илмга ўта садоқатли бўлишган. Шунинг учун улар яшаган даврда халқимиз дунё назарида бўлиб, энг ривожланган мамалакатлар тоифасига киришган. Шу нуқтайи назардан ислом динини ватан тараққиётига ва илм ривожига ижобий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Демак, динимизни унинг мазмун моҳиятини чуқур тарғиб қилиб, келажак ёшларимизни илмли, салоҳиятли, замонавий илғор комил инсон бўлиб етишишига , ҳаётда тўғри йўл топишга ҳар хил диний экстремистик оқимларга, йўналишларга, секталарга кўр-кўрона эргашиб кетмасдан, ҳаётда тўғри йўл танлашга, оилавий ажримларни камайишига ўзининг қимматли вақтини тежаб, илм олиш, ҳунар ўрганиш, ҳалол ризқ топиш, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик, ожиз ва мискинларни қўллаб қувватлаш, ҳимоя қилиш, катта-ю кичикни ҳурмат қилиш, одоб ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, ёлғон гапирмаслик ҳамда бутун дунёда авж олган, мамлакат ривожига катта хавф соладиган порахўрлик, гиёҳмандлик яқинлашмаслик сингари қатор инсоний қадриятларни тарғиб қиладиган ислом дини қарашларини кенг оммага, барча зиёлиларимиз, ватанпарвар мутасадди ҳамюртларимиз, айниқса келажак ёшларимиз онгига сингдириш энг муҳим ва долзарб вазифалардан деб биламиз. Шу муносабат билан динимиз таълимотини кенг оммага соф ҳолатда етказиш, уни ривожлантириш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суриб, келажакда эътиборга олишингизни сўраймиз: 1. Ислом динининг ҳақиқий соф мазмун-моҳиятини оммага тушинтириш, кенг ва кўламли тарғиб қили

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar