Хусанова Гули Шавкат қизи, Андижон вилояти

Taklif 2020-12-04 15:16:00

Бола имкон борича ота-онасининг масъулияти остида, уларнинг қарамоғида, ҳар қандай ҳолатда ҳам меҳр билан маънавий ва моддий таъминотда ўсиши керак. Ёш бола вазиятлар тақозо қилган алоҳида ҳолатлардан ташқари онасидан ажралмаслиги керак. Жамият ва ҳукумат органлари зиммасида оиласиз ва етарлича яшаш имконига эга бўлмаган болаларга алоҳида ғамхўрлик қилиш мажбурияти бўлиши керак. Катта оилаларга давлат томонидан болани қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа имтиёз (нафақа)лар берилиши мақсадга мувофиқдир.


Izohlar