Асадуллаев Жавлон, Андижон вилояти

Taklif 2020-12-04 15:14:42

Норасмий таълим таъминотчиларини (нодавлат таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва маданият марказлари) ни ривожлантириш, айниқса, мамлакатнинг алоҳида чекка ҳудудларида уларнинг тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат дастурини қабул қилиш зарур. Чора-тадбирларнинг қабул қилиниши катта ёшдаги аҳоли ўртасида асосан «компьютер саводхонлиги» кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, онлайн таълимни кучайтириш учун шароит яратиш, айниқса, пандемия шароитида ўқув жараёнларини рақамлаштиришга ёрдам беради


Izohlar