Абдужабборов Нозимжон Юлдашевич, Андижон вилояти

Taklif 2020-11-27 22:47:26

Кўпинча ҳуқуқ-тартибот органлари адвокатга худди хизматкордек муносабатда бўлади ва бу адвокат касбининг обрўйига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Жумладан, ўз устида ишлайдиган адвокатларнинг турли инстанцияларга мурожаатлари кўпинча шунчаки рад этилади. Бу масала қандайдир меъёрий ҳужжатда акс этмас экан, катта эҳтимолга кўра, биз вазиятни ўзгартира олмаймиз, ҳатто адвокат сўровининг ўзига жавоб берилиши борасида ҳам. Энг ёмони, янги қабул қилинган ҳужжатларда ҳам бу борада бўшлиқлар ўтиб кетмоқда. Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексда адвокат ва суд вакили ишда иштирок этадиган шахслар рўйхатига ҳам, судловни амалга оширувчи шахслар рўйхатига ҳам киритилмаган. Бундай ҳолат эртага суд жараёнида томонлар ўртасида низолар келтириб чиқаради. Хусусан, у яна кимларгадир ғараз мақсадда фойдаланишлари учун қўл келади. Бу тарзда адвокатни оддий ҳуқуқлардан маҳрум қилган ҳолда яна қандай қилиб унинг ролини ошириш ва малакали ҳимояга эришиш ҳақида гапиришимиз мумкин?


Izohlar