Abdullaev Jasurbek Kurbanbaevich

Taklif 2020-11-27 14:02:37

Юборилган таклифларни ўқиб туриб, такрор айтмоқчиман, хар қандай сохани ривожлантириш учун шу соха рахбарларни тайинлашда ошкоралик, шаффофлик асосида танловларини ўтказиш керак. Мен оддий тренер бўлиб фаолият олиб бораман. Кўпинча иш билан ёки хизмат сафарларида бўлиб қайсидир рахбарларни кўриб, тўғриси, унинг бошқараётган жамоасига раҳмим келиб кетади, негаки жамоанинг тақдири рахбар билан боғлиқ деб ўйлайман. Айтмоқчиманки бошқарувчанлик қобиляти хаммага эмас. Кимдир қўшиқ айтиб билади, кимдир расм чизиб ва хокозо. Ундай қилиш керак, бундай қилиш керак деган фикрлар йиғиндисини бажариш ҳам " қайсидир рахбар " ни салохиятига боғлиқ деб ўйлайман. Юқорида ёзганларим шахсий фикрларимдир, дунёда тўққиз миллярдга яқин инсон яшайди демак фикрлар ҳам.


Izohlar