Дусияров Шерзод Холмуротович

Taklif 2020-11-24 15:20:43

Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, микрофирма ва кичик корхоналарни аниқлаш мезонларига, ишловчилар сони билан бирга, реализация ҳажмини (товар айланма) ҳам киритиш ҳамда микрофирма, кичик корхона ва ўрта корхона мезонларини киритиш зурур деб ҳисоблаймиз. Бунда, микрофирмаларда ишчилар сони 50 кишигача ва йиллик товар обороти 1 млрд.сўмгача, кичик корхонларда ишчилар сони 51-100 кишигача ва товар обороти 1 млрд.сўмдан 2 млрд.сўмгача ҳамда ўрта корхоналарда эса 101-200 кишигача ва йиллик товар обороти 2 млрд.сўмдан юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир. Харакатлар стратегияси давлат Дастури 183-бандида (2017 йил 7 феврал ПФ-4947) Рақобатдош компанияларни яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари йириклашишини рағбатлантириш. Бунда ўрта бизнес субъекти тоифасини жорий етиш ва унга имтиёзларни белгилаш вазифаси ҳам қўйилган. Бироқ, бугунги кунда ушбу масала хал етилмади. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат Дастури (2018 йтл 22 январдаги ПФ-5308) 95-бандида - кичик корхоналарни тез суръатларда ривожланиб, ишчилар сонини кўпайтириши ҳамда йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантирувчи тизим жорий етиш. Бунда, ишчилар сонини ошираётган, тез суръатлар билан ривожланаётган кичик корхоналарни йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантиришни назарда тутувчи механизмларни жорий етиш вазифалари белгиланган. Президентимиз томонидан 2020 йил 24 январдаги Мурожаатномада “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги, унда кичик ва ўрта бизнес мезонлари ҳамда бу соҳа вакилларини рағбатлантириш механизмлари назарда тутилиши кераклиги эътироф этилди.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar