Дусияров Шерзод Холмуротович

Taklif 2020-11-24 13:18:31

Хорижий мамлакатлар тажрибасига асосан, фойда солиғини тўловчи кичик корхоналарга солиқ юкини камайтириш ва рағбатлантириш мақсадида фойда солиғи ставкасини амалдаги 15 фоиз ставкага нисбатан пасайтирилган 10 фоиз солиқ ставкасини қўллаш ва фойдасига нисбатан табақалаштириш (регрессив) лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда кичик ва ўрта бизнес вакилларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Хорижий мамлакатлар Япония, Сингапур, АҚШ, Буюк-Британия ва ЕИ мамлакатларида корпорация фойда солиғи ставкаси кичик корхоналарга пасайтирилган ва табақалаштирилган ставкада солиқ ундирилади. Масалан: Францияда стандарт ставка йирик корхоналарга 33,33%, кичик корхоналарга 15%, Буюк-Британияда стандарт ставка 30% кичик корхоналарга 20%, Японияда стандарт ставка 30%, кичик корхоналарга 18%, АҚШда стандарт ставка 39% кичик корхоналарга 20%, Жанубий Кореяда стандарт ставка 24% кичик корхоналарга 12% белгиланган.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш Юклаб олиш


Izohlar