Рамазанов Шухрат Нарбаевич

Taklif 2020-11-24 07:38:22

Обод қишлоқ дастури бўйича ишларни хокимлар таклифи билан эмас, балки сўровнома ёки жойларга чиқиб ўрганиш орқали хақиқий керак бўлган қишлоқларда амалга ошириш лозим. Обод қишлоқ дастури доирасида фақат асфальт қилиш, симёғочларни алмаштириш билан чекланмай, ахолини табиий газ билан таъминлаш керак. Яна бир таклиф қишлоқларда ҳам канализация тизимларини жорий этиш керак, бунинг учун хар бир ховли (ёки 2-3 ховлига) учун канализация қудуқларини ташкил қилиш керак. Қишлоқ жойларда фермерлар бу қудуқлардан чиқадиган ахлатларни экинлар учун озуқа сифатида ишлатади. Шундай экан қудуқларни тозалаш муаммо бўлмайди. Шундай қишлоқлар борки обод қишлоқдастуриучун жуда кам харажат талаб қилинади, лекин у ёки бу муаммолар бу қишлоқларни қийнаб келади. Шундай қишлоқларни ҳам дастурга киритиш керак.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Izohlar