Qahhorov G'ayrat Zokirjonovich

Таклиф Сурхондарё вилояти 2019-09-07 23:53:43

Suvsiz hududlarda kichik daraxtlarzorlar va yirik hududlarda daraxtlar ko'kartirgan jismoniy va yuridik shaxslar Davlat va nodavlat tashkilotlar tomonidan rag'batlantirish joriy etilsa, shuningdek atrof muhit tozaligi, suvlarning ifloslanishini oldini olish uchun "MUSAFFO HAYOT" xalqaro nodavlat va notijorat tashkilotini tashkil etish lozim. Bu tashkilot xalqaro amaliy ko'mak asosida amaliy ishlarni olib borishi lozim. Men bu tashkilotda umrbod jamoatchilik asosida volanter bo'lib ishlashga tayyorman. Agarda shunday tashkilot tuzilganda men ko'plab ko'ngillilarni bir maqsad sari birlashishga chorlagan bo'lardim:"MUSAFFO HAYOT - SOG'LOM KELAJAK!"

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


Изоҳлар

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2019-09-10 11:36:02

14.04.1999 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунига биноан, Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади Мазкур қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни билан танишиб чиқишингизни ҳамда, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ўрнатилган тартибда мурожаат этишингиз тавсия этилади.

Пулатов 2019-09-10 09:17:07

Кукаламзорлаштириш ва обадонлаштириш ташкилотларига юбориш максадга мувофиқ Мининфаком ваколатига кирмайди.

Пулатов 2019-09-10 09:16:49