Абдурахмонова Камола Абдунабиевна

Таклиф Тошкент вилояти 2019-08-30 16:23:07

Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Масалбой ҚФЙ, Иқбол 7, 1 берк кўчаси, яшовчи аҳолиси махалламизга Газ тақсимловчи пункт алохида йўқлиги сабабли, қўшни кўчалардан табий газни вақтинчалик қўшни кўчадан рухсат сўраб фойдаланиш учун тортиб олиб келганмиз. Қишки мавсумда табий газ босими тушиб кетади, масофа узоқлиги ва истеъмолчилар сони кўплиги сабабли доимий яшаш жуда оғирлашиб қолади, қўшни кўча аҳолиси узиб қўйиш мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.18йилдаги 22-сон қарорига асосан газ таъминоти ташкилоти Табиий газдан фойдаланиш қоидалар талабларига мувофиқ табиий газдан фойдаланиш қоидаларини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт. Бизни кўчамизга алохида маиший истеъмол учун Газ тақсимловчи пунктни (ГРП) ускунасини давлат тарафидан ажратиб ва ўрнатиб беришингизни сўраймиз.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги


Изоҳлар