Умарова Феруза Одиловна

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 13:12:40

Эктракорпорал уруғлантиришга 2019 март ойида рухсат берувчи қонун қабул қилинди. Лекн ҳали ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги реглементни тасдиқламагани учун хусусий клиниалар ЭКУ амалиётини амалга оширолмай келяпти ва кўплаб беморлар яна чет давлатга чиқиб давонишга мажбур бўляпти. Қачон бу масала ҳал бўлади

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонун (№ ЎРҚ-528) жорий йилнинг 11 март куни имзоланди. Мазкур Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш билан биргаликда ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишда ишлаб чиқилган тартибни ҳуқуқий бахолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда олиб борилмоқда. Эктракорпорал уруғлантириш ёрдамчи репродуктив технологияларнинг усулларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, ушбу усул республикада тиббиёт амалиётида янги услуб бўлганлиги учун ҳуқуқий баҳолаш мезонларидан ўтказилиши лозим. Ушбу усулни амалга ошириш учун мазкур ҳуқуқий – меъёрий ҳужжат билан бирга тасдиқланади. Ҳозирги кунда мазкур жараён олиб борилмоқда.

Изоҳлар