Ходжиев Икромжон Шавкатович

Таклиф Тошкент вилояти 2019-08-06 13:05:26

Ассалому алайкум. Такдир таказоси билан менинг боламда АУТИЗМ мавжуд, ушбу ментал бузулиш холати Узбекистон конунчилигига кура ва Узбекистон Согликни Саклак конунлари асосида ушбу АУТИЗМ холати касаллик хисобланмайди(у рухий холат сифатида каралади) ва уз узидан бу болаларга АУТИЗМ диагнози билан ногиронлик расмийлаштирилмайди. Лекин ушбу АУТИЗМнинг хар хил куринишлари бор Каннер, Ретта синдромлари бор болаларни жуда оддий ижтимоий хаётга мослаштириш кийин, хатто ногирон одамларга караш бир хилда осонрок, бу болаларга карашга нисбатан. Таклифим Аутизм диагнози куйилган болаларни ногиронлик расмийлаштириш руйхатига кушишини таклиф киламан.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Аутизм хасталигини ақлий заифлик билан кечадиган турлари ва Каннер, Ретта синдромлари бор болалар ногиронлик расмийлаштириш рўйхатига киритилган.

Изоҳлар