ХОЛИКОВ ЖАМШИД АБДИНОСИРОВИЧ

Таклиф Қашқадарё вилояти 2019-08-06 19:33:05

Мени таклифим: Каммунал туловларни онлайн тарзда вилоят ва туманлар микёсида e-kommunal сайтида абонент рақами буйича тулов утказиш тизим яратилмаган. Барчада телифон бор, пластик картасидаги маблағни коммунал туловларига уйдан чиқмаган ҳолда йуналтириш имкони мавжуд (click, upau, payme, mobile ilovalar) оркали. Йул харажати, вакт, сарсонгарчилик, қоғозбозликдан ҳоли бўлган ҳолда тизимига ўтишимиз аллақачон вақти келди. Бироқ сув, мусор, газ,( электор энергиясидан ташқари) ва бошқа. Ўзбекистон бўйича барча уй-жойи бор аҳоли кадастр рақамига бириктрилган ҳолда тўловларни онлайн амалга оширишда абонент рақамлари берилса, худди электр энергияга абонент рақами орқали телифондан ёки кампютердан шахсий кабинети орқали осон, тез ва қулай биллинг тўлов тизими орқали ўтказиб, қарздорлигини кўриб бориш имкони ҳам пайдо бўларди. Бу каммунал ташкилотларни иш самарадорлигини кескин оширган булар эди. Ҳисоб-китоб ҳам реал олиб бориш орқали нореал қарздорликлар келиб чиқмайди. XXI аср каммунал қоғоз йиғадиган эмас, электрон ҳисобот олиб борадиган давр.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Сувоқова корхоналарига тадбиқ этилган автоматлаштирилган биллинг тизими Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг маълумотлар базасига интеграция қилинган. Сabinet.mjko.uz Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг сувоқова корхоналари аҳоли истеъмолчилари учун шахсий кабинетлар ва MJKOCabinet истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида шахсий кабинетнинг махсус мобил илова яратилди. Ҳозирги кунда шахсий кабинетдан фойдаланиладиган абонентлар сони 2071 нафарни ташкил қилмоқда. Шахсий кабинетларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни онлайн (реал вақт) режимида қабул қилиш интерактив хизматлари йўлга қўйилган. Шунингдек шахсий кабинетларда коммунал тўловларни учун электрон тўлов тизимлари (Munis, U-Pay, Click, Payme, Paymo, Paynet) орқали тўловларни амалга ошириш, ҳисоблагич кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни узатиш имконияти мавжуд. Ушбу шахсий кабинет аҳоли яъни (1гурух-аҳоли) истеъмолчиларига: - қарздорликларини кўришлари - ҳисобланган сувоқава хизматлари миқдори; - тўланган тўловлар тўғрисида маълумотлар олиш имкониятлари; - сув ўлчагич ларини синовдан ўтказилгани тўғрисида маълумотлар (сертификат)ни жўнатиш; - сув ўлчагич оҳирги кўрсаткичларини жўнатиш - сувоқова корхонасига мурожаатларини жўнатиш имкониятлари яратилди.

Изоҳлар