Doniyor Usmonov Imomali o'g'li

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-16 19:20:12

Assalomu alaykum man IT bo'yicha bepul kursla yoki arzonroq kursla bo'sa yaxshidi acha yosh dasturchilar ko'p, lekin ko'pchilini puli yetmidi shunga mani taklifim bepul yoki arzonroq kurslar bo'sa yaxshidi, raxmat oldindan e'tibor uchun


Изоҳлар

Хакбердиева Машхура Курбоновна 2019-09-10 10:46:53

Дониёрбек, жуда яхши мавзуни кўтарибсиз. Мени ҳам шунга ўхшаш фикрларим бор. Сизга қўшиламан. Ўзбекистонда демографик ўсиш-яъни аҳолининг табиий ўсиши юқори. Натижада ишсиз ёшлар кўп. Ишсизлик муаммолар, оила ажралишлари, жиноятларни келтириб чикаради. Ёшларни АТ сохасидаги дастурчиликка. инглиз ва рус тилларига ўқиш (жуда арзон пулга ёки маълум қисмини текин) учун ҳукумат ёки ёшлар иттифоқи каби ташкилотлар томонидан ўқув курслари ташкил этиш керак. Яхши мутахассисларни танлаш керак. Ёшларни ўқитишга инсофли волонтёрлар ҳам чиқиши мумкин. Ёки бюджетдан пул ажратиш мумкин. АТ дастурчилиги (программистлик)ни, рус ва инглиз тилларини билган ёшлар албатта иш топиб кетишади. Ўзбекистонда бўлмаса, масофавий (дистанционно) тарзда бошқа мамлакатлардан буюртма асосида ишлашлари ва даромад топишлари мумкин. Бу касбга имконияти чекланганларни ҳам ўргатиш масаласини кўриб чиқиш керак. Ҳар бир ёш ўз оиласи даромадини, турмуш даражасини оширарди, иш билан банд бўларди. Россияга мардикорчилик қилиб юрмасди. Бу билимларни билган ёшлар, кейинчалик ўз фарзандлари ҳам шу услубда тарбиялайдилар. Шу билан мамлакат зиёлилари ва турмуш даражаси ошади.