Абдурахмонов Азамат Останақулович

Таклиф Сурхондарё вилояти 2019-08-06 18:55:52

Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилиши, ҳудудларда вилоят марказлари (шаҳарлар) ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар Қашқадарё вилоятида 2 та (Қарши-вилоят маркази, Шахрисабз-вилоят маданий маркази), Самарқанд вилоятида 2 та (Самарқанд-вилоят маркази, Каттақўрғон-саноат маркази) ва шунга ўхшаш мисоллар келтиришимиз мумкин. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 1 та вилоятга бўйсунувчи шаҳар мақоми фақат Термиз шаҳрида бор. Вилоятнинг маъмурий-худудий тузилиши жиҳатидан вилоятнинг шимолий қисмида жойлашган Денов туманининг вилоятга бўйсунувчи шаҳар Денов шаҳри мақомини (қайтариш) беришни таклиф этаман. "Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси" Дастурига киритиш ва Денов шаҳрини (комунал, ижтимоий ва иқтисодий ) комплекс ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларга киритиш зарур.


Изоҳлар