Шомуродов Ҳабибулло Файзуллоевич

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 18:14:40

Ассалому-алайкум. Биз Тошкент шаҳрининг Яшнабод тумани, Маърифат маҳалласида яшаймиз. Маҳалла ҳудудида кўп қаватли уйларнинг қурилиши муносабати билан (Обод макон маҳалласи) маҳалла аҳолисининг кўп йиллик орзуси амалга ошди, яъни канализация ўтказилди. Қашқадарё кўчасида канализация 2018 йилнинг март ойида, бошқа кўчаларда кейинроқ ўтказилди. Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек эди. Аммо канализация ўтказилганидан кейин бошқа бир муаммо пайдо бўлди. Бу муаммо жараённинг охиригача етказилмагани билан боғлиқ. Табиийки, канализацияга халқ бирин-кетин улана бошлади. Лекин бизнинг кучалардан ўтказилган канализация қувурлари, афтидан, марказий қувурларга уланмаганга ўхшайди. Чунки айрим канализация қудуқлари яқинидан бадбўй ҳид таралиши туфайли ўтиб бўлмайди. Бу антисанитария ҳолатини келтириб чиқармоқда. Муаммо юзасидан Яшнабод туман канализация бошқармасига телефон қилдиқ ва улардан канализацияни қурган фирма уларга ишни топширмаганини ва шунинг учун улар бунга жавоб бермаслиги тўғрисида жавоб олдик. Сўнг шаҳар канализация бошқармасига мурожаат қилдик. Улардан ҳам шунга яқин жавоб бўлди. Эмишки, биз канализация ўтказган ташкилотни топиб ишни охирига етказиб беришини талаб қилишимиз керак экан. Биз у ташкилотни қандай ва қаердан топамиз? Наҳотки пойтахт кўчаларидан ўтказилган канализацияларни ким томондан амалга оширилганини на туман канализация бошқармаси, ва на шаҳар канализация бошқармаси билмаса. Унда савол туғилади: агар оддий масалани ечимини топишга ёрдами тегмаса район ва шаҳар канализация бошқармасини нима кераги бор? Бизга шу масалани ҳал қилишга ёрдам беришингизни сўраймиз.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Изоҳлар