Қутлимуротов Азиз Рузимович

Таклиф Тошкент вилояти 2019-08-06 17:59:36

Assalomu alaykum: Umumtalim maktablarda ishlovchi chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlik raxbarlari hamda o‘qituvchilar barchasi erkaklardan iborat,bir mllion uch yuz ming oylik belgilangan, barcha biladi bu pul bilan oila tebratish qiyin manashu dolzarb masalani hal qilish iloji borm? Javob uchun oldindan rahmat!

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбарининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорининг 2-иловасида тасдиқланган “Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари” асосида белгиланган.

Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади.

Ҳозирги кунда умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбарининг амалдаги базавий тариф ставкаси мактабнинг гуруҳига мансублигидан келиб чиқиб, 1 268 543 сўмдан 1 550 643 сўмгача белгиланган.


Изоҳлар