Султонов Мақсудхон Дадахонович

Таклиф Наманган вилояти 2019-08-06 17:35:55

Менинг таклифим хозирги кунда долзарб муаммога айланган "мажбурий меҳнат" масаласида . Хозирги кунда фақатгина ободонлаштириш ишлари, хашарлар ва шунга ўхшаш хўжалик ишларига ноқонуний жалб етилган холатлар "мажбурий меҳнат" сифатида диққат марказида турибди. Аммо танганинг орқа томинида "мажбурий меҳнат"нинг таг томири яширинча қолиб кетмоқда. Меҳнат кодексида иш куни 8 соатдан иборат, хафтада умумий 40 соатдан ошмаслиги кераклаиги такидлаб ўтилган. Лекин бунга Ўзбекистон худудидаги бирорта хокимят, ижро органлари, прокуротура, ички ишлар , МИБ, умуман олганда 90% буджет ташкилотлар амал қилмайди. Енг ачинарлиси ёшларни тўғри йўлга бошловчи , ёшларни тарбияловчи "Ёшлар иттифоқи" нинг қуйи бўғинигача ходимлар хар куни иттифоқ раисларнинг тазийқи остида 12 соатлаб ишлайди. Ушбуларни инобатга олган холда таклиф: 1.Касаба уюшмалар фаолиятини тубдан ислох қилиш. 2. Касаба уюшмалар қошида "мажбурий меҳнат"га қарши курашиш инспексия ташкил етиш. 3. "Мажбурий меҳнат"га йўл қўйган хар қандай даражадаги рахбарга қатий чора белгилаш.


Изоҳлар

Юсупов Алишер Хасанбаевич 2019-08-13 11:38:00

банклард ой охирида тунги 12 00 кадар ишлатиш ва хак туламаслик