Шоназаров Бобур Шоди угли

Таклиф Навоий вилояти 2019-08-06 17:35:18

Мени кийнаётган савол Давлат Солик кумитаси билан боглик. 1) Жисмоний шахслар уз тадбиркорлик фаолиятини (яъни юридик шахс сифатида) Давлат хизматлари маркази оркали руйхатдан утганидан бошлаб нега хеч канака тадбиркорлик фаолиятини бошламасдан турибок Давлат солик кумитасига хисобот юбориши ва хеч канака фойда олмасдан туриб мажбурий корхона рахбари узига узи ойлик иш хаки белгилаб ундан солик тулаши керак. Ахир хеч каерда ишламайдиган фукаро хали фойдага кирмасдан каердан солик тулашга маблаг топа олади. Мисол тарикасида озик- овкат махсулотларини етиштираман деган юридик шахс полиз экинларини етиштиргунча камида бир икки ой керак булади. 2) Нега бир фукаро 2та корхонада ишлаб 2 томонлама солик тулаши керак.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

1) Солиқ кодексининг 34-моддасига асосан солиқ мажбуриятини бажариш учун солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туриши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаши шартлиги белгиланган.

Шунга кўра, юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг белгиланган тартибда молиявий ва солиқ ҳисоботларини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиб бориши лозим бўлади.

Меҳнат кодексининг 154-моддасига мувофиқ иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ўрнатилган муддатларида тўлаб бориши шарт.

2) Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жисмоний шахсларнинг жами даромадига киради.

Шундан келиб чиқиб, икки ва ундан ортиқ корхона ва ташкилотларда ўриндошлик асосида меҳнат қилиш натижасида олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга алоҳида тартибда белгиланган 12 фоизлик ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланиши лозим бўлади.


Изоҳлар

Юсупов Аплишер Хасанбаевич 2019-08-13 11:36:05

тулик куллаб куватлаймиз,хисобот топширмаса автоматик 0 булиши керак