Муродов Журабек Сарварович

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 17:07:13

Олий маълумотлиман, Тошкент Ахборот технологиялари Университетини тамомлаганман. Узим жиззах шахрида тугилган булсамда, 10 йилдан бери Тошкент шахрида инженер дастурчи булиб ишлайман. Прописка деган ахмокона тизим сабабли халигача уй-жой ололганим йук (маблагим етади, худога шукр). Якинда фарзандларим мактаб ёшига етади ва доимий турар жой билан таъминлашга мажбурман (ижарада яшаб, мактабдан-мактабга сакраб юриб, укишлари расво булишидан куркаман). Тошкентдан квартира сотиб олиш учун кетадиган маблагга (прописка кушиб бериладиган квартиралар назарда тутилмокда) дунёнинг исталган ривожланган давлатидан квартира сотиб олиш мумкинлигини жуда яхши биламан. Уз вилоятимга кайтиб чанг босган снослар ичида ишлашни, яшашни истамайман. Фарзандларим яхши шароитда улгайишини хохлайман. Шундай экан прописка муаммоси сабаб Узбекистон фукаролигидан воз кечиб булса хам бошка давлатга бутунлай кучиб кетишни афзал биламан. Мен каби олий маълумотли, уз касиби, хунарига эга, замонавий фикрловчи ёш авлод четга чикиб кетаверса Узбекистонни куни якин йилларда кулидин бир иш келмайдиган берсанг ейман, бермасанг уламан, "иш булса ишлайманда" деб ётувчи текинтомок ёшлар ва нафакахурларга колиши турган гап. Ушбу портал нимма максадда очилди, бунисини билмадим. Фукароларнинг муаммосини хукуматга етказиш деб тушундим ва бугунги кундаги жуда куплаб мен каби ва чет элга бутунлай кучиб кетаётган фукароларнинг муаммоси булмиш прописка масаласи яхшилаб уйлаб курилишини истадим. Балки энди етар шунча пул ишлашгани, вилоятларда хам кимматбахо уйларни прописка учун сотиб олувчилар колмади (оладиган олиб булди). Энди прописка тизимини бекор килиш вакти келгандур балки. (Лекин аллакачон чет элга "суриш" вакти келгани аник! Ватанни севиш, оилавий ришталар, ва озрок "маърифат" ушлаб турибди холос...) P.S. Инсон ресурслари, билимли кадрлар учун кураш авжига чикаётган бир паллада Узбекистон улкан кадамлар билан оркага караб кетмокда. Чет элгади улкан салохиятли ватандошларни Узбекистонга кайтариш урнига, борларини хам чикиб кетишган мажбур этмокда. Рахмат лекин (мусаффо осмон учун)!

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


Изоҳлар