Ahmedov Sherzodjon To'lqin o'g'li

Таклиф Бухоро вилояти 2019-08-06 17:01:06

Hozirgi kunda o'qituvchilarni jamiyatdagi o'rnini yanada yuksaltirish ishlari olib borilmoqda. Ish haqi ko'tarildi, ammo poytaxtda ko'pchilik o'qituvchilikni ortidan keluvchi daromadiga o'qituvchilikni tashlab ketishadi, Shunga qo'shimcha qilib viloyatlarda ham kasbini sevuvchi o'qituvchilar mavjudligi inobatga olinib, Toshkent shahrida ishlashi, va uy joy sotib olish uchun propiska (agar chindan ham ma'lum muddatgacha masalan 10-15 yil ishlash sharti bilan) ga kirish ochilsa yaxshi bo'lardi, viloyatlarda jonkuyar o'qituvchilar juda ko'p.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида, ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади деб қайд қилинган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2016 йилдаги 336-сон Қарорининг 1-иловаси билан, Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга Ҳалқ таълим вазирлиги киритилган. Умумтаълим мактаблари Ҳалқ таълим вазирлиги тасарруфига кирганлиги муносабати билан, Ҳалқ таълим вазирлигининг илтимосномасига асосан, унинг қуйи тизимларда фаолият юритаётган ишчи ва хизматчилар Қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ доимий прописка қилиниши мумкинлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган рўйхатнинг 11-бандида Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.

            Бунга кўра, вазирлик томонидан агарда ҳақиқатан ҳам маълум мутахассисга эҳтиёж сезилса ҳамда у вазирлик томонидан таклиф этилган бўлса ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказилиши бўйича туман ички ишлар бўлимларига Илтимосномалар киритилади.


Изоҳлар