БОЗОРОВА НИЛУФАР ЖУРАЕВНА

Хабар Қашқадарё вилояти 2019-08-06 16:44:23

ҚАРШИ. “Мен – Нилуфар Бозорова, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Қорақўл кўчаси 43а-уйдан мактуб йўлламоқдаман. Болаликдан туғма ногиронман. Диний-экстремистик оқимга аъзоликда айбланган турмуш ўртоғим 20 йилдан буён озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтамоқда. 2004 йил бэл чурраси диски ог'ир апиратсия булдим ва бир умирга 2 томонлама ногрон булиб к,олдим. 3 нафар фарзандим бор. Неча йиллардан буён эҳтиёжманд оилалар рўйхати турамиз. Бош фарзандим чет елга юк,чилик сабабли.пул топиш учун кетаётган пайти уни тухтатдим ва ук,иб олим булишини давлатга фойдаси тегишини буйурдим ногронлигим учун оладиган нафак,ам билан репититорга к,уйдим. Хозирда у ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ талабаси. Приздентнинг сиёсати туфайли умидим уйг'онди. президент к,онунни бузаётган карши шахар хокими ж.фозиловнинг адолатсизлигидан луттибозлигидан бехабар булиб. Ногронларга аталган уй олишим учун хужатларимни хокимликга топширдим. 2019 йил январь ойида Вазирлар Маҳкамасининг 285-қарори ҳамда тегишли комиссия хулосаси асосида бизга 3 хонали уй ажратилди. Қайта комиссия ўтказиш қонунга зид бўлса-да, шаҳар ҳокими менга уй бермаслик йўлини қилди. Ва уйни бошкага берди. Буни курган вилоят прократураси жим турди.вилоят адлияси такдимнома киритди уй берилсин коммисия бир марта булади деб. Афсуски Шахарни сотиб олган хоким буларни хам жим к,илди. Мен тушкунлигда турган пайтимда. 2019 йил 29 апрелда ишчи гуруҳи диний-экстремистик оқимга аъзолик учун жазо ўтаётган маҳкумлар оиласи билан суҳбатлашди. Булган к,онун бузарчилик учун вилоят прокрори Б.Э.ЮСУПОВ мендан узур суради ва ишчи гурух вакиллари хокимни к,котик, огохлантиришди. Шу тариқа вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бизга 2хона уй ажратилганини ва 10 кундан кейин беришини айтди, вилоят прокрори буни ўз назоратига олди. Аммо яна бизга уй берилмади . Кейин мени хеч каерга мурожат к,илмаслигим учун. Шахар хокими эса 0,2 сотих ер ажратиб, икки хонали уй қуриб беришга ваъда қилишди. Аммо бу ваъда ҳам қоғозда қолиб кетмоқда. Матбуотда ҳукуматимиз ногирон аёлларга ёрдам бераётгани ҳақида хабарлар чоп этилмоқда. Ёки менинг турмуш уртог'им сийосий махпуз булганлиги сабабли к,онунларни менга алок,аси йук,ми?

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Изоҳлар

Yavbosarov Nodirbek Shokir o'gli 2020-11-11 23:16:24

Омад ого

Улугбек Мухаммадиев 2019-08-21 00:38:36

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсманга)га мурожаат килинг. Турмуш ўртоғингиз ва уй -жой масаласи бўйича ариза билан мурожаат қилинг. Қонун доирасида ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.