Кенжаев Уткир Исакулович

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 16:21:56

Ўзбекистон Республикаси қуйидаги байрам кунлари жорий қилинган: 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни 26 январь - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмат органлари ходимлари куни 5 апрель - Давлат хавфсизлик хизмати куни Апрель ойи биринчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни 8 апрель - Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни Май ойи учинчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни 27 июнь - Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Июнь ойи охирги якшанба куни - Ўзбекистон Республикаси Савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни 30 июнь - Ўзбекистон Республикаси ёшлар куни Август ойи биринчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни Август ойи иккинчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси қурилиш сохаси ходимлари куни Август ойи учинчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси Хаво Флоти куни 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни Ноябрь ойи иккинчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни Декабрь ойи иккинчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни Эътибор беринг! Ўзбекистон Республикасида тижорий мулк эгаси бўлмаган фуқаролар хам бор, манбаи шахсий меҳнат кучини сотиш бўлган ёлланма ишчи хамда ёлланма деҳқонлардир. Фермер даласида ишлаётган ёлланма деҳқонга қанча ойлик иш хаққи тўлаяпди, Фермердан сўраб кўрганмисиз, Фермер бераётган иш хақи ёлланма деҳқонни турмуши учун етарли ми? Ижтимоий мухофазага эгами? Инвестор корхонасида ишлаётган ёлланма ишчига қанча ойлик иш хаққи тўлаяпди, Инвестордан сўраб кўрганмисиз, Инвестор бераётган иш хақи ёлланма ишчини турмуши учун етарли ми? Ижтимоий мухофазага эгами? Меҳнаткашлар меҳнатини қадирлаш, меҳнаткашлар меҳнатини хурмат қилиш, меҳнаткашлар меҳнатига эътибор қаратиш вақти келмадимикин? Меҳнаткашлар меҳнатини қадирлаш, меҳнаткашлар меҳнатини хурмат қилиш, меҳнаткашлар меҳнатига эътибор қаратиш вақти келмадимикин? Мисол учун: Меҳнат ва меҳнаткашларга бағишланган кунлар ва байрамлар ер сайёрамизнинг 142 Давлатларида хар ҳил саналарда нишонланади. Масалан: Россия Федерациясида 1 май куни Баҳор ва меҳнат барами нишонланади. Ушбу байрам куни қўшни Тожикистон Республикасида хам нишонланади, қўшни Қозоқистон Республикасида Қозоқистон халқи бирлиги байрами нишонланади. Белоруссия, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Шри-ланка Республикалари хам меҳнат байрамини нишонлашади. Японияда меҳнат учун миннаддорчилик куни “День благодарности труду” 23 ноябрь куни нишонланади. АҚШ да меҳнат байрамини (инглиз тилида – Labor Day) сентябрь ойи биринчи якшанбасида нишонлашади. АҚШ да меҳнат куни биринчи марта Нью-Йоркда 1882 йил 5 сентябрда нишонланган. Юқоридаги маълумотлардан аён бўлдики, Дунёнинг 142 та Давлатларида Меҳнат ва меҳнаткашларга бағишланган кунлар ва байрамлар нишонланмоқда, лекин Ўзбекистон Республикасида расман меҳнат ва меҳнаткашлар куни ва байрами белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, меҳнаткашлар меҳнатини қадирлаш, меҳнаткашлар хуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида календар йилни байрамлардан бўш кунини Ўзбекистонда расман меҳнат ва меҳнаткашлар куни деб белгилаш ва меҳнаткашлар шарафига байрам нишонлашни таклиф қиламан.


Изоҳлар