Бердиеров Фахриддин Эркин угли

Таклиф Навоий вилояти 2019-08-06 16:20:04

ДХМ да бир йуналиш фаолиятини мукаммаллаштириш. Аукциондан нотурар жой ютиб олиб, ер жойни руйхатдан утказиш учун Дхмга голиблик баенномасини билан борсангиз, ходимлар сизни худудий кадастр булимига ер-жойни ракамини аниклаш учун жунатади, кадастрга борасиз, у ерда баенномага калам билан, черновик сифатида 20та ракамдан иборат сонларни езиб беради. Кайтиб келиб Дхмга баенномани берасиз ва запрос жунатади, айтишича 1060 буйича. Эртага яна келасиз, шунда калам билан езилган ракамларни комп.да езиб печат куйиб беради. Таклиф: аукционни ташкиллаштириш электрон платформада бажарилса, сотиладиган ер-жой олдиндан маьлум булса, фукаро кадастрга бориб юрмасдан бирдан дхм запрос берсин, платформадан олсин маьлумотни одамларни овора килмасдан.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандда кадастр йиғмажилдининг йўқлиги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Шу муносабат билан ушбу Низомнинг 15-банди бешинчи хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим: “кадастр йиғмажилдининг йўқлиги” (аукцион натижалари орқали ажратилган ер учаскалари бундан мустасно).

Изоҳлар