Кенжаев Уткир Исакулович

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 16:19:47

Тошиссиққуввати Давлат унитар корхонаси, кўпквартирали уйни иситиш тизими учун, иссиқ сувни, кўпквартирали уйнинг подвалигача етказиб бериш мажбуриятини олган, кўпквартирали уйни иситиш тизимини эксплуатация қилиш, таъмирлар, ишга тушириш, иситиб бериш эса Хусусий уй жой мулкдорлар ширкати зиммасида. ( Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори №5 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг Қарори №194 ) Эътибор беринг! Тошиссиққуввати иситиш тизими учун иссиқ сувни кўпквартирали уйни подвалигача етказиб бериб, кўпквартирали хонадонларнинг квадрат метридан (Хонадонлар исимаса хам ) иситиш тизими учун хақ ундиради. Хонадон эгалари иситиш тизими учун пул тўламаган тақдирда Тошиссиққуввати хонадон эгасини судга бериб, иситиш тизими учун пулни ундириб олади? Тошиссиққуввати хусусий уй жой мулкдорлари ширкатини айланиб ўтиб кўпквартирали хондон эгаларидан иситиш тизими учун пул ундиради? Кўриб турибсизки, хусусий уй жой мулкдорлари Ширкати, кўпквартирали уйни, иситиш тизими бўйича, хонадон эгалари олдида хеч қандай масулияти, мажбурияти хамда жавобгарлиги йўқ. Бошқача қилиб айтганда иситиш тизими бўйича Ширкат билан хонадонни боғлаб турувчи омил йўқ. Нима учун, Тошиссиққуввати кўпквартирали уйда яшовчи хонадон эгаларини судга бериб иситиш тизими учун пул удириши керак ? Нима учун Тошиссиққуввати хусусий уй жой мулкдорлари ширкатини судга бермайди? Тошиссиққуввати билан Кўпквартирали уйни иситиш тизими бўйича шартномада масулият юклатилган ШИРКАТ хам бор? Кўпквартирали уйнинг Иситиш тизими учун хақни (пулни) хонадон эгалари хусусий уй жой мулкдорлари ширкатига тўлаш керак, Ширкат Тошиссиққувватга тўлаш керак, шунда адолат ўрнатилади. Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, Хусусий уй жой мулкдорлари ширкатини, кўпквартирали уйнинг хонадонлари олдидаги масулиятини, мажбуриятини ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Тошиссиққуввати иситиш тизими учун пулни (хақни) хусусий уй жой мулкдорлари ширкатидан ундиришни жорий қилишни таклиф киламан.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш


Изоҳлар

Саидниязов рашиджон бекимматович 2020-12-21 21:40:46

Бу фикрни тулик куллаб кувватлайман