Кенжаев Уткир Исакулович

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 16:17:20

1990 йилигача 10 йиллик умумий ўрта таълим тизими жорий этилган эди. 1990 йилдан 11 йиллик таълим тизимига ўтилди, мисол учун 5 синфни битирганлар бирданига 7 синфга ўтиб кетишди. 11 йиллик таълим тизимини жорий қилинишини сабабини қуйидагича тушунтиришди: Бошланғич таълим 3 йил эди, Психологларни назариясига кўра 3 йиллик бошлағич таълим ўқувчига савод чиқаришига етарли эмас деб билишди, шунинг учун 4 йиллик бошланғич таълимга ўтишни жорий қилишди. Бошланғич таълим 3 йил эмас 4 йил этиб белгиланди, натижада умумий ўрта таълим 10 йиллик (Интенсив) таълим тизимидан 11 йиллик (Экстенсив) таълим тизимига ўтиб қолди. Экстенсив таълим тизимидан Интенсив таълим тизимига ўтиш даври келмадимикин? Бошланғич таълимни (савод чиқаришни) ўқувчилар 3 йилда ўзлаштириб олмоқдалар, 4 чи йили вақтларини бекорга ўтказишмоқда. Бошланғич таълимни 4 йил эмас 3 йил қилиб белгиланса мақсадга мувофиқ бўлади. Касб ҳунарга интилувчи ўқувчиларни, касб хунарга йўналтириш керак, касб ҳунарга интилган ўқувчиларни 8 синфни битириб, тўлиқсиз умумий ўрта маълумотли аттестат бериб, касб хунар билим юртларига, касб хунар эгаллашлари учун ўқишга юбориш керак. Билимга интилувчи ўқувчиларни умумий ўрта таълим мактаблариида олиб қолиб 9 чи ва 10 чи синф дарсликларини мукаммал ўргатиб, олий таълимга тайёрлаш керак, 10 чи синфни битириб тўлиқ умумий ўрта маълумот олганлигини тасдиқловчи аттестат бериб олий таълимга ўқишга киришига омад тилаш керак. Таклиф: Бошланғич таълимни 3 йил қилиб белгилашни, 1 синфга 7 ёшдан қабул қилишни, 8 синфни битирган ўқувчиларга, тўлиқсиз ўрта маъумотли аттестат бериб, касб хунарга йўналтиришни, 10 синфни битирган ўқувчиларга тўлиқ ўрта маълумотли аттестат бериб олий таълимга йўналтиришни, жами олинганда 10 йиллик умумий ўрта таълимни жорий қилишни таклиф қиламан.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 15 июлда узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масаласига бағишланган мажлис ўтказилган. 

Ушбу мажлис баёнида узлуксиз профессионал таълим тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини киритиш белгиланган.

Мазкур ҳужжат лойиҳасида таълимнинг халқаро стандартлари квалификациясига мос касб-ҳунар таълими тизимини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда касб-ҳунар таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш тизимини ҳам ислоҳ қилиш режалаштирилган. 

Шу сабабли, мурожаатда кўтарилган умумтаълим мактаблари тасарруфига берилган касб-ҳунар коллежлари ўқув устахоналарида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил қилиш, уларга юридик мақом бериш, штатлар ажратиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш имконияти мавжуд эмас.


Изоҳлар