Rasuljon Mirsoliyev Yoqubjanovich

Таклиф Наманган вилояти 2019-08-06 15:49:10

Assalomu alaykum Hozirgi kunda namangan shahri va tumanlarida yul ustki qismlariga tezlikni pasaytirish maqsadida dunglik paydo bulmoqda shu dunglikni jahon andozalariga mos ravishda qilinsa maqsadga muvofiq bular edi masalan koreya respublikasida yul ustki qismlari andozaga muvofiqdir

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш Юклаб олиш

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти” унитар корхонаси томонидан “Сунъий нотекисликлар. Умумий техник талаблар. Қўллаш тартиби” Давлат стандарти лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда тасдиқлаш учун “Ўзстандарт” агентлигига тақдим этилган. Унда техник ва умумий талаблар, сунъий нотекисликлар назорати услуби, сунъий нотекисликларни қўллаш қоидалари ва уларни қайси ҳолатларда ўрнатиш мумкинлиги ҳамда йўлларнинг сунъий нотекисликлар бор участкаларини йўл ҳаракатини ташкил қилишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш тартиби белгиланган. Шу билан бирга сунъий нотекисликларнинг йўл-транспорт ҳодисалари камайишига таъсирини ўрганиш мақсадида Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 20 июлдаги 317Ф-сонли фармойишига асосан Наманган вилоятининг бир қатор автомобиль йўлларига вақтинча сунъий нотекисликлар ўрнатилган ва бугунги кунда ушбу йўналишда таҳлиллар олиб борилмоқда. “Сунъий нотекисликлар. Умумий техник талаблар. Қўллаш тартиби” Давлат стандарти тасдиқлангандан сўнг автомобиль йўлларига вақтинча ўрнатилган сунъий нотекисликларнинг ушбу ҳужжат талабларига мослиги қайтадан ўрганиб чиқилиб, талаб даражасига келтириш чоралари кўрилади.

Изоҳлар