Zokirov Abror Azim o'g'li

Таклиф Бухоро вилояти 2019-08-06 15:33:40

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг йиғилишларини жонли эфирда тўлиқ намойиш қилиш ҳақида Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш, уларда дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали Олий Мажлис палаталарининг йиғилишлари тўлиқ равишда жонли тарзда эфирга узатилиши керак деб ҳисоблаймиз. Бу халқимиз, айниқса, ёшларнинг парламент ҳаёти билан яқиндан танишишига ва ҳуқуқий саводхонлигининг ошишига хизмат қилади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистон 24” телеканали орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг йиғилишларини жонли тарзда тўлиқ намойиш қилишни таклиф қиламиз.


Изоҳлар