Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 14:57:27

Внести в Закон "О охране здоровья граждан" И Закон "О санитарном благополучии населения",следующие пункты: 1.Запретить установку антенн мобильной(сотовой)связи,вблизи детских садов,общеобразовательных школ,в том числе,и не государственных,и жилых домов. 2.Определить расстояние и санитарно защитную зону,в размере не менее 100 метров от вышеуказанных обьектов.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳозирги кунда мобил алоқа операторлари томонидан ўрнатилаётган антенналарнинг  жойлаштирилиши ҳамда улардан ажралаётган электромагнит тулқинларининг аҳоли турар жой пунктларига тушиши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган алоҳида “Аҳоли яшаш жойларида радиотехник объектларни жойлаштириш” тўғрисидаги 0295-11 сонли санитария қоида ва меъёрлари асосида назоратга олиб борилади.

Ушбу санитария қоида ва меъёрлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида антенналардан ажралаётган электромагнит майдон тўлқинларининг аҳоли турар жой пунктларига тушиши 2,5мкВт/см2дан ошмаслиги талаб этилади. 

Қўшни давлатлар, Европа давлатларида ушбу миқдор 10 мкВт/см2 дан 400 мкВт/см2 гача меъёр белгиланганлигидан келиб чиқиб, Республикамизда радиотехник объектларни жойлаштирилиши улардан тарқалаётган электромагнит майдон тулқинларининг аҳоли турар жой пунктларига тушиши устидан қаттиқ назоратга олингани кўрсатади.

Ҳар бир ўрнатилиши режалаштирилаётган радиотехник объектларни жойлаштирилиши бўйича Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларидан 4 та босқичда хулосалар олинади. Биринчи босқичда ер танлаш тўғрисидаги хулоса, объектни ўрнатилиши бўйича бирламчи хулоса, лойиҳани кўриб чиқиш тўғрисидаги хулоса ва сўнги ўрнатиб бўлинган объектда электромагнит майдон тўлқинлари ва шовқин кўрсаткичларига ўлчовлар олиб борилиб, радиотехник объектга санитария паспорти бериш. 

Бундан ташқари ушбу санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, даволаш профилактика муассасалари ҳудудларида антенналарнинг ўрнатилиши таъқиқланади.

Кўп қаватли аҳоли турар жой бинолари томида антенналарнинг ўрнатилиши Шаҳарсозлиқ норма ва қоидалари (ШНК 2.08.01-05) талаблари асосида техник қавати мавжуд бўлган уйларнинг томида жойлаштирилишига рухсат берилган. 

Шу билан бир қаторда санитария қоида ва меъёрларининг 6.4.11-банди асосида радиотехник объектларда назорат тариқасида йилда бир марта электромагнит тўлқинлар миқдори ўлчаб турилади.

Мобил алоқа операторлари томонидан ўрнатилган антенналарнинг санитария ҳимоя зонаси ҳар бир ўрнатилган антенна учун алоҳида (инвидуал) белгиланади. Бунга кўра “Аҳоли яшаш жойларида радиотехник объектларни жойлаштириш” тўғрисидаги 0295-11 сонли санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида антенналардан ажралаётган электромагнит тўлқинларининг энг паст тушиш чегараси аниқлаб олинади ва антеннадан ушбу чегарагача бўлган масофа санитария ҳимоя зонаси этиб белгиланади. Ушбу миқдор 5 метрдан 100 метргача бўлиши мумкин.


Изоҳлар

Sharipov Ravshan Radjabovich 2019-08-18 11:09:23

Жуда тўғри таклиф, ҳозирги кунда бу жуда долзарб чунки кучли радиотўлқин инсон организмига сабий таъсир кўрсатади, узоқ муддатда кучли радио тўлқин остида бўлиш рак касалигининг кўпайишига олиб келиши мумкин.