Фурқат Юнусов

Таклиф Тошкент вилояти 2019-08-06 14:31:53

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига асосан, 2017 йилда мамлакатимизда банд бўлган аҳоли сони 13,2 млн.кишини ташкил этган бўлса, шундан 7,9 млн.киши ёки қарийб 60 %и иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат қилмоқда. Норасмий бандлик ҳозирги кунда мамлакатимиздаги энг катта, ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий муаммоларидан биридир. Жумладан, бир томондан расмий секторда ишлаётганлар сонининг нисбатан камлиги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси дефицитини келтириб чиқарса, иккинчи томондан норасмий меҳнат қилаётганлар пенсия ёшига етганда пенсия ололмаслиги сабабли уларнинг турмуш даражаси тушиб кетиши мумкин. Шу ўринда, ушбу муаммога ечим сифатида ҳозирги кунда дунёда ривожланаётган замонавий фаолият турига, аутстаффинг фаолиятига эътиборни қаратиш муҳим деб ҳисоблаймиз.Бироқ, ушбу соҳа бўйича фаолият юритиш учун мамлакатимизда ҳуқуқий база яратилмаган ва ушбу соҳада фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун тегишли ҳуқуқий асослар мавжуд эмас. Жумладан, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунда ҳам, шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунда ҳам ушбу фаолиятни тартибга солиш тўғрисида ва умуман Ўзбекистондаги мавжуд қонунчиликда аутстафинг хизматига тушунча ва таърифлар келтирилмаган. Шуларни ҳисобга олиб, юқоридаги қонунларга тегишли қўшимчалар киритилиши ва бу хизмат турига тушунча ва таърифларни ҳам киритилиши ушбу соҳани ривожланишига жиддий туртки бўлар эди. Қонунчиликка мазкур тегишли қўшимча ва ўзгартиришларнинг киритилиши ва мазкур соҳани ҳуқуқий асосларини жорий этилишига мамлакатда ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муаммога ечим сифатида қараш мумкин. Яъни, биринчидан, ушбу жараён иқтисодиётда “норасмий” банд бўлганларнинг “расмийлашуви”га ва Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва ҳудудий бюджетларнинг даромад манбааларини ортишига ёрдам берса, иккинчидан эса ушбу тартиб орқали пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг турмуш даражасини ортишига хизмат қилади.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 17 январдаги “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-5635 – сон фармони билан тасдиқланган Давлат Дастурининг 143-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунини янги таҳрирдаги лойихаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиниб, қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Мазкур қонун лойихасида аутстафинг тўғрисида тушунчалар киритилган.

Изоҳлар