Хайруллин Фарид Ильдарович

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-07 05:29:00

Приветствую, каждый раз переходя дорогу по пешеходному переходу, меня одолевает тревога, что меня собьют. Машины не останавливаются, иногда демонстративно увеличивают скорость. Необходима компания по предотвращению таких нарушений, ведь под угрозой могут быть наши дети, старики, а самое главное под удар попадают люди с ограниченными возможностями. Привлечение СМИ и ужесточение наказания за элементарное отсутствие уважения к пешеходам, поможет предотвратить случаи с летальными исходами.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган ва 2016 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилган «Йўл ҳаракати қоидалари”га мувофиқ, XVII бобида пиёдалар ўтиш жойларида транспорт воситалари ҳайдовчиларига талаблар қўйилган. Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасим ИИВ ЙҲХББ ва унинг жойлардаги бошқармалар томонидан пиёдаларга нисбатан содир этилаётган қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар белгилаб, шахсий таркибини чорраҳа ва тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида назорат кучайтирилиб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Жорий йилнинг йилнинг 7 ойи давомида пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдаларга йўл бермаган ва бошқа 68053 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ўз навбатида шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” “Умумий қоидалар” бўлими 4-бандида йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари кераклиги ва ушбу бўлим 5-бандида мазкур Қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришлиги белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, ушбу қоидаларнинг “Пиёдаларнинг мажбуриятлари” бўлимида қайд этилган бандлар талабларини бажармаган ҳуқуқбузар пиёда ва велосипед ҳайдовчиси Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишини ҳамда бу борада ДЙҲХХ ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилнинг 7 ой давомида 56384 нафар ҳуқуқбузар пиёдаларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий чоралар кўрилган. Пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, ДЙҲХХ томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, йўл ва кўчаларнинг пиёдалар ўтиш жойлари яқинида ҳамда бошқа ҳавфли жойларда “Сунъий йўл нотекисликлари” тўсиқлар ва йўл белгилари ўрнатилмоқда. Масалан, Наманган вилоятининг пиёдалар ўтиш жойлари ва бошқа хавфли ҳудудларда жами 117 та жойларда “Сунъий йўл нотекисликлари” тўсиқлари ва йўл белгиси ўрнатилди. Навоий вилоятида, хусусан, Навоий шаҳрининг А.Темур, А.Навоий, Ғалабасоқ кўчаларида тунги вақтда ёниб турувчи “Ҳавфсиз пиёдалар ўтиш жойи” ташкил этилган. Тунги вақтларда ушбу ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойи мавжудлиги ҳайдовчиларни пиёдалар ўтиш жойи борлигини олдиндан огоҳлантиради. Шу каби тунги вақтда ёниб турувчи “Ҳавфсиз пиёдалар ўтиш жойи”ни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар