Бабаев Улуғбек Тулкунович

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-08-06 23:58:49

Ассаламу алайкум. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2840, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИГАН ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ҲАМДА ТАМАКИ МАҲСУЛОТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ УЧУН МАХСУС АЖРАТИЛГАН ЖОЙ ВА (ЁКИ) ХОНА ҲАҚИДА АХБОРОТ БЕРУВЧИ БЕЛГИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 549-модда) http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=3074704 . МЖтК 56/1 моддаси "Жамоат жойларида тамаки чекиш тақиланади" ижроси хозирги кунга қадар таъминланмаган бўлиб,шахар хокимлиги тарафидан барча жамоат масканлари мазкур огохлантирувчи пешлавхалар билан жихозланиб, ва чекувчилар учун алохида "КУРИЛКА"лар ташкиллаштирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бириктирилган файлларни юклаб олиш

Юклаб олиш

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни "жамоат жойларида тамаки чекиш тақиланади" жойлаштириш тартиби ижроси хозирги кунга қадар тўлиқ таъминланмаган бўлиб, лекин унинг назоратини олиб бориш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатига кирмаслиги, шу билан биргаликда қонун ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхонага кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурасига “Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифларни 2019 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилишини сўраб хат юборилди.


Изоҳлар