Сайиджонов Илхомжон Икромжон угли

Таклиф Фарғона вилояти 2019-11-15 11:58:34

Ассалому алейкум. Бугунги кунда юртимизда айникса куз киш мавсумида куп кузатилаётган эхтиётсизлик окибатида ёнгинлар чикиши, хамда инсонларнинг соглиги ва мол мулки зарар курмокда. Таклифим; шуларни инобатга олган холда ут учириш тизимини такомиллаштириш яни, 1) янги курилаётган уйлар, автомобиллар ва бошка иншоотларда автоматик ут учириш тизими хамда сигнализация билан жихозлашни йулга куйиш. 2) Ахборот технологиядан фойдаланган холда Автоматик тарзда ут учириш марказига хабар беришни йулга куйиш. 3) Андроид телефонларда тезкор чакирув иловасини яратиш (ут учириш марказида жабрланувчи GPS картада жойлашуви, абонент раками куринган холда)

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги


Изоҳлар

Ўзбекистон Республикаси ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Д.Қамбаров 2020-01-21 12:51:23

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сизнинг Жамоатчилик онлайн платформаси орқали юборган таклифларингизни (янги қурилаётган уйлар, автомобиллар ва бошқа иншоотларда автоматик ўт ўчириш тизими ҳамда сигнализация билан жиҳозлаш, автоматик тарзда ўт ўчириш марказига хабар беришни, шунингдек андроид телефонларида тезкор чақирув иловаларини яратиш) ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 601-сон қарорига асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни, ёнғинларни олдини олиш бўйича 2019-2022 йилларда республика аҳолисига автоматлаштирилган хабар бериш тизимини яратиш борасида зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги замонавий технологияларни қўллаган ҳолда фавқулодда вазиятлар хавфи ёки таҳдидлар тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш учун мобил иловалар ишлаб чиқилди. Шу билан бир қаторда, тезкор чақирувларда GPS қурилмалари орқали вазиятларни кузатиш ва бошқаришда тезкор-навбатчилар томонидан маълумотларни қабул қилиш дастурий аппарат–комплексларини жорий этиш бўйича вазирлик тизимида зарурий ишлар олиб борилмоқда.