Дустов Жамшид Одилович

Таклиф Қашқадарё вилояти 2019-08-06 13:41:51

Ассалому алейкум. Менда таклиф эмас, талаб бор. Чунки хозирги вактдаги эхтиёжим бу таклифга кирмайди, талабга айналиб булди узи. Халкни фаровон хаётга ишонтириб эмас, амалда шундай килишга харакат килишсин амалдаги хукумат. Яхши томонга узгариш бор, буни инкор этмайман, лекин оркага кетаётган томонимиз хам бор, нахот шуни хукуматдаги мутахассислар курмишмаяпди. Иктисодимиз борган сари оркага кетаяпдику, 3 йилни ичида ошган нарх-наво ахолининг оширилган даромадларига мутаносиб эмаску, буни кандай курмаслик мумкин. Бир йилда канча харажатимиз бор давлат микёсида ва канча даромадимиз бор, умуман олганда тушим билан чикимни хисоблаб бера олишадими оммага очик ойдин. Давлат карзи ортиб бораётган булса, нима бизни тушимларимиз уз харажатларимизга етмаяпдими ??? Оилада харажатлар етмаса, уй куриш, туй килиш каби харажатлар иктисодий ахвол унгланмагунча чекланади, агар оила норм булса, бизга хозир бузиб куришлар шунчалик зарурми. Ундан кура шу маблагни фойдали томонга юналтирилса булмайдими ??? Иктисодчилар йукми амалдаги хукумат таркибида ??? Шу масалани кутариб, хукуматни узини ишонтириш керак аслида яхши хаётни таъминлашни имкони борлигига, халкни ишонтиришдан фойда йук, ишонтиргани билан яхши булиб колмайди. Мен факат бир нарсага ачинаман, вактни бой бераяпмиз, бизку ярим умрни яшаб булдик хисоб, фарзандим худди мендай кийналиб усмасин дейман. Яхши билим олсин, касал булмасин, яхши оилада камол топишини хохлайман. Буларнинг хаммаси иктисодга богликку !!! Худо курсатмасину, иктисодимизни мустакиллигимизни биринчи йилларидаги ахволга олиб бориб куйишмаса булди. Тв дан хар куни ундай булаяпди бундай булаяпди деган маълумотни кураман, узимизни алдамаяпмизми бу билан ??? Оддийгина хар хафта ошиб бораётган валюта курсининг узи ахволимизни айтиб турибдику ...


Изоҳлар

Расулов М.У 2019-08-10 20:37:44

Доллар 9000сум бди