Тохирбой

Таклиф Тошкент шаҳар 2019-09-12 17:06:25

Ҳозирда қиш мавсуми бошланса қишлоқ жойларида иссиқхоналар эски автошиналар ва пластик чиқиндини иситиш учун тунги вақтларда бемалол ёқишмоқда бу неча йиллардан бери давом этмоқда. Табиат муҳофазаси қўмитасидагилар телефон қилсам биз билан ўша иссиқхонага боришингиз керак мурожаатчи сифатида дейишади. Ким ўз қўшнисини устидан шикоят қилиб асаб бузарлини ҳоҳлайди. Шунчалик қийинми ўша автошина ёқилаётган исиқхона манзилини (мурожаатни сир сақлаб) олиб қолиб тунги вақтда рейд қилиб чора кўриш. Яна бу иссиқхоналарни паспортини қилиб база яратиш керак, улар қандай ёқилғини ишлатишини доимий кузатиш керак. Бундан ташқари айрим корхоналар ўз чиқиндиларини ариқларга оқизиб ишламоқда буларни ҳам паспортлаш керак.


Изоҳлар