ХОЛИКОВ ЖАМШИД АБДИНОСИРОВИЧ

Таклиф Қашқадарё вилояти 2019-08-06 13:40:14

1.Камунал (сув, газ, чикинди, уй-жой фонди) туловлар килишда вилоят ва туманларда абонент ракамлари бериш ва телифондан онлайн туловлар килиш ва карздорлигини кузатиб бориш имконини тезлаштириш. 2. ФХДЁ идораларида биллинг тулов тизимига утишни тезлаштириш. 3. Хар бир шахс узини шахсий хуқуқини ҳимоя қилишда аудио ва ведио техникаларидан фойдаланиш йуруқномалари ни қонуний жиҳатдан мустаҳкамлашни куриб чиқишни тезлаштириш.

Маъсул идоралар

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Сabinet.mjko.uz Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг сувоқова корхоналари аҳоли истеъмолчилари учун шахсий кабинетлар ва MJKOCabinet истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида шахсий кабинетнинг махсус мобил илова яратилди. Ҳозирги кунда шахсий кабинетдан фойдаланиладиган абонентлар сони 2071 нафарни ташкил қилмоқда. Шахсий кабинетларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни онлайн (реал вақт) режимида қабул қилиши интерактив хизматлари йўлга қўйилган. Шунингдек шахсий кабинетларда коммунал тўловларни учун электрон тўлов тизимлари (Munis, U-Pay, Click, Payme, Paymo, Paynet) орқали тўловларни амалга ошириш, ҳисоблагич кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни узатиш имконияти мавжуд. Ушбу шахсий кабинет аҳоли яъни (1гурух-аҳоли) истеъмолчиларига: - қарздорликларини кўришлари - ҳисобланган сувоқава хизматлари миқдори; - тўланган тўловлар тўғрисида маълумотлар олиш имкониятлари; - сув ўлчагичларини синовдан ўтказилгани тўғрисида маълумотлар (сертификат)ни жўнатиш; - сувўлчагичоҳиргикўрсаткичларинижўнатиш - сувоқова корхонасига мурожаатларини жўнатиш имкониятлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги 3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2 иловасининг 12-бандида “Электрон тўлов тизимлари орқали давлат божи, герб йиғими, ва бошқа тўловларни электрон (мобил) тўлаш имкониятларини кенгайтириш” белгиланган. ФҲДЁ ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш механизми жорий йилнинг ноябр ойидан бошлаб синов тариқасида Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлимида жорий этилди. 2019 йил февраль ойидан бошлаб бутун Республика бўйича жорий этилди. Эндиликда фуқаролар ФҲДЁ ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ФҲДЁ органига мурожаат этганда, давлат божи, герб йиғими ва бошқа тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловларни мобиль телефонлар имкониятидан фойдаланган ҳолда тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин. Бу жараёнда QR кодлардан фойдаланиш имконияти ҳам яратилган. ФҲДЁ ҳаракатлар учун қанча бож тўланиши компьютер томонидан автоматик равишда шакллантирилади, тўлов квитанциялари алоҳида ёзилмайди, фуқароларга қулай ва тушунарли бўлиши учун ягона андозада тўлов квитанцияси жорий қилинди. Тўловлар банк кассалари ёки мобиль иловалар (Upay, Payme, Click) орқали амалга оширилишидан қатъий назар, бу ҳақдаги маълумот “ФҲДЁ архиви” ахборот тизимида онлайн тарзда акс этади. Ҳозирги кунда фақат Upay, Payme, Click, иловаси орқали тўлаш имконияти яратилган.

Изоҳлар