«Юбориш» тугмачасини босиш орқали Сиз ушбу Фойдаланиш қоидалари билан тўлиқ ва сўзсиз розилигингизни тасдиқлайсиз ва платформадан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларни қабул қиласиз.
Онлайн платформадан фойдаланиш қоидалари
Фойдаланиш қоидаларининг мақсади платформанинг модераторлари (маъмурияти) ва фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солишдан иборат.
1. Жисмоний шахсларнинг таклифлар бериш ҳуқуқи фақат ихтиёрий асосда давлат ва маҳаллий дастурларга тавсиялар бериш, шунингдек амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида амалга оширилади.
2. Жисмоний шахснинг таклифларида шахснинг исми, шарифи, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, ҳақиқий телефон рақамиҳамда таклиф мазмуни кўрсатилиши керак. Контактмаълумотларсиз таклифлар (тўлиқ исми, манзил, телефон рақами) аноним ҳисобланади. Аноним таклифлар маълумот етарли бўлмаганлиги ёки йўқлиги сабабли кўриб чиқилмаслиги мумкин.
3. Келиб тушгантаклифлар амалдаги қонунчиликка ва давлат дастурлари ҳақида кенг жамоатчиликни фикрини ўрганиш, ўзгартишва қўшимчалар киритиш мақсадида онлайн-платформага жойлаштирилиб борилади. Қонун ҳужжатлари ва давлат дастуриларини такомиллаштириш бўйича таклифлар экспертлар томонидан умумлаштирилиб, таҳлил қилинади ва тегишли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарларига кўриб чиқиш учун юборилади.
4. Платформа маъмурияти таклифларнинг кўриб чиқиш натижалари учун жавобгар ҳисобланмайди, аммо таклифларни тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборишга, шунингдек, таклифларни кўриб чиқиш жараёни давомида ошкоралик ва назоратни таъминлаш мажбуриятини олади.
5. Платформага келиб тушган таклифлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинадиган жисмоний шахсларнинг мурожаатлари сифатида кўриб чиқилмайди.
6. Маъмурият платформада инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ёки этика-ахлоқий нормаларга ва амалдаги қонунчиликка зид бўлган маълумотларни эълон қилмайди.
7. Онлайн-платформа маъмурияти фойдаланувчиларнинг олдиндан розилигисиз уларнинг шахсий маълумотларини (фойдаланувчининг Ф.И.Ш. ташқари) ошкор қилмаслик мажбуриятини олади.